Клиндомет таблеткалари презервативлар ва диафрагма каби лактекс маҳсулотларининг самарадорлиги ва хавфсизлигини пасайтириши мумкин. Туғруқни назорат қилиш усули сифатида вагинал спермицидларнинг самарадорлиги ҳам пасайиши мумкин. Самара вақтинчалик ва фақат даволаш вақтида юзага келади.
Буйрак етишмовчилиги
Буйрак етишмовчилигини клиндамицин, клотримазол ва метронидазолнинг фармакокинетикасига таъсири ўрганилмаган. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Жигар етишмовчилиги
Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Клиндометни қўллаш мумкин эмас.
Болалар
Клиндамицин, клотримазол ва метронидазолни болаларда (16 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Таблеткаларни перорал ичга қабул қилиш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Клиндомет таблеткаларини ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойликда фақат тиббий кузатув остида амалга оширилади. Бу ҳомиладорлик вақтида дори воситаларини қўллаш бўйича умумий кўрсатмаларга мос келади. Ҳомиладорлик даврида вагинал таблеткаларни аппликарторсиз юбориш керак.
Муҳим: Ҳомиладор аёллар шифокорларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилишлари керак.
Клиндометни ҳомиладорлик, лактация ва фертиллик давридаги аёлларда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик, лактация ва фертилликка таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Қуйидаги кўрсатмалар алоҳида компонентларнинг тадқиқотлари олинган маълумотларни акс эттиради.
Ҳомиладорлик
Клотримазолни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича чекланган миқдордаги маълумотлар мавжуд. Клотримазол билан ҳайвонлардаги тадқиқотлар юқори перорал дозаларда репродуктив токсикликни намойиш қилган. Вагинал қўллагандан кейин клотримазолнинг кучсиз тизимли таъсири туфайли, репродуктив токсиклик юзасидан ножўя самаралари прогноз қилинмайди.
Эмизиш даври
Эмизикли бола учун хавф инкор этилмайди. Бола учун эмизишни фойдаси ва аёлар учун даволашнинг фойдасини эътиборга олиб, эмизишни тўхтатиш ёки препарат билан даволашни тўхтатиш/воз кечиш кераклиги ҳақида қарор қабул қилиш керак.
Фертиллик
Одамларда фертиллик юзасидан препаратнинг таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган, аммо ҳайвонлардаги тадқиқотлар препаратнинг фертилликка бирон-бир таъсирини намойиш қилмаган.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Қабул қилганда бош айланиши, ҳушдан кетиш ва юқорида кўрсатилган қобилиятларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ножўя самаралар ривожланиши мумкин.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш керак ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатиш мумкин эмас.