Миокард инфаркти: Биринчи кундан бошланғич дозаси 2 гр, вена ичига оқим билан юборилади (инъекция 4 минутдан кўпроқ вақт давом этиши керак). 2 соат ўтгач 5 гр препаратни томчилаб юбориш керак, унинг ҳар грамми 30 мл 5% глюкоза эритмасида суюлтирилади (томчилб юбориш 1 соат давомида ўтказилади). 2- 5 суткалари препарат 5 г дан вена ичига ҳар куни юборилиши мумкин.
Агар бемор критик ҳолатда бўлса, ёки препаратнинг терапевтик самараси етарли бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин.
Юрак етишмовчилиги: Биринчи 14 кун давомида препарат 1 г дан кунига икки марта вена ичига юборилади.
Препарат аста секин (2 минутдан зиёдроқ вақт давомида) юборилиши керак. 15 – 44 суткалари препаратни вена ичига юбориладиган дозаси 0,5 – 1 г гача, мушак ичига юбориладиган дозаси 0,5 гача камайтирилиши мумкин.
Мушак ичига юбориш учун инъекция қилинган жойдаги оғриқни олдини олиш мақсадида, препарат 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритувчида эритилади.
Юрак хирургияси: Операциядан олдинги 2 кун давомида 12 мл инъекция учун стерил сувда эритилган 2 г препаратни ҳар куни вена ичига аста секин (камида 4 минут) юбориш тавсия этилади.
Сўнгра аортани қисиш олдидан ва то тўлиқ анестезияга эришгунча, кардиоплегик эритма ишлатилгунча вена ичига соатига 1 г дозада юборилади.
Операция вақтида ушбу препарат кардиоплегик эритмага концентрацияси 2,5 г/л га (10 ммоль/л) бўлган эритма ҳосил бўлгунча қўшилади ва сўнгра 4 градус С ҳароратда тана вазнига 15 ммоль/кг бирламчи дозада кейинчалик эса, то аорта қисиб қўйиш тугамагунча, 10 ммоль/кг 30 минут дозада юборилади.
Операция тугаганидан ва аортадан қисқич олинганидан сўнг, препарат ҳар кунлик 8 г дозада (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида эритилиб соатига 40 мл тезлик билан) узлуксиз 48 соат давомида юборилади.