×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

KREATON poroshok 1,0g N1

Kategoriya:
- Yurak-qon tomir
Ishlab chiqarilish joyi:
- XXR
Faol modda:
Креатин фосфат натрия
Qadoqda soni:
- 1
Ishlab chiqaruvchi:
- Furen Pharmaceutical Group Co., Ltd.” Xuanwu Economic developing-area, Luyi County, Henan Province, P.R. China.
Vakil:
- LIFE PHARMA SYSTEMS
ATX kodi:
- C01EB05
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan

O'xshash dorilar

KARDIOMAGNIL tabletkalari 150 mg+30,39 mg N100 Takeda Osteurope Holding GmbH Daniya
53 800 s`om dan
GEPARINOVAYA maz 25mg Нижфарм,ОАО Rossiya
11 200 s`om dan
INDAP kapsulalar 2,5mg N30 Pro. Med. CS Praha a.s. Chexiya
27 000 s`om dan
VALSAKOR N160 tabletkalari 160mg/12,5mg N28 Krka d.d. Novo Mesto Sloveniya
103 600 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли:

Вена ичига инъекция қилиш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун.

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: креатин фосфат натрий – 1 гр

1 г дан кукун флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Кардиопротектор, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик, метаболик восита. Креатин фосфат организмнинг турли тўқималарида, айниқса миокардда кенг тарқалган эндоген физиологик фаол субстанциядир. Креатин фосфат малекуласидаги фосфор кислотасининг юқори энергияли боғи миокардни энергия билан таъминлаши мумкин.

Экзоген креатин фосфат ҳужайраларда энергия манбаи бўлган фосфорланувчи бирикмаларнинг ҳужайра ичидаги миқдорини меъёрида тутиб туради. Ушбу препарат 5 – нуклеотидазанинг фаоллигини сусайтириши орқали АТФ синтезини ошириши ва фосфолипидазани ингибиция қилиши орқали ҳужайра мембранаси барқарорлаштириши ва шундай қилиб, ҳужайраларни эркин радикаллар томонидан чақирилган шикастланишдан ҳимоя қилиш мумкин.

Ишемик реперфузия вақтида креатин фосфат энергияга боғлиқ бўлган секин кальций каналларини фаоллаштиради ва кальцийни секин оқимини оширади, қутбсизланишни максимал тезлигини пасайтиради, бу унинг антиаритмик самарасига сабабчи бўлади.

Креатин фосфат юқори самарали ва кам заҳарли, юракни ҳимояловчи восита бўлиб, у миокард инфарктида некроз соҳасини анча қисқартириши мумкин, ўткир қоринчалар аритмиясини камайтиради, миокард ҳужайраларига барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиб, уларнин ишемиясини олдини олади. Креатон одатдаги даволаш билан бирга сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ножўя таъсирлар кўрсатмай, юрак фаолиятининг кўрсаткичларини оширади ва уларнинг клиник статусини яхшилайди. Юракда жарроҳлик аралашувлари ўтказилаётган вақтда кардиоплегик эритмага креатин фосфат қўшилганда миокард ишемиясидан ҳимояланишга эришиш мумкин. Бунда юрак фаолиятини тикланиши тезлашади, юрак аритмиялари ва бошқа асоратларнинг ривожланишини олди олинади.

Вена ичига бир марта инфузия қилингандан сўнг қон плазмасида      С max 1 – 3 минутда аниқланади.

Энг юқори миқдорларда скелет мушаклари, миокард ва мияда тўпланади, аҳамиятсиз миқдорларда жигар ва ўпка тўқималарида тўпланади. Т1/2 тез фазасида 30 – 35 минут, секин фазасида – бир неча соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади.

Ушбу препарат физиологик фаол субстанция ҳисобланади ва ножўя самаралари аниқланмаган.
Рецепт бўйича.
Препарат 1 г : 6 мл нисбатида инъекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минутни ташкил этади.

Препарат 5% ли глюкоза эритмаси, инъекция учун сув, физиологик ва кардиоплегик эритмаларда камида 16 соат барқарор бўлади.

Препарат юракни ҳимояловчи воситадир, лекин у кардиокинетик терапия ўрнини боса олмайди.

Қадли диабети бўлган пациентлар учун препарат 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилиши мумкин эмас, лекин инъекция учун сувда ёки физиологик эритмада эритилиши мумкин.

Ўткир миокард инфаркти, сурункали юрак етишмовчилиги, юракдаги операциялар, скелет мушакларини зўриқиш ҳолатида қўлланилади.
Препаратга бўлган шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Креатин фосфат дигоксин, фуросемид, допамин, максилетин, карнитин, верапамил, гидрокортизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлари билан бирга қўлланилганда 3 – 5 соат давомида барқарорлиги сақланади.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда , 25 градус С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 2 йил.

Миокард инфаркти: Биринчи кундан бошланғич дозаси 2 гр, вена ичига оқим билан юборилади (инъекция 4 минутдан кўпроқ вақт давом этиши керак). 2 соат ўтгач 5 гр препаратни томчилаб юбориш керак, унинг ҳар грамми 30 мл 5% глюкоза эритмасида суюлтирилади (томчилб юбориш 1 соат давомида ўтказилади). 2- 5 суткалари препарат 5 г дан вена ичига ҳар куни юборилиши мумкин.

Агар бемор критик ҳолатда бўлса, ёки препаратнинг терапевтик самараси етарли бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин.

Юрак етишмовчилиги: Биринчи 14 кун давомида препарат 1 г дан кунига икки марта вена ичига юборилади.

Препарат аста секин (2 минутдан зиёдроқ вақт давомида) юборилиши керак. 15 – 44 суткалари препаратни вена ичига юбориладиган дозаси 0,5 – 1 г гача, мушак ичига юбориладиган дозаси 0,5 гача камайтирилиши мумкин.

Мушак ичига юбориш учун инъекция қилинган жойдаги оғриқни олдини олиш мақсадида, препарат 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритувчида эритилади.

Юрак хирургияси: Операциядан олдинги 2 кун давомида 12 мл инъекция учун стерил сувда эритилган 2 г препаратни ҳар куни вена ичига аста секин (камида 4 минут) юбориш тавсия этилади.

Сўнгра аортани қисиш олдидан ва то тўлиқ анестезияга эришгунча, кардиоплегик эритма ишлатилгунча вена ичига соатига 1 г дозада юборилади.

Операция вақтида ушбу препарат кардиоплегик эритмага концентрацияси 2,5 г/л га (10 ммоль/л) бўлган эритма ҳосил бўлгунча қўшилади ва сўнгра 4 градус С ҳароратда тана вазнига 15 ммоль/кг бирламчи дозада кейинчалик эса, то аорта қисиб қўйиш тугамагунча, 10 ммоль/кг 30 минут дозада юборилади.

Операция тугаганидан ва аортадан қисқич олинганидан сўнг, препарат ҳар кунлик 8 г дозада (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида эритилиб соатига 40 мл тезлик билан) узлуксиз 48 соат давомида юборилади.

 

 

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Ҳозирги кунгача препаратни фетал захарлилиги ёки ҳомилага таъсири хақида ҳеч қандай маълумот аниқланган эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

KREATON poroshok 1,0g N1 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
KREATON poroshok 1,0g N1 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
KREATON poroshok 1,0g N1 dori vositasi Furen Pharmaceutical Group Co., Ltd.” Xuanwu Economic developing-area, Luyi County, Henan Province, P.R. China. tomonidan XXR mamlakatida ishlab chiqarilgan.
KREATON poroshok 1,0g N1 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
KREATON poroshok 1,0g N1 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9