Nubetal ko'rsatmalar
· Бронхиал астма хуружлари бартараф қилиш ва олдини олиш, шу жумладан астматик статусни комплекс даволашни таркибида.
· Нафас йўлларини қайтувчан обструкция билан кечувчи бошқа ўпка сурункали касалликларни, шу жумладан ўпка сурункали обструктив касаллиги, сурункали бронхит, ўпка эмфиземаси комплекс даволашда қўлланилади.
· 18 ойгача болалар (18 ёшдан кичик болаларда сальбутамолни клиник самарадорлиги тўғрисида етарли маълумотлар йўқлиги сабабли).
· Ҳомиладорлик ва эмизиш даври (ҳомиладорларда препаратни хавфсизлиги тўғрисида етарли маълумотлар йўқлиги сабабли).
· Сальбутамолнинг инъекция қилинмайдиган дори шакллари асоратланмаган муддатдан олдин туғруқларда ёки аборт хавфида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Нубетал препарати тиреотоксикози, тахиаритмиялари, оғир сурункали юрак етишмовчилиги, артериал гипертензияси, феохромоцитомаси бўлган пациентларда, ва шунингдек олдин бошқа симпатомиметиклар қабул қилган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
- Dori shakli
- Farmakokinetikasi
- Maxsus shartlar
- Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakodinamikasi
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
Ичиш учун эритма, 5 мл дан полиэтилендан ёки тиббий полипропилендан юнидозаларда (ампулаларда).
Farmakokinetikasi
Ичга қабулдан кейин сальбутамол меъда-ичак йўлидан яхши сўрилади. Қон зардобида максимал концентрацияга тахминан 2 соатдан кейин эришилади.
Препарат жигарда метаболизмга учрайди ва метаболитлар кўринишида чиқарилади. Сальбутамол сульфати катехол-О-метилтрансфераза таъсири остида парчаланмайди, бу узоқ муддатли таъсирга эга. Қон плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси 10% ни ташкил қилади. Перорал йўли билан юборилган сальбутамолнинг кўп қисми 72 соат давомида чиқарилади.
Maxsus shartlar
Симпатик тизимнинг кучли қўзғалиши сабабли юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюрилади: юрак ишемик касаллиги, юрак етишмовчилиги, юрак ритмини бузилиши, гипертония.
Шунингдек, сальбутамолни гипертиреоз, тутқаноқ, қандли диабет, глаукома бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Дозани ошириб юбориш ва дозани ошириш натижасида ножўя самаралар келиб чиқмаслик учун шифокор билан маслаҳатлашмасдан, дозани ва сальбутамол қабул қилиш сонини ошириш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладор аёлларда препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида етарли маълумот йўқлиги сабабли препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Транспорт воситаларни ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситани таъсир қилиш қобилияти
Таъсир қилмайди.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ҳомиладор аёлларда препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида етарли маълумот йўқлиги сабабли препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди
Dozirovkasi
Нубетал 2 мг/5 мл эритма ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.
Катталар
Минимал бошланғич доза 2 мг (5 мл эритма) сальбутамол кунига 3 марта буюрилади. Одатда самарали доза 4 мг сальбутамол (10 мл эритма) кунига 3-4 марта буюрилади, агар истилган самара эришилмаган бўлса, дозани кунига 3-4 марта буюрилган максимум 8 мг гача (20 мл эритма) ошириш мумкин.
Кекса пациентлар
Кекса пациентларда ёки ноодатий сезувчанлиги бўлган пациентларда бета2-адренергик агонистлар буюрилганда минимал бошланғич дозадан бошлаш тавсия қилинади.
Болалар
6-12 ёшли болалар: минимал бошланғич доза 1 мг (2,5 мл эритма) кунига 3-4 марта буюрилади. Уни салбутомолни 2 мг гача (5 мл эритма) кунига 3-4 марта ошириш мумкин.
6 дан 12 ёшгача бўлган болалар: минимал бошланғич доза кунига 3 марта буюрилган 2 мг (5 мл эритма) ни ташкил қилади. Уни салбутомолни 2 мг гача (5 мл эритма) кунига 4 марта ошириш мумкин.
Ўсмирлар
Минимал бошланғич доза 2 мг (5 мл эритма) кунига 3-4 марта буюрилади. Уни салбутомолни 4 мг гача (10 мл эритма) кунига 3-4 марта ошириш мумкин.
Нубетал 2 мг/5 мл болалар ва ўсмирлар яхши ўзлаштиради, чунки зарурат бўлганда бу дозани максимумгача эҳтиёткорлик билан ошириш мумкин.
Nojo'ya samaralari
Қуйида кўрсатилган ножўя реакциялар мувофиқ равишда аъзолар ва аъзолар тизимини шикастланиши ва учраш тез-тезлиги билан санаб ўтилган. Учраш тез-тезлиги қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 ва < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1 000 ва < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10 000 ва < 1/1 000), жуда кам ҳолларда (< 1/10 000, шу жумладан айрим ҳолатларда. Тез-тезлик категорияси препаратнинг клиник тадқиқотлари ва пострегистрацион кузатувларни маълумотлари асосида тузилган.
Ножўя реакциялар учраш тез-тезлиги:
Иммун тизими томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш, эшакеми, бронхоспазм, артериал гипертензия ва коллапс.
Моддалар алмашуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: гипокалиемия.
Бета2-агонистларгуруҳидаги препаратлари билан даволаш клиник аҳамиятли гипокалиемияга олиб келиши мумкин.
Нерв тизими томонидан бузилишлар
Тез-тез: тремор, бош оғриғи.
Жуда кам ҳолларда: ўта юқори фаоллик.
Юрак томонидан бузилишлар
Тез-тез: тахикардия.
Тез-тез эмас: юрак уришини ҳис қилиш.
Жуда кам ҳолларда: аритмиялар, шу жумладан липилловчи аритмия, суправентрикуляр тахикардия ва экстрасистолия.
Тез-тезлиги номаълум: миокард ишемияси.
Қон томирлар томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: периферик вазодилатация.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолар томонидан бузилишлар
Жуда кам ҳолларда: парадоксал бронхоспазм.
Меъда-ичак йўли томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: оғиз ва томоқ бўшлиғининг шиллиқ қаватини таъсирчанли.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: мушак тиришишлар.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Сальбутамол ва пропранолол каби носелектив бета2-адренорецептоларни блокаторлар бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди. Моноаминооксидаза ингибиторлари билан даволанаётган пациентларда сальбутамолни қўллаш мумкин. тиреотоксикози бўлган пациентларда сальбутамол юрак гликозидлар қабул қилиш фонида экстрасистолиялар ривожланиш эҳтимолини оширади. Теофиллин ва бошқа ксантинлар бир вақтда қўлланиши тахиаритмиялар ривожланиш эҳтимолини оширади. Ингаляцион анестезия учун воситалари ва леводопа билан бир вақтда қўлланиши оғир юрак қоринчалар аритмиялар ривожланиш эҳтимолини оширади. Антихолинергитик воситалари (шу жумладан ингаляцион) билан бир вақтда буюрилиши кўз ички босимини оширишига олиб келади. Диуретиклар ва глюкокортикостероидлар сальбутамолни гипокалиемик таъсирини кучайтиради.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: ичиш учун эритма
Таркиби:
фаол модда: сальбутамол сульфати - 2,4 мг, сальбутамолга қайта ҳисоблаганда - 2,0 мг;
ёрдамчи моддалар: сорбитол 70%, инъекция учун сув - 5 мл гача
Farmakodinamikasi
Сальбутамол асосан β2 адренорецепторларга (бронхлар, миометрий ва қон томирларда жойлашган) таъсир кўрсатувчи бета-адреномиметикдир. Селектив бета-2-адренорецепторларни рағбатлантириб сальбутамол силлиқ мушакларини бўшаштиради ва бронхлар кенгайтиради, бронхоспазмни бартараф қилади, ўпканинг ҳаётий сиғимини оширади. Миокардга енгил ифодаланган ижобий хроно- ва инотроп таъсир кўрсатади. Коронар артерияларни кенгайтиради, қон босимни деярли пасайтирмайди. Миометрийнинг қисқарувчанлик қобилиятини ва тонусини пасайтиради (токолитик таъсир).
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, болалар ололмайдиган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари:
Доза ошириб юборилишида яққол ифодаланган тахикардия, мушаклар тремори, ўта юқори фаоллик ва гипокалиемия ва сут кислота ҳосил қилувчи ацидоз каби метаболик самаралар, айниқса болаларда сальбутамол ичга буюрилганда пайдо бўлиши мумкин. Мувофиқ сальбутамолни дозаси ошириб юборилишида гипокалиемия пайдо бўлиши мумкин; калиемияни мониторинг қилиш тавсия қилинади.
Даволаш:
Сальбутамол билан дозаси ошириб юборилганда кардиоселектив бета-адренергик блокаторларни антидот ҳисобланади, аммо бета-блокатор препаратлари анамнезда бронхоспазм бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш талаб қилинади.
Chiqarish shakllari