Projestojel ko'rsatmalar
Таркиби:
100 г гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 1,0 г микронлаштирилган прогестерон.
ёрдамчи моддалар: 1,0 г октилдодеканол, 0,5 г карбомер 980, 4,0 г макрогол глицерилгидроксистеарати (полиоксилгидрогенизация қилинган кастор мойи), 0,5 г троламин (триэтаноламин), 47,7 г этанол 96% (хажм) (мутлоқ этанолга қайта ҳисоблаганда), тозаланган сув 100,0 г гача.
Прожестожелнинг таъсир механизми сут безларининг тўқималарида прогестероннинг концентрациясини ошишига асосланади. Препаратнинг фаол компоненти микронлаштирилган прогестерон ҳисобланади. Прогестерон сут безларининг тўқималарида эстрогенлар рецепторларининг экспрессиясини пасайтиради, шунингдек эстрадиолни анча кам фаол бўлган эстронга оксидловчи ферментларнинг махсулотларини (17 бетагидроксистероиддегидрогеназалар ва эстронсульфотрансферазалар) рағбатлантириш орқали фаол эстрогенларнинг локал даражасини камайтиради ва сўнгра эса, эстронни боғлаб олиб, нофаол эстронсульфатга айланади. Шундай қилиб, прогестерон сут бези тўқималарига эстрогенларнинг пролифератив таъсирини чеклайди. Шунингдек, прогестерон буйрак найчаларида қайта сўрилишини пасайтириши ва ҳужайра фильтрациясини ошириши ҳисобига, бироз натрийдиуретик самарага эга бўлиб, бу билан сут безининг безли компонентларини секретор ўзгариши ва бунинг оқибатидаги оғриқ синдромини ривожланиши (масталгия ёки мастодиния) сабабли суюқликни тутилишини олдини олади. Шу билан бир қаторда, гестагеннинг трансдермал юбориш усули ҳам без эпителийининг ва қон-томир тўрларини ҳолатига таъсир қилиш имконини беради, бунинг натижасида капиллярларнинг ўтказувчанлиги пасаяди, демак, сут бези тўқималарининг шиш даражаси камаяди ва масталгиянинг симптомлари йўқолади.
Болалар ололмайдиган жойда, сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Chiqarish shakllari