RODINIR analoglari
Guruh analoglari
RODINIR
Родинир микроорганизмларнинг сезгир штаммлари томонидан чақирилган енгил ва ўртача оғирлик даражадаги инфекцияни даволаш учун кўрсатилган.
Препаратга резистент бактерияларни ривожланишини пасайтириш учун ва цефдинир ҳамда бошқа антибактериал воситаларнинг самарадорлиги учун цефдинирни, улар сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган деб қилинган тахмин тасдиқланган ёки асосланган, инфекцияларни бартараф қилиш ва даволаш мақсадида қўллаш керак. Қўзғатувчи ва унинг сезгирлиги хақида маълумотлар бўлганида антибактериал даволашни танлашда ёки ўзгартирганда уни инобатга олиш керак. Бундай маълумотлар бўлмаганида антибактериал даволашни танлашда патоген микроорганизмларни маҳаллий циркуляция ҳусусиятлари ва антибактериал воситаларга резистентликни ривожланиш моделини инобатга олиш керак.
Катталар ва ўсмирлар (13 ёш ва ундан катта)
- Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Haemophilus parainfluenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари) ва Moraxella catarrhalis (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) томонидан чақирилган касалхонадан ташқари пневмония);
- Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Haemophilus parainfluenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари) ва Moraxella catarrhalis (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) томонидан чақирилган сурункали бронхитни зўрайиши;
- Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Streptococcus pneumoniae (фақат пенициллинга сезгир штаммлари) и Moraxella catarrhalis (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) томонидан чақирилган ўткир гайморит;
- Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган фарингит/тонзиллит.
Изоҳ: цефдинир оғиз ҳалқумдан S. pyogenes эрадикациясида самарали. Бироқ S. pyogenes томонидан чақирилган фарингит/тонзиллитдан кейин ўткир ревматик иситмани олдини олиш учун цефдинирни қўллаш ўрганилмаган. Фақат мушак ичига юбориладиган пенициллин ревматик иситмани олдини олишда самарадорликни намойиш этган.
тери ва терининг ҳосилаларини, Staphylococcus aureus (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари) ва Streptococcus pyogenes томонидан чақирилган асоратланмаган инфекцияларида қўлланади.Retseptli
- Kapsulalar
- Kukun












