Солу-Медрол
Solu-Medrol | SLIDERON |
|
---|---|---|
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
|
- эндокрин касалликларда (буйрак усти безини бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безини туғма гиперплазияси) ўринбосар даволаш
Batafsil
Қуйидагиларни симптоматик даволаш учун (мажмуавий даволаш таркибида): - тутиб турувчи даволашга қўшимча, псориатик артрит, ревматоид артрит, шу жумладан ўсмирлар ревматоид артрити, анкилозловчи спондилит, ўткир ва ним ўткир бурсит, ўткир носпецифик тендосиновит, ўткир подагрик артрит, посттравматик остеоартрит, остеоартритдаги синовит, эпикондилит каби ўткир ревматик касалликлар (ёки уларнинг зўрайиши) да самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашга қўшимча, қисқа муддатли қўллаш учун– тизимли қизил югурик, тизимли дерматомиозит (полимиозит), ўткир ревматик кардит ва гигант хужайрали артериит зўрайганда ёки самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида; - тери касалликлари (пуфак яра, буллёз герпатиформ дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, эксфолиатив дерматит, фунгоид микоз, псориазнинг оғир шакли, оғир себореяли дерматит); - оддий даволашга берилмайдиган оғир аллергик ҳолатларни (мавсумий ёки мавсумий бўлмаган аллергик ринит, зардоб касаллиги, бронхиал астма, дори касаллиги, контакт ва атопик дерматит) назорат қилиш; - кўз ва уни қўшимчаларининг оғир кечаётган ўткир ва сурункали аллергик ва яллиғланиш касалликлари (шох парда қиррасининг аллергик яралари, ўраб олувчи темираткининг кўз шакли, кўзларнинг олд камерасини яллиғланиши, диффуз орқа увеит ва хориоидит, симпатик офтальмия, аллергик конъюнктивит, кератит, хориоретинит, иридоциклит, кўрув нерви неврити); - ўпка саркоидози, даволашга берилмайдиган Леффлер синдроми, беррилиоз, ўткир ёйилган ўпка туберкулёзи (туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуавий даволаш билан бирга), аспирацион пневмонит; - идиопатик тромбоцитопеник пурпура ва иккиламчи тромбоцитопения (катталарда), орттирилган (аутоиммун) гемолитик анемия, эритроцитар анемия, туғма гипопластик анемия каби қон касалликлари; - лейкоз ва лимфомаларни (катталарда), ўткир бласт лейкозни (болаларда) паллиатив даволаш; - ярали колит ва Крон касаллигини оғир даражада зўрайиши; - тарқалган склероз ва бош мияда ўсма билан боғлиқ шишни зўрайиши; - субарахноидал блокада ёки блокада хавфи билан кечувчи туберкулёзли менингит (туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуавий даволашда); - бош мия ёки миокардни шикастланиши билан кечувчи трихинеллёз; - трансплантатни кўчиш реакциясини бостириш учун; - нефротик синдром (уремиясиз, идиопатик ёки тизимли қизил югурик билан боғлиқ) – диурезни рағбатлантириш ёки протеинурияни камайтириш учун қўлланади. |
|
Retseptli / Retsepsiz | Retseptli | |
Kategoriya | ||
Nojo'ya ta'sirlar | ||
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
|
Бу бўлимда ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлигининг қуйидаги таснифи қўлланилган: тез-тез ≥1/100 дан<1/10 гача, тез-тез эмас ≥1/1000 дан <1/100 гача, кам ҳолларда ≥1/10000 дан <1/1000 гача, жуда кам ҳолларда <1/10000, тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).
Batafsil
Тез-тез ≥1/100 дан <1/10 гача: - бактериал, вирусли ва замбуруғли инфекцияларни ривожланиши ва зўрайиши, туберкулёзни қайталаниши, имумносупрессия - ўсишни секинлашиши, Кушинг синдроми - организмда натрий ва суюқликни тутилиши, гипокалиемия - эйфория, депрессия - субкапсуляр катаракта - артериал гипертензия - қизилўнгач, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг перфорация ва қон кетиши билан кечувчи яраси - тери атрофияси, ҳуснбузар тошма - мушак кучсизлиги. Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди): - эозинофиллар, моноцитлар ва лимфоцитлар сони камайганда лейкоцитларнинг умумий миқдорини ошиши, тромбоцитоз - гиперкоагуляция, тромбоз - гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайиши, болаларда жинсий етилишни кечикиши, ҳайз циклини бузилиши, жинсий гормонлар ишлаб чиқарилишини бузилиши (аменорея), гирсутизм - иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши, углеводларга толерантликни пасайиши, инсулин ва қанд даражасини пасайтирувчи перорал препаратларга эҳтиёжни ошиши, гиперлипидемия, манфий азот мувозанати, гипокальциемия, гипокалиемик алкалоз - бош оғриғи, бош айланиши, таъсирчанлик, хавотирлик, кайфитни ўзгарувчанлиги, уйқусизлик, ўз жонига қасд қилишга мойиллик, мания, галлюцинациялар, руҳий қарамлик, психозлар, шизофренияни зўрайиши, деменция, тиришиш хуружлари, когнитив дисфункция (шу жумладан амнезия ва онгни чалкашиши), бош мия ички босимини ошиши - кўз ички босимини ошиши, глаукома, кўрув нерви дискини шиши, шох парда ва склерани юпқалашиши, кўзларнинг вирусли ва замбуруғли касалликларини зўрайиши, экзофтальм - миокард инфаркти, артериал гипотензия, брадикардия, юрак қоринчалари аритмияси, атеросклероз, тромбоз, васкулит, юрак етишмовчилиги - аллергик реакциялар, шу жумладан ўлим билан якунланувчи анафилактик шок, тери синамаларида реакцияни ўзгариши - кўнгил айниши, қусиш, оғизда ёқимсиз таъм, қизилўнгач кандидози, метеоризм, эзофагит, панкреатит, ичак перфорацияси, маҳаллий илеит, ярали колит, меъда деворига қон қуйилиши - АЛТ, АСТ ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши - регенерацияни секинлашиши, петехиялар, гематомалар, стриялар, телеангиэктазиялар, экхимозлар, пурпура, гипер- ёки гипопигментация, постстероид панникулит - Капоши саркомаси - остеопороз, умуртқа поғонаси ва узун суякларни синишлари, асептик остеонекроз, миопатия, мушак атрофияси, пайларни узилиши - лейкоцитурия, эритроцитурия (буйрак шикастланишисиз), никтурия - лоҳаслик, препаратни юқори дозаларда қўллаганда турғун ҳиқичоқ - буйрак усти бези пўстлоғи етишмовчилиги, у стресс ҳолатларда (жаррохлик аралашувлари, жароҳат ёки инфекция, агар препаратнинг оширилмаган бўлса) ўлимга олиб келиши мумкин. Препарат тўсатдан бекор қилинганда бекор қилиш синдроми кузатилиши мумкин. Симптомларнинг оғирлик даражаси буйрак усти бези атрофияси симптомларига: бош айланиши, бош оғриғи, анорексия, кўнгил айниши, қорин бўшлиғида оғриқ, ҳолсизлик, кайфиятни ўзгариши, летаргия, қизиб кетиш, миалгия, артралгия, ринит, конъюнктивит, терининг оғриқли қичишиши, тана вазнини камайишига боғлиқ. Оғирроқ ҳолатларда: оғир руҳий бузилишлар, бош мия ички босимини ошиши, ревматизми бўлган пациентларда стероид сохтаревматизм, ўлим. |
|
Narh | ||
Qadoqda soni
1
Dozasi
500мг
Narh*
172 100 so'm
Solu-Medrol bo'yicha barcha narxlarni ko'rish |
Qadoqda soni
20
Dozasi
4мг
Narh*
42 500 so'm
SLIDERON bo'yicha barcha narxlarni ko'rish |
|
Mavjud qadoq turlari | ||
|
|
|
Homiladorlik davrida qabul qilish | ||
Ma'lumot topilmadi | Ma'lumot topilmadi | |
Bog'lik kasalliklarni davolash | ||