SVIFTOLAK
SVIFTOLAK chiqarilish shakllari

SVIFTOLAK haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Агар:
• Хар қандай гиперосмотик сурги препаратларига аллергия бўлса
• Аппендицит, ичак яллиғланиши ёки ичак тутилишининг белгилари бўлса
• Фақат 1 ёки 2 кун давомида дафекация бўлмаганда қабул қилиш мумкин эмас.
Кексалар: ёш одамларга нисбатан салбий реакциялар ва ножўя самаралар тез-тез ва жиддий бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври: Агар даволашдан кутиладиган фойда бола учун кутиладиган хавфдан юқори бўлса ҳомиладорлик ва эмизишда лактулозани қўлланилиши мумкин.
Чақалоқлар ва болалар: фақат шифокор кузатуви остида қўлланади.
Farmakologik ta'siri
Лактулоза (Свифтолак) фруктоза ва галактозадан ташкил топган синтетик дисахариддир. Ичак шиллиқ қавати ҳужайраларида тегишли дисахаридаза йўқлиги сабабли, лактулоза ингичка ичакда парчаланмайди ва сўрилмайди. Йўғон ичакда лактулоза бактерия колонияси таъсирида органик кислоталарга (сирка ва сут кислоталарига) парчаланади. Ушбу ферментация ичакнинг таркибини кислотали қилади ва осмотик таъсирга эга бўлади, бу лактулозани қабул қилиш вақтида кузатиладиган ахлатнинг тезлиги ва унинг ошишига жавобгар хисобланади. Лактулозанинг дозаси қанчалик баланд бўлса, oсмотик таъсири шунчалик баланд таъсир қилади.
Йуғон ичакнинг кислоталиги аммиакнинг йўғон ичакдан қонгача тарқалишини ингибиция қилади. Ушбу таъсир жигар энцефалопатиясида лактулозанинг фойдали таъсирига маъсул хисобланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши белгилари: холсизлик, қусиш, хушдан кетиш, сувсизланиш ва қоринда спазмлар. Ушбу белгиларни дозани камайтириш орқали назорат қилиш мумкин.
Maxsus ko‘rsatmalari
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Хозирги вақтда мавжуд маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, лактулозани ҳомиладорлик ва эмизиш даврида тавсия қилинган даволовчи дозаларида хавотирсиз қўллаш мумкин.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Қабзиятда
Катталар: кунига 2-3 марта юмшоқ нажас олиш мақсадида бир марталик доза сифатида кунига 15 дан 60 мл гача ёки бир хил иккига бўлинган дозалар.
Болалар: (5-10 еш) 10 мл дан кунига икки марта
(1-5 ёш) 5 мл дан кунига икки марта
(<1 ёш) 2,5 мл дан кунига икки марта
Жигар энцефалопатиясида
Катталар: кунига 2-3 марта юмшоқ нажас олиш мақсадида ҳар бир 1-2 соат давомида бошида 30-45 мл дан, кейин 30-45 мл дан кунига уч ёки тўрт марта.
Болалар: шифокор тавсияси бўйича қўлланади.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)
























