Tioserat
Tioserat chiqarilish shakllari
Tioserat haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- пирацетам ёки тиазот кислотасига, шунингдек препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
- буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, ўткир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига <20 мл);
- Хантингтон хореяси.
- геморрагик тури бўйича бош мия қон айланишининг ўткир бузилиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Тиоцерат цереброфаол воситалар гуруҳига мансуб бўлиб, ноотроп, ишемияга қарши, антиоксидант ва мембранани барқарорлаштирувчи хусусиятларга эга. Препаратнинг фармакологик самараси тиотриазолин ва пирацетам ўзаро кучайтирувчи таъсири билан боғлиқ,
Тиоцерат аэроб ва анаэроб оксидланиш реакцияларида глюкозанинг ўзлаштираолишлигини тезлаштиради, биоэнергетик жараёнларни нормаллаштиради, бош мия тўқималарида метаболизмни барқарорлаштиради ва организмни гипоксияга турғунлигини оширади.
Препарат кислороднинг фаол шакллари пайдо бўлиш йўлларини тормозлайди, ферментатив антиоксидант тизимини, айниқса, супероксиддисмутазани қайта фаоллаштиради, ишемия ҳолатида бош мия тўқималаридаги эркин радикал жараёнларни тормозлайди, фибринолитик тизим фаоллашиши ҳисобига қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди ва некроз ва ишемия соҳаларини барқарорлаштиради ва камайтиради.
Тиоцерат метаболик ГАМК-шунти фаолиятининг жадаллигини ва ишемияга учраган тўқималарда ГАМК концентрациясини оширади.
Тиоцерат бош миянинг интегратив ва когнитив фаолиятини яхшилайди, ўқиш жараёнига ёрдам беради, амнезияни бартараф қилади, қисқа вақтли ва узоқ вақтли хотира кўрсаткичларини оширади, стресс (хавотирлик ҳис қилиш, фобия, депрессия, уйқуни бузилиши) оқибатларини бартараф қилади.
Farmakokinetikasi
Ўрганилмаган.
Dozani oshirib yuborilishi
Даволаш дозаларда қўлланганда дозани ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган. Бироқ тавсия қилинган дозалар оширилганда препаратнинг ножўя самаралари (қўзғалиш, уйқуни бузилиши, диспептик ҳолатлар) пайдо бўлиши ёки ифодаланиш даражаси ошиши мумкин. Бундай ҳолатларда препаратни қўлланиши тўхтатилади ва симптоматик даволаш буюрилади.
Maxsus ko‘rsatmalari
Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Препарат юрак-қон томир патологияси бўлган кекса ёшли шаҳсларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим, шу туфайли юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар бу беморлар гуруҳида кўпроқ учрайди.
Аллергияга мойиллик бўлган шаҳсларда аллергик реакциялар кўпроқ учрайди.
Препаратнинг таркибидаги пирацетам тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради, гемостазни бузилиши бўлган пациентларга, қон кетишлари билан кечиши мумкин бўлган ҳолатларда (меъда-ичак йўли яралари), катта жарроҳлик операцияларда (шу жумладан стоматологик аралашувлар), оғир қон кетишлар симптомлари ёки анамнезда геморрагик инсульт бўлган пациентларга, антикоагулянтлар, тромбоцитар антиагрегантлар, шу жумладан ацетилсалицил кислотанинг паст дозалари қабул қилаётган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш зарур.
Кекса ёшдаги беморларда узоқ муддатли даволашда буйрак фаукциясининг кўрсткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади.
Болалар.
Педиатрик амалиётида қўлланмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Препаратнинг таркибидаги пирацетам кўкрак сутига ўтади, шунинг учун даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қобилияти
Автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлайдиган шахсларга нерв тизими томонидан эҳтимолий ножўя реакциялар ривожланиш хавфи туфайли Тиоцерат қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Тиоцератни таркиби кислотали рН мавжуд препаратлари билан бирга буюрилиши мумкин эмас.
Таркибида пирацетам мавжудлиги туфайли қуйидаги турлари ўзаро таъсирлар бўлиши мумкин:
Тиреоид гормонлар. Тиреод гормонлар билан мажмуада юқори таъсирчанлик, дезориентация ва уйқуни бузилиши кузатилиши мумкин.
Аценокумарол. Оғир кечувчи қайталанувчи тромбози бўлган беморларда протромбин вақтининг кўрсаткични эришиш учун пирацетаммнинг юқори дозаларда (суткасига 9,6 г) қўлланиши аценокумаролнинг дозалаш тартибига таъсир қилмаган, бироқ Тиоцерат бир вақтда қўлланганда тромбоцитлар агрегация даражасини, фибриногенни, Виллебранд факторини (коагуляцион фаоллиги (VII;C); ристоцетин ко-фактори (VIII;vW;Rco); қон плазмасида протеинни (VIII;vW;Ag); қон ва плазма ёпишқоқлиги аҳамиятли даражада камайиши кузатилган.
Фармакокинетик ўзаро таъсирлар. Бошқа препаратлар таъсирида пирацетамнинг фармакодинамикаси ўзгариш имконияти кам, чунки препаратни 90% ўзгармаган кўринишида сийдик билан чиқарилади.
Пирацетам in vitro тажрибаларда 142, 426, 1422 мкг/мл концентрацияларда Р450 CYP1A2, 2B6, 2C8, 2C9, 2C19, 2D6, 2E1 ва 4 А9/11 изоформаларини сусайтирмайди. 1422 мкг/мл концентрацияда CYP2A6 (21%) ва 3А4/5 (11%) аҳамиятсиз сусайиши кузатилган. Шунинг учун шу ферментлари билан биотрансформацияга учрайдиган препаратлари билан метаболик ўзаро таъсир эҳтимоли кам.
Тутқаноқка қарши воситалар. Тутқаноқ бўлган беморларда пирацетамни суткада 20 мг дозада 4 хафта ва ундан кўп муддат давомида қўлланиши қон зардобида тутқаноқка қарши препаратларнинг (карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, натрий вальпроати) концентрациянинг эгри даражасини ва максимал концентрацияни ўзгартирмайди.
гармаган кўринишида Эналаприл, каптоприл билан бир вақтда қабул қилиш юрак-томир тизими томонидан ножўя реакциялар ривожланиш хавфини оширади.
Алкоголь билан бирга қабул қилиш қон зардобида пирацетамнинг концентрация даражасига таъсир кўрсатмайди, ва 1,6 г пирацетам қабул қилиши алкогольни концентрацияси қон зардобида ўзгармаган.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Ишемик инсультда ва унинг оқибатларини даволаш учун препаратни олдиндан 100–150 мл 0,9% ли натрий хлорид эритмасида эритилган 20–30 мл дан буюрилади ва суткасига 1 марта вена ичига томчилатиб юборилади. Даволаш курси 2 ҳафтани ташкил этади.
Энцефалопатияни даволаш ва алкоголь интоксикациясида абстинент синдромини бартараф қилиш учун 10-15 сутка давомида суткасига 1 марта мушак ичига 5 мл препарат буюрилади.
Диабетик энцефалопатияда 10 кун давомида суткасига 1 марта мушак ичига 5 мл дан буюрилади.
Болалар
Педиатрик амалиётида қўлланмайди.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)















