VERTINEKS analoglari


Dori analoglarini taqqoslash VERTINEKS

VERTINEKS
Меньер синдроми, лабиринтит ва бошқа сабаблар туфайли пайдо бўлган бош айланиши, шунингдек ҳар қандай сабабларга кўра, шу жумладан мигрень билан боғлиқ кўнгил айниши ва қусиш.
Шунингдек, шизофренияда (айниқса, сурункали босқичда), ўткир маниакал синдромда ва хавотирликни қисқа муддатли бошқаришга ёрдамчи восита сифатида ҳам фойдаланилиши мумкин.

Batafsil
Retseptli
Kategoriya

Uyqu dorisi va sedativlar

Nojo'ya ta'sirlar
Одатда, ножўя реакциялар кам-ҳолларда учрайди; энг кенг тарқалган ножўя реакциялар нерв тизими бузилишларидан иборат.
Салбий таъсирлар:
Иммун тизим томонидан бузилишлар: ангиоэдема ва эшакеми касаллиги каби I турдаги ўта сезувчанлик реакциялари.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар:
Узоқ вақт юқори дозаларда қабул қилинган 30% ҳолларда ўртача лейкопения кузатилади. Агранулоцитоз кам ҳолларда кузатилади: дозага боғлиқ эмас.
Эндокрин тизим томонидан бузилишлар:
Гиперпролактинемия, у галакторея, гинекомастия, аменорея ва импотенцияга олиб келиши мумкин.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Ўткир дистония ёки дискинезия, шу жумладан окулогир криз, одатда, ўткинчи бўлиб, болалар ва ёшларда одатий ҳолат ҳисобланади, одатда, даволашнинг биринчи 4 куни давомида ёки доза оширилгандан кейин пайдо бўлади.
Акатизия дастлабки катта дозалардан кейин хос тарзда пайдо бўлади.
Паркинсонизм кўпроқ катталар ва кекса ёшдагиларда учрайди. Одатда, у бир неча ҳафта ёки ой давомида даволангандан сўнг ривожланади. Қуйидаги бир ёки бир неча факторларни кўриш мумкин: тремор, ригидлик, акинезия ёки бошқа паркинсонизмнинг бошқа турлари. Одатда, оддий тремор.
Кечки дискинезия: агар бу юз берса, одатда, давомий ёки юқори доза қабул қилингандан сўнг кузатилади. Бу даволаш тўхтатилгандан кейин ҳам юз бериши мумкин. Шундай қилиб, имкони бўлган вақтда, дозалаш паст даражада қолдирилиши керак.
Уйқусизлик ва хавотирли қўзғлувчанлик пайдо бўлиши мумкин.
Кўриш органи томонидан бузилишлар:
Узоқ вақт давомида (тўрт йилдан саккиз йилгача) узлуксиз равишда хлорпромазин қабул қилган айрим шахсларда, кўпроқ аёлларда окуляр ўзгаришлар ва терининг ҳимояланмаган қисмларида металл кул ранг-бинафша рангли туслар ривожланиши қайд этилган. Бу Вертинекс® билан боғлиқ ҳолда юз бериши мумкин.
Юрак томонидан бузилишлар:
ЭКГ ўзгаришлари QT узайиши (бошқа нейролептиклардаги каби), ST амплитудасини камайиши, U-тўлқини ва T-тўлқини ўзгаришларини ўз ичига олади. Фенотиазинлар ҳосилалари нейролептиклар билан даволашда, эҳтимол, доза билан боғлиқ юрак аритмиялари, шу жумладан, юрак қоринчалари аритмиялари ва юрак бўлмалари аритмиялари, a-v блоки, юрак қоринчалари тахикардияси тўғрисида маълум қилинган бўлиб, бу юрак қоринчалари фибрилляциясига ёки юрак тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Олдинги юрак касаллиги, кексалик, гипокалиемия ва бир вақтда қўлланган трициклик антидепрессантлар бунга мойилликни пайдо қилиши мумкин.
Фенотиазинлар ҳосилалари нейролептиклар қабул қилган беморларда юрак касаллиги эҳтимолибўлган тўсатдан ўлим ҳолати, шунингдек тушуниб бўлмайдиган тўсатдан ўлим ҳолатлари тўғрисида айрим хабарлар бўлган.
Юрак-қон томир тизими фаолияти бузилиши:
Одатда, гипотония, кўпинча постурал тарзда пайдо бўлади. Айниқса, кекса ёшдаги ёхуд озиб кетган ёки куч-қувватдан қолган беморлар бунга мойил бўладилар; мушак ичига инъекция қилингандан сўнг пайдо бўлиш эҳтимоли кўпроқ. Антипсихотик препаратлар қўлланганда вена тромбоэмболияси ҳолатлари, шу жумладан ўпка эмболияси ҳолатлари ва веналар чуқур тромбози ҳолатлари тўғрисида маълум қилинган – такрорланиш тезлиги номаълум.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:
Оғиз қуриши пайдо бўлиши мумкин.
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш тизими томонидан бузилишлар:
Гипонатриемия, ўтмайдиган антидиуретик синдроми, гормонал секреция.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва умуртқа билан кўкс оралиғи органлари аъзолари бузилишлар:
Касалликка мойил беморларда нафас етишмовчилиги бўлиши мумкин.
Бурун битиши мумкин.
Гепатобилиар бузилишлар: 
Сариқлик, одатда, ўткинчи бўлиб, нейролептиклар қабул қиладиган жуда кам сонли беморларда учрайди. Даволашнинг бир-уч ҳафтасидан кейин тўсатдан иситмалаш бошланиши бундан дарак бериши мумкин, шундан сўнг сариқлик касали ривожланади. Нейролептик сариқлик био-кимёвий ва обструктив сариқликнинг бошқа тавсифлари билан эга бўлиб, ўт каналчаларида тромблар ҳосил бўлиши билан боғлиқ; кўпгина ҳолларда эозинофилия кечадиган ушбу ҳолатнинг аллергик хусусиятидан далолат беради. Сариқлик касали ривожланганда даволаш тўхтатилиши керак.
Тери ва тери ости бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар:
Терининг контактли сенсибилизацияси кўпинча муайян фенотиазин дори воситалари билан ишлайдиганларда кам ҳолларда пайдо бўлиши мумкин. Препарат қабул қилган беморларда турли хил тери тошмалари ҳам кузатилиши мумкин. Юқори доза қабул қилган беморлар уларда қуёшли об-ҳавода ёруғликка сезувчанлик ривожланиши мумкинлиги ва бевосита қуёш нурлари таъсиридан сақланиши тўғрисида огоҳлантирилишлари керак.
Умумий касалликлар ва дори воситаси юборилган жойдаги бузилишлар:
Хавфли нейролептик синдром (гипертермия, ригидлик, вегетатив дисфункция ва фикрлашдаги ўзгариш) ҳар қандай нейролептикда пайдо бўлиши мумкин.
Глюкозага чидамсизлик, гипергликемия.
Ҳомиладорлик, туғишдан кейинги ва перинатал ҳолатлар:
Дори воситаси бекор қилиниши неонатал синдроми – такрорланиш тезлиги номаълум.
Batafsil
Narh
Qadoqda soni 100
Dozasi 5мг
Narh* 50 000 so'm

VERTINEKS bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Tabletkalar
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash
«VERTINEKS analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9