ARBIDOL kapsulalar 100mg N40

ARBIDOL kapsulalar 100mg N40 o'xshash dorilari


ARBIDOL kapsulalar 100mg N40 qo'llanmasi
фаол модда: умифеновир (умифеновир гидрохлориди моногидрати (арбидол) умифеновир гидрохлоридига қайта ҳисобланганда) -50 мг (100 мг).
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали 15,07 мг (30,14 мг), микрокристалл целлюлоза 27,88 мг (55,76 мг), коллоид кремний диоксиди (аэросил) 1,0 мг (2,0 мг), повидон (коллидон 25) 5,05 мг (10,1 мг), кальций стеарати 1,0 мг (2,0 мг).
Қаттиқ желатин капсулалар: титан диоксиди (Е 171), хинолин сариғи (Е 104), қуёш шафағи сариғи бўёвчиси (Е 110), метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, сирка кислотаси, желатин.
Ёки қаттиқ желатин капсулалар: титан диоксиди (Е 171), хинолин сариғи (Е 104), қуёш шафағи сариғи бўёвчиси (Е 110), желатин.
Вирусларга қарши восита. In vitro шароитда А ва В грипп (Influenza virus A, B) вируслари, шу жумладан юқори патоген (H1N1)pdm09 ва A(H5N1) кичик типлари, шунингдек бошқа вируслар – ўткир респиратор вируслари инфекциялар (ЎРВИ) (оғир даражали ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) билан ассоциацияланган коронавирус (Сoronavirus), риновирус (Rhinovirus), аденовирус (Adenovirus), респиратор-синцитиал вирус (Pneumovirus) ва парагрипп вируси (Paramyxovirus) ларни специфик бостиради. Вирусларга қарши таъсир механизми бўйича қўшилиш (фузия) ингибиторларига киради, вирус гемагглютинини билан ўзаро таъсирга киришади ва вируснинг хужайра қобиғи ва хужайра мембраналарини қўшилиб кетишига тўсқинлик қилади. Ўртача иммунитетни ра-батлантирувчи таъсир кўрсатади. Интерферон индукция ыилувчи фаолликка эга, иммунитетнинг гуморал ва хужайравий реакцияларини, макрофагларнинг фагоцитар фаолиятини рағбатлантиради, организмнинг вирусли инфекцияларга чидамлилигини оширади. Вирусли инфекциялар билан боғлиқ бўлган асоратларни ривожланиши, шунингдек сурункали бактериал касалликларни зўрайиш тез-тезлигини пасайтиради. Вирусли инфекциялардаги терапевтик самарадорлиги умумий интоксикациянинг ва клиник кўринишларининг яққоллигини пасайиши, касаллик давомийлигини қисқариши билан намоён бўлади. Кам заҳарли препаратларга (LD50>4 г/кг) киради. Тавсия қилинган дозаларда перорал қўлланганида одам организмига бирон-бир салбий таъсир кўрсатмайди.
Тез сўрилади ва аъзолар ва тўқималарга тақсимланади. 50 мг дозада қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрациясига 1,2 соат ўтгач , 100 мг дозада – 1,5 соат ўтгач эришилади. Жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 17-21 соатга тенг. Тахминан 40% ўзгармаган ҳолда, асосан сафро билан (38,9%) ва аҳамиятсиз миқдорда (0,12%) буйраклар орқали чиқарилади. Биринчи сутка давомида юборилган дозанинг 90% чиқарилади.
Капсулалар 50 мг ва 100 мг.
5 ёки 10 капсуладан контур уяли ўрамда.
1, 2 ёки 4 контур уяли ўрамлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Кам ҳолларда– аллергик реакциялар.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.
Йўриқномада кўрсатилган препаратни қабул қилиш схемаси ва давомийлигига амал қилиш керак. Препаратнинг битта дозаси ўтказиб юборилган ҳолларда – ўтказиб юборилган дозани иложи борича тезроқ қабул қилиш ва препаратни қабул қилишни бошланган схема бўйича давом эттириш керак.
Катталар ва болаларда профилактика ва даволаш: А ва В гриппи, бошқа ЎРВИ (шу жумладан бронхит билан асоратланган), оғир даражали ўткир респиратор синдроми (ОЎРС).
3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш.
Сурункали бронхит, пневмония ва қайталанувчи герпетик инфекцияни мажмуавий даволаш.
Операциялардан кейинги инфекцион асоратларни олдини олишда қўлланади.
50 мг ли доза - капсула №3 сариқ рангли; 100 мг ли доза– капсула №1 оқ рангли, қопқоқчаси сариқ рангли. Капсула ичидагиси – оқдан то кўкимтир-сарғиш ёки оч-сариқ тусли оқ рангли гранулалар ва кукун сақловчи аралашма.
Ичга, овқатдан олдин буюрилади.
Бир марталик доза: 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга – 200 мг (100 мг дан 2 капсула ёки 50 мг дан 4 капсула).
Катталарда ва болаларда грипп ва бошқа ЎРВИ ни носпецифик профилактикаси ва даволаш учун:
Грипп ва бошқа ЎРВИ ни носпецифик профилактикаси
Грипп ва бошқа ЎРВИ эпидемияси даврида носпецифик профилактика учун:
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг кунига бир марта 3 хафта давомида.
Грипп ва бошқа ЎРВИ бўлган бемор билан бевосита контактда:
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг кунига бир марта 10-14 кун давомида.
Грипп ва бошқа ЎРВИ ни даволаш:
Асоратланмаган кечишида:
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 сутка давомида.
Асоратлар (бронхит, пневмония ва бошқалар) ривожланганда:
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 сутка давомида, сўнгра бир марталик доза хафтада 1 марта 4 хафта давомида буюрилади.
3 ёшдан ошган болаларда ротавирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларини мажмуавий даволаш:
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5 сутка давомида.
Оғир ўткир респиратор синдромни (ОЎРС) носпецифик профилактикаси ва даволаш учун:
ОЎРС ни носпецифик профилактикаси учун (бемор билан контактда):
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 200 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 100 мг кунига бир марта (овқатдан олдин) 12-14 кун давомида.
ОЎРС ни даволаш учун:
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга – 200 мг кунига 2 марта 8-10 сутка давомида.
Бронхит, пневмония, қайталанувчи герпетик инфекцияни мажмуавий даволаш:
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг суткада 4 марта (ҳар 6 соатда) 5-7 сутка давомида, сўнгра бир марталик доза хафтада 2 марта 4 хафта давомида буюрилади.
Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш:
Операциядан 2 сутка олдин, сўнгра операциядан кейин 2 ва 5 суткада 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга - 50 мг, 6 ёшдан 12 ёшгача – 100 мг, 12 ёшдан ошган болалар ва катталар – 200 мг буюрилади.
Аниқланмаган.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда ҳомиладорликни кечиши, эмбрион ва ҳомилани ривожланиши, туғруқ фаолияти ва постнатал ривожланишга препаратнинг зарарли таъсирлари аниқланмаган. Арбидол® препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойлигида Арбидол® фақат она учун уни қўлланишидан кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилиши мумкин. Фойда/хавф нисбати шифокор томонидан аниқланади.
Арбидол® препаратининг фаол моддаси ёки унинг метаболитлари лактация даврида кўкрак сутига кириши номаълум. Арбидол® ни қўллаш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш керак.
ARBIDOL kapsulalar 100mg N40 boshqa chiqarish shakllari



ARBIDOL kapsulalar 100mg N40 analoglari









