Ташкент
logo
SavatKirish

IBRA tabletkalari N30

Mahsulot haqida tafsilotlar
Ishlab chiqarilgan joyi:Turkiya
Ishlab chiqaruvchi:Dr Sertus Ilaç Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi
Vakil:Dr.Sertus
ATX kodi:M09AX
Barcha Ibra dorilari
96 ta dorixonada bor
Narxi 80 900 so'm dan
Dorixonadan topish
To‘lov va yetkazib berish usullari Toshkentda
Olib ketish
Ertaga yoki keyinroq 96 ta dorixonadan
Dorixonada karta yoki naqd to‘lov
Yetkazib berish
2 soat ichida yoki ertaga, yetkazib berish narxi onlayn dorixonada ko‘rsatilgan tarif bo‘yicha. Onlayn yoki kuryerga to‘lov

IBRA tabletkalari N30 o'xshash dorilari

TERAFLEKS kapsulalar  N120
Retseptsiz
TERAFLEKS kapsulalar N120
Germaniya
Vakil:
Bayer
Ishlab chiqaruvchi:
Bayer Consumer Care AG
Narxi
408 000 so'm dan
TERAFLEKS ULTRA kapsulalar  N60
Retseptsiz
TERAFLEKS ULTRA kapsulalar N60
Rossiya Federatsiyasi
Vakil:
Bayer
Ishlab chiqaruvchi:
OOO «VTF», 601125, Rossiya
Narxi
206 000 so'm dan
MOVERIL eritma 4 mg/2 ml N6
MOVERIL eritma 4 mg/2 ml N6
Turkiya
Ishlab chiqaruvchi:
BIH Pharmaceuticals Ltd., Bolgariya proizvedeno: VEM İlaç San. ve Tic. A.Ş.

IBRA tabletkalari N30 qo'llanmasi

Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Sotish shartlari

Рецептсиз берилади.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: глюкозамин сульфати (глюкозамин сульфати калий хлориди шаклида) 500 мг, хондроитин сульфати (натрия хондроитин сульфатини натрийли тузи шаклида) 200 мг, аскорбин кислотаси (С витамини) 50 мг, марганец (марганец глюконати дигидрати шаклида) 1,5 мг, метилсульфонилметан (МСМ) 200 мг, Босвелия камеди қатронини қуруқ экстракти (Boswellia serrata) 50 мг, Мушук тирноғи пўстлоғини қуруқ экстракти (Uncaria tomentosa) 30 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, магний стеарати, микрокристалл целлюлоза, повидон К25.

Қобиғини таркиби: опадри II сариқ (гипромеллоза, полидекстроза, титан диоксиди, тальк, мальтодекстрин, ўрта занжирли триглицеридлар, темир (II)-оксиди).

Farmakodinamikasi

Ибра – тоғай тўқимаси регенерациясини стимулятори. Препаратнинг фармакологик таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятларига боғлиқ.

Глюкозамин сульфати одам организмида физиологик ҳолатда мавжуд бўлган табиий глюкозамин аминосахаридини тузи ҳисобланади. Протеогликанлар, гликозаминогликанлар, гиалурон ва хондроитинсульфат кислотаси ва бўғим қобиғи, бўғим ички суюқлиги ва тоғай тўқимасининг таркибига кирувчи бошқа моддалар синтезини фаоллаштиради, коллаген синтезини рағбатлантиради. Тоғайни метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади – анаболик жараёнларни кучайтиради ва катаболик жараёнларни сусайтиради, бўғим капсуласининг ўтказучанлигини оширади, синовиал мембрана ва бўғим тоғайи ҳужайраларида ферментатив жараёнларни тиклайди. Хондропротектор ва остеотроп таъсир кўрсатади, суяк тўқимасига кальцийни тўпланишини нормаллаштиради. Простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлмаган, аммо антиоксидант фаоллик (супероксид радикалларни ҳосил бўлишини блоклаши орқали) ва лизосомал ферментларнинг фаоллигини сусайиши ҳисобига реализация бўладиган ўртача даражадаги яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ностероида яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) ва глюкокортикостероидлар (ГКС) нинг таъсиридан тоғайни кузатилиши мумкин бўлган шикастланишини олдини олади.

Хондроитин сульфат тоғай тўқимасини қурилишида иштирок этадиган юқори молекуляр мукополисахарид ҳисобланади (тоғай матриксини ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб хизмат қилади. Хондропротектор таъсир кўрсатади, тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Гиалин тўқимасида моддалар алмашинувини нормаллаштиради, гиалурон кислотасини ҳосил бўлишини, протеогликанлар ҳамда коллагеннинг II турини синтезини рағбатлантиради; гиалурон кислотасини ферментатив парчаланишдан, шу жумладан бириктирувчи тўқимани парчаланишига олиб келадиган лизосомал ферментлар таъсирида парчаланишдан ҳимоя қилади. Тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувига таъсир қилади, суяк тўқимасини резорбциясини секинлаштиради ва кальцийни йўқолишини камайтиради, тоғай тўқимасининг дегенерация жараёнларини секинлаштиради. Бириктирувчи тўқимани эзилишини олдини олади ва бўғим юзаси учун мойловчи модда ролини ўйнайди, бўғим суюқлигини ҳосил бўлишини нормаллаштиради.

Глюкозамин сульфати ва хондроитин сульфати бириктирувчи тўқимани биосинтезида иштирок этиб, тоғайни парчаланиш жараёнига тўсқинлик қилади ва тоғай тўқимасини регенерациясини рағбатлантиради, бу ҳолат оғриқ синдромининг яққоллигини камайишига ва бўғимнинг функционал ҳолатини яхшиланишига олиб келади.

Аскорбин кислотаси коллаген синтезини рағбатлантиради ва аггрекан (бўғим тоғайининг асосий протеогликани) синтезини ўртача даражада оширади. Шунингдек аскорбин кислотасини фонида сульфат гуруҳи бириккан протеогликанлар синтезини аҳамиятли даражада оширади, оғриқ синдромининг яққоллигини пасайтиради.

Марганец энергия ҳосил бўлиши жараёнларида, оқсиллар ҳамда ёғлар метаболизмида, суяклар ҳамда бириктирувчи тўқима синтезида иштирок этади.

Метилсульфонилметан (МСМ) – яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган табиий органик олтингугурт бирикмасидир. Бўғимлар ва боғламларни даволашда ва мустаҳкамлашда юқори биологик фаоллик намоён қилади. Олтингугурт жигар томонидан минерал моддаларни сўрилишига ёрдам беради, мияни ишлаши, сочлар, тирноқлар, бириктирувчи тўқима, тоғайларни ҳосил бўлиши учун аҳамиятга эга, аллергияга қарши яққол таъсир кўрсатади. Метилсульфонилметан тўқималардан лактатни, токсинларни чиқарилишига ёрдам беради, бу озуқа моддаларини ўтишини оширади; организмда шикастланган тери ҳужайралари ва бириктирувчи тўқимани тикланишига ёрдам беради, уларнинг эластиклигини оширади. МСМ глюкозамин, хондроитин ва ўсимлик экстрактлари билан мажмуада бўғимларда оғриқ бўлган беморларнинг ҳолатини аҳамиятли даражада енгиллаштиради.

Босвелия камеди қатронини қуруқ экстракти – самарали яллиғланишга қарши восита. Меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирланишини, бронхоспазмлар, эшакемини чақирмайди. Бундан ташқари, Босвелия экстракти асосида олинган препаратларни қабул қилганда яллиғланган бўғимлар ва тўқималарни қон билан таъминланиши яхшиланади, шикастланган қон томирлари тикланади. Босвелия таянч-ҳаракат аппаратини тутиб туради, яллиғланишга қарши, антисептик ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.

Мушук тирноғи пўстлоғини қуруқ экстракти иммунитетни рағбатлантиради, иммуноглобулинлар (антителолар) нинг даражасини нормаллаштиради, тўқима ҳамда қонда айланиб юрувчи иммун комплексларни парчаланиши ва чиқарилишига ёрдам беради, яллиғланишга ва антиоксидант таъсир кўрсатади.

Dori shakli

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Nojo'ya samaralari

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи;

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: метеоризм, диарея, қабзият.

Бошқалар: артериал босимни ошиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Maxsus saqlash sharoitlari

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратнинг дозасини 2 марта камайтириш керак, яхшиланиш бўлмаганида эса – препаратни бекор қилиш керак.

Ибра ГКС ҳамда НЯҚП билан мажмуавий даволашнинг таркибида қўлланиши мумкин.

Қандли диабет билан хасталанган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки хондроитин сульфати инсулинга бўлган толерантликни пасайтириш самарасига эга.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

15 ёшгача бўлган болаларда Ибра препаратини қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ибра автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлашни талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Qo'llanilishi

•       бўғимларни ва умуртқа поғонасини дегенератив-дистрофик касалликлари (шу жумладан, остеохондроз, ревматоид артрит, тизза қопқоғини хондромаляцияси, бўғимларни деформацияси, спондилёз, елка курак периартрити);

•       I-III даражадаги остеоартроз;

•       бўғимларга бўлган фуркционал юкламани ошиши (ортиқча тана вазни, жисмоний ҳаракатлар);

•       кексалик ёшида бўғим касалликларини олдини олиш;

•       суяк синишларининг оқибатларини камайтириш, суяк қадоғини ҳосил бўлишини тезлаштириш учун;

•       бўғимларни жароҳатларидан кейинги реабилитацион чоралар мажмуасида қўлланади.

 

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

•       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

•       тромбофлебитлар;

•       қонашга мойиллик бўлганида;

•       ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Ибра ярим синтетик пенициллинлар ва хлорамфениколнинг таъсирини камайтиради, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.   

Dozirovkasi

Ибра препарати ичга, овқатланишдан 20 минут олдин, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади.

Биринчи уч ҳафта давомида 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади; кейинги кунларда – 1-2 таблекадан суткада 1 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги – 3-6 ойни ташкил этади. Зарурат бўлганида такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин, уларнинг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.

Dozani oshirib yuborilishi

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас.

Analoglar IBRA tabletkalari N30
Analoglari yo'q

IBRA tabletkalari N30 savollari

IBRA tabletkalari N30 fikr-mulohazalari

Reyting 0, 0 ta sharh asosida

Alifbo bo'yicha dori vositalar ro'yxati

scroll-top

Biz portalimiz ishini takomillashtirish maqsadida cookie-fayllardan foydalanamiz. Ishni davom ettirar ekansiz, ulardan foydalanishga rozilik bildirgan bo‘lasiz. Batafsil