×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

KALSEMIN tabletkalari N30

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Germaniya
Faol modda:
кальций, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Марганец, Бор
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Bayer Consumer Care AG
Vakil:
- Bayer
ATX kodi:
- A12AX
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 45 ta dorixonasida topildi

ico 40 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 56 000 s`om dan

Bron qilish
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби

Таъсир қилувчи моддалар: кальций (кальций цитрати ва кальций карбонати) 250 мг, D3 витамини 50 ХБ, рух (рух оксиди) 2 мг, мис (мис оксиди) 0,5 мг, марганец (марганец сульфати) 0,5 мг, бор (натрий борати) 50 мкг.

Ёрдамчи моддалар: соя полисахариди, натрий лаурилсульфати, коллоид кремний диоксиди, натрий кроскармеллоза, микрокристаллик целлюлоза, стеарин кислотаси, магний стеарати.

Қобиғи: гипромеллоза, триацетин, минерал мойи, натрий лаурилсульфати, титан диоксиди, магний силикати.

30, 60 ва 120 таблеткадан флаконда. Флакон йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.
Витаминлар, макро-/микроэлементларни сақловчи мажмуавий препарат. Таъсири уларни таркибига кирувчи ингредиентларининг хусусиятлари билан боғлиқ.

Кальцемин барча дори препаратлари каби ножўя реакцияларни чақириши мумкин, бироқ у ҳаммада ҳам пайдо бўлмайди. Қуйидаги нохуш реакциялари қайд этилган, уларнинг тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга кўра тез-тезлигини намоён бўлиши аниқлашни иложи йўқ):

-       иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, шиш, қичишиш), анафилактик реакциялар, анафилактик шок, юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан астматик синдроми, тери ва/ёки нафас тизими томонидан енгил ва ўртача оғирликдаги реакциялар, меъда-ичак йўллари ва/ёки юрак-қон томир тизими томонидан (симптомлар жумладан респиратор дистресс-синдромини ўз ичига олиши мумкин);

-       меъда-ичак бузилишлари: қабзият, қоринни дам бўлиши, қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш;

-       метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишилар: гиперкальциемия, гиперкальциурия, гиперфосфатемия (буйрак функцияси бузилган пациентларда), сут-ишқор синдроми (қоида бўйича дозани ошириб юборилишида);

-       буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: нефрокальциноз, нефролитиаз (буйрак функцияси бузилиш бўлган пациентларда).

Нохуш реакциялар тўғрисида маълумотлар

Агар Сизда ҳар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Ушбу тавсиялар хар қандай нохуш реакцияларига, шу жумладан қуйидаги йўриқномадада санаб ўтилмаганларга ҳам таалуқлидир. Сиз шунингдек нохуш реакциялар (таъсири) тўғрисида ахборот базасига, шу жумладан дори воситасини самарасизлиги тўғрисида маълумот беришингиз мумкин. Нохуш реакциялар тўғрисида маълумот бериб, сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

Кальций, D витамини ва микроэлементлар (рух, мис, марганец, бор) танқислигини тўлдириш учун, қачонки уларга эҳтиёж мувофиқ пархез билан қондирилмаса, айниқса етишмовчилиги узоқ вақт бўлган холатларда номунтазам ва мувозанатланмаган озиқланишда ва бу нутриентларга ошган эхтиёжда хусусан:

-       турли генезли остеопорозни олдини олиш ва мажмуавий даволаш;

-       ҳомиладорлик ва эмизиш даврида;

-       6 ёшли болаларда интенсив ўсишда қўлланилади.

Препаратнинг таркибига кирувчи моддаларга юқори сезувчанлик («Таркиби» бўлимига қаранг); оғир гиперкальциурия ва гиперкальциемия, шунингдек касалликлар ва/ёки ҳолатлар, улар гиперкальциемия ва/ёки гиперкальциурия олиб келиши мумкин (масалан, саркоидоз, миелома, суякларда метастазалар, бирламчи гиперпаратиреоз); нефрокальциноз, нефролитиаз; D гипервитаминоз; оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл); 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Фенитоин, барбитуратлар, карбамазепин, рифампицин: D3 витаминини самарасини метаболизм ва фаол бўлмаган метаболитлар йўли орқали камайтириш мумкин.

Бисфосфонатлар, фторидлар: бисфосфонатлар ва натрий фторидни меъда-ичак йўлларига сўрилишини пасайиши мумкин. Кальцемин препаратини минимум 1-2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш тавсия этилади. Асосан бисфосфонатлар ва кальций препаратини сутканинг хар қандай вақтида қабул қилиш мумкин.

Тетрациклин: тетрациклинни меъда-ичак йўлларида сўрилишини пасайиши мумкин. Шунинг учун тетрациклин қатори препаратларини Кальцемин препаратини қабул қилишдан камида 2-3 соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Юрак гликозидлари, кальций каналлари блокаторини: юрак гликоздилари токсиклигини ошиши мумкин (хавфли аритмияли ўлим). Қон зардобидаги кальцийнинг миқдори ва ЭКГ ни назорат қилиш керак.

Кальций каналлари блокаторини самараси пасаяди, шунингдек липилловчи аритмияда верапамил. Биргаликда қўллаш тавсия этилмайди.

Левотироксин, кетоконазол, хинолонлар, айрим цефалоспоринлар, темир препаратлари, рух, магний, эстрамустин, қалқонсимон без темирлари, ранелат стронция, элтромбопаг, фосфатлар, бисфосфонатлар ва фторидлар: сўрилишни бузилиши мумкин. Ушбу препаратни биргаликда қабул қилгандан кейин интервали камида 2 соатдан ёки 4-6 соатгача бўлиши тавсия этилади.

Тиазид диуретиклар: тиазид диуретиклар сийдикда кальцийни чиқарилишини камайтиради. Тиазид диуретикларни ва кальций препаратларини даволашни узоқ муддат бир вақтда қўлланилганда гиперкальциемияни хавфини ошириши мумкин, қон зардобида кальций даражасини мунтазам назоратини олиб бориш зарур.

Глюкокортикоидлар, ҳомилага қарши гормонал воситалар: кальцийни сўрилишини камайтиради, D3 витаминлар самарасини пасайтириш мумкин. Кальцемин препаратини дозасии мувофиқлаштириш талаб этилиш мумкин.

Ионообмен қатронлар, булар холестирамин, ич сурувчи, орлистат: ушбу препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда D3 витаминини меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтириши мумкин. D витаминини қабул қилгандан кейин 2 соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади.

Озиқланиш махсулотлари: аниқ озуқа мухсулотлари билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин (масалан, шовул кислотаси, фосфатлар, фитин кислотаси сақловчи ёки юқори таркибли клетчаткали). Кальцийни сўрилишини хавфли камайиши билан боғлиқ бўлганда кальцийни ва шу озуқа махсулотларини 2 соатдан кам бўлмаган вақтда препаратни қабул қилишда интервални сақлаш тавсия этилади.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда.

Яроқлилик муддати

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 1 таблеткадан кунига 1 марта овқатланиш вақтида.

Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 2 марта овқатланиш вақтида.

Ҳомиладорликни 20-ҳафтасидан бошлаб ва бутун лактация даврида – 1 таблеткадан кунига 2 марта.

Даволашнинг давомийлиги

Остеопорозни олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун қўлланганда даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Кальций ва D3 витаминини танқислигини тўлдириш учун қўлланганда даволаш курсининг ўртача давомийлиги камида 4-6 ҳафта. Бир йил давомидаги такрорий курсларнинг сони шахсий равишда аниқланади.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга: дозани тўғрилаш талаб қилинмайди.

Буйраклар функциясини бузилиши бўлган пациентларга: оғир даражали буйрак етишмовчилигида Кальцемин препаратини қўллаш мумкин эмас.

Кекса ёшли пациентларга: дозаси катталар учун қўлланадиган доза билан бир хил. Буйраклар функциясини пасайиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Ўткир ёки давомий кальций ва D витаминини дозасини ошириб юборилганда, айниқса мойиллиги бўлган пациентларда D гипервитаминозини, гиперкальциемияни, гиперкальциурия ва гиперфосфатемияни чақириши мумкин. Натижада буйрак етишмовчилигини, сут-ишқорий синдромини, томирлар ва юмшоқ тўқималарни кальцификациясини, шу жумладан нефролитиазга олиб келадиган кальцинозни ўз ичига олади.

Ўткир дозани ошириб юборилишнинг аломатлари қўқисдан бош оғриғи, онгни чалкашиши, меъда-ичак бузилишлари (қабзият, диарея, кўнгил айниши ва қусиш).

Токсикликни ва гиперкальциемияни лаборатор ва клиник кўринишлари турлича ва пациентларни сезувчанлигига ва ёндош ҳолатларга боғлиқ. Симптомлари ўз ичга анорексия, вазнни йўқотишни, чанқаш, полиурия ва бошқа минералларни сўрилишини бузилишини олади. Лаборатор кўрсаткичлар ўзгариши мумкин: қон плазмасида аспартатаминотрансферазалар ва аланинаминотрансферазалар концентрациясини ошиши.

Сурункали дозани ошириб юборилиши гиперкальциемия томонидан чақирилган қон-томирларини ва аъзоларни кальцификациясига олиб келиши мумкин. Ҳаддан зиёд юқори гиперкальциемия кома ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Даволаш: регидратация, ҳалқали диуретикларни қўллаш (масалан, фуросемид), глюкокортикостероидлар кальцитонин, бисфосфонатлар, оғир холатларда гемодиализ ўтказиш.

Тавсия этилган дозаларда ҳомиладорлик ва лактация даврида Кальцемин препаратини қўллаш мумкин. Ҳомиладорларда суткалик доза кальций 1500 мг ва D витамини 600 ХБ дан оширмаслик лозим, чунки кальцийни ва D витамини сурункали дозасини ошириб юбориш хомила ва янги туғилган чақалоқларга ёмон таъсир этиши мумкин. Ҳомиладорлик вақтида D витамини юқори дозаларда қабул қилинганда гиперкальциемия ножўя самараларини ривожланиши олиб келиши мумкин: паратиреоид гормони, гипокальциемия, тетания, тутқаноқ хуружларига ва аорталь стенозли синдромини сусайишига, ретинопатия симптомлари бўлиши мумкин, психотик ривожланишларни тутилишига ёки ўсишни бузилиши, шунингдек янги туғилган чақалоқларда гиперкальциемияни ривожланишига олиб келиши мумкин.

Эмизикли аёлларда D витамини ва кальцийни кўкрак сутига ажралишини инобатга олиб зарур. Буни яна болаларга қўшимча сифатида D витамини ва кальцийни буюришда инобатга олиш зарур.

Узоқ вақт даволанганда қон зардобида ва сийдикда кальций миқдорини назорат қилиш керак. Кекса ёшли пациентларда юрак гликозидлари ва диуретиклар билан бир вақтда қўлланганида («Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири» бўлимига қаранг) ва буйракларда тошларни пайдо бўлишига мойиллиги юқори бўлган пациентларда кузатиш жуда муҳим. Гиперкальциемия ёки буйраклар фаолиятини бузилиш белгилари кузатилганида препаратнинг дозасини камайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак.

D витаминини буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай ҳолатда қон зардобидаги кальций ва фосфатларнинг миқдорини назорат қилиш керак. Шунингдек юмшоқ тўқималар кальцинозини ривожланиш ҳавфини инобатга олиш керак.

Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга D витаминини холекальциферол кўриниши нормал холатда метаболизмга учрамайди, шунинг учун D витаминини бошақа шаклларини қўллаш тавсия этилмайди.

Дозани ошириб юборилишини олдини олиш мақсадида D витамини ва кальцийни организмга бошқа манбалардан қўшимча тушишини инобатга олиш лозим.

Бундай холатларда қон зардобида ва сийдикда кальций миқдорини мунтазам назорат қилиш лозим. Иммобилизацияланган остеопорози бўлган пациентларда гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи борлиги сабабли кальций ва D3 витаминини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Саркоидози бўлган пациентлар D витаминини эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак, чунки уларда D витаминининг метаболизмида патология бўлиши мумкин ва гиперкальциемия, буйракларда тошлар ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Бундай пациентларда қон ва сийдикдаги кальцийнинг концентрациясини мунтазам равишда текшириш керак.

Тетрациклин ва хинолон гуруҳидаги антибиотиклар билан бир вақтда қўллаш одатда тавсия этилмайди ёки эҳтиёткорлик билан амалга ошириш керак («Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

D3 витаминини катта дозаларда қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай ҳолларда витамин D3 витаминининг биологик фаол бирикмалари ҳосил бўлишини ингибирлайди. Айнан шу вақтда организмда оксидланадиган ва шу билан D-гипервитаминозини ривожланиш ҳавфини оширадиган айланмаган D3 витаминини фоизлардаги миқдори ошади.

Препаратни бошқа туридаги D витамини ва кальций билан биргаликда қўлланилганда (масалан, дори воситалари, сут махсулотлари) гиперкальциемия ва алкалоз билан биргаликда сут-ишқори синдроми, буйрак функциясини бузилиши ва юмшоқ тўқималар кальцификациясини ривожланишига олиб келиши мумкин.

Шунинг учун бундай холатларда қон зардобини ва сидикни ва буйрак функциясида кальций даражасини назорат қилиш зарур.

Кальцемин препаратининг бир таблеткасида 1 ммоль (23 мг) дан кам натрий сақланади, шунингдек препарат деярли натрий сақламайди.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

KALSEMIN tabletkalari N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
KALSEMIN tabletkalari N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
KALSEMIN tabletkalari N30 dori vositasi Bayer Consumer Care AG tomonidan Germaniya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
KALSEMIN tabletkalari N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
KALSEMIN tabletkalari N30 dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Analoglar
KALSEMIN tabletkalari N60
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: кальций, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Марганец, Бор ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
KALSEMIN tabletkalari N120
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: кальций, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Марганец, Бор ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 125 300 so'mdan Batafsil
KALSEMIN ADVANS tabletkalari N60
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: кальций, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Марганец, Бор ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 105 000 so'mdan Batafsil
KALSEMIN ADVANS tabletkalari N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: кальций, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Марганец, Бор ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 64 999 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
BEPANTEN PLYUS krem 5% 30g N1
Narh: 129 000 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N90
KLARITIN tabletkalari 10mg N10
Narh: 37 400 so'mdan Batafsil
Narh: 116 900 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60
Narh: 100 000 so'mdan Batafsil
SUPRADIN KIDS RIBKI pastilkalar jevatelnie N30
SUPRADIN KIDS MISHKI pastilkalar jevatelnie N30
Narh: 112 000 so'mdan Batafsil
Narh: 308 000 so'mdan Batafsil
KALSEMIN tabletkalari N60
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: кальций, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Марганец, Бор ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 78 000 so'mdan Batafsil
KALSEMIN tabletkalari N120
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: кальций, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Марганец, Бор ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 125 300 so'mdan Batafsil
Narh: 194 900 so'mdan Batafsil
KALSEMIN ADVANS tabletkalari N60
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: кальций, Медь, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Марганец, Бор ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Bayer Consumer Care AG
  • Vakil: Bayer
Narh: 105 000 so'mdan Batafsil
Narh: 170 000 so'mdan Batafsil
BEPANTEN maz 5% 100g N1
Narh: 91 000 so'mdan Batafsil
BEPANTEN maz 30g 5%
Narh: 42 000 so'mdan Batafsil
RENNI jevatelnie tabletkalari so vkusom apelsina N24
Narh: 39 000 so'mdan Batafsil
Narh: 185 000 so'mdan Batafsil
Narh: 293 900 so'mdan Batafsil
TERAFLEKS kapsulalar N120
Narh: 363 900 so'mdan Batafsil
RELIF ADVANS maz 28,4g 200mg/g
Narh: 56 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9