MERTENIL tabletkalari 10mg N30

MERTENIL tabletkalari 10mg N30 o'xshash dorilari


MERTENIL tabletkalari 10mg N30 qo'llanmasi
Бошқа дори препаратлари каби, бу препарат ҳам ножўя самаралар чақириши мумкин, бироқ бу барча пациентларда кузатилмайди.
Сиз бу ножўя самаралар ҳақида хабардор бўлиши муҳим. Одатда улар аҳамиятсиз ва маълум вақтдан сўнг ўтиб кетади.
Агар Сизда қуйидаги аллергик реакциялардан бири содир бўлса, Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг:
- Юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шишига боғлиқ бўлмаган нафас олишни қийинлашиши
- Ютинишни қийинлашишини чиқариши мумкин бўлган юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши
- Кучли тери қичишиши (пуфакларни пайдо бўлиши)
Бундан ташқари қуйидаги ҳолатлар юзага келганда Мертенил препаратини қабул қилиш тўхтатинг ва дарҳол шифокорни хабардор қилинг, агар Сизда мушакларда ғайриодатий зирқираб турадиган ва ўткир оғриқлар пайдо бўлса ва улар Сиз кутгандан ҳам узоқ давом этса. Мушак симптомлари катталарга қараганда, болалар ва ўсмирларда кўпроқ учрайди. Шунингдек, холестерин даражасини пасайтирувчи бошқа дори препаратларини (статин) қўллаганда жуда кўп бўлмаган одамларда нохуш мушак самаралари аниқланган, бу эса кам ҳолларда рабдомиолиз номи билан танилган, баъзи ҳолларда ҳаёт учун хавфли бўлган мушаклар шикастланишига олиб келади.
|
Тез-тез учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10 пациентдан бирида учрайди): |
Бош оғриғи. Қоринда оғриқ. Қабзият. Кўнгил айнишини ҳис этиш. Мушакларда оғриқ. Ҳолсизлик ҳисси. Бош айланиши. Сийдикда оқсил даражасини ошиши, бу одатда Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмаса ҳам мустақил равишда нормага қайтади (фақат Мертенилнинг 40 мг ли таблеткаси). Қандли диабет. Агар Сизда қондаги глюкоза ва липидлар концентрацияси юқори бўлиши, ортиқча вазн ва артериал босим ошиши эҳтимоли мавжуд бўлса. Сиз ушбу препарат билан даволанаётганигизда шифокор Сизнинг аҳволингизни назорат қилиб туради. |
|
Тез-тез учрамайдиган ножўя самаралар (тахминан 100 пациентдан бирида учрайди): |
Тошма, қичима ва эшакеми. Сийдикда оқсил даражаси ошиши, бу одатда Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмаса ҳам мустақил равишда нормага қайтади (фақат Мертенилнинг 5 мг, 10 мг ва 20 мг ли таблеткалари).
|
| Кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 1000 пациентлардан бирида учрайди): |
Оғир аллергик реакциялар – юз, лаб, тил ва/ёки томоқ шиши, ютиниш ёки нафас олишни қийинлашиши, кучли тери қичишиши (пуфакларни пайдо бўлиши) каби симптомларни ўз ичига олади. Агар Сиз ўзингизда аллергик реакция мавжуд деб ҳисобласангиз, Мертенил препарати қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Мушакларни шикастланиши. Агар Сизда мушакларда ғайриодатий зирқираб турадиган ва ўткир оғриқлар пайдо бўлса ва улар Сиз кутгандан ҳам узоқ давом этса, эҳтиёт чораларини кўриш мақсадида Мертенил препарати қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Қориндаги кучли оғриқ (меъда ости безининг яллиғланиши). Қонда “жигар” ферментлари фаоллигини ошиши. Қонда тромбоцитлар миқдорини камайиши, бу эса қон кетиши ёки кўкаришлар пайдо бўлишига олиб келади. |
| Жуда кам ҳолларда учрайдиган ножўя самаралар (тахминан 10000 пациентдан бирида учрайди): |
Сариқлик (терини ва кўз оқсилини сарғайиши). Жигарни яллиғланиши (гепатит). Сийдикда қон излари. Қўл ва оёқларни увишиши (нейропатия). Бўғимларда оғриқ. Хотирани бузилиши. Гинекомастия (эркакларда сут безларини катталашиши). |
| Тез-тезлиги номаълум |
Депрессия. Уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқусизлик ва даҳшатли тушлар кўриш). Ҳансираш. Йўтал. Диарея (ични суюқ келиши). Стивенс-Джонсон синдроми (тери шикастланишининг оғир шакли, оғиз бўшлиғи, кўз, жинсий аъзоларнинг пуфак ҳосил қилиб шикастланиши). Шиш. Периферик нейропатия (қўл ва оёқларда увишиш, санчиш, оғриш ёки ачишиш ҳисси). Пайларни шикастланиши, баъзан уларни узилиш асоратлари. Доимий мушак заифлиги. |
Қуйидаги ножўя самаралар статин деб номланувчи ушбу гуруҳга кирувчи дори препаратларини қўллаганда қайд этилган:
- Жинсий фаолиятни бузилиши
- Нафас олишни бузилиши, шу жумладан доимий йўтал ва/ёки ҳансираш ёки иситма.
Ҳамиша препаратни шифокор тавсиясига қатъий амал қилган ҳолда қўлланг. Шубҳа туғилган ҳолатларда шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Катта ёшдаги беморлар учун тавсия этилган дозалар
Агар Сиз Мертенил препаратини холестериннинг юқори даражаси туфайли қабул қилаётган бўлсангиз
Бошланғич доза
Агар Сиз холестерин даражасини камайтирувчи энг юқори дозадаги бошқа препаратни (статин) қабул қилган бўлсангиз ҳам, Сизнинг Мертенил препарати билан даволанишингиз кунига 5 мг ёки 10 мг ли дозадан бошланиши керак. Сизнинг бошланғич дозангизни танлаш қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
-Сизнинг холестерин даражангиз.
-Сизда миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфи мавжудлиги.
-Сизда турли ножўя самараларга сезгирлигингизни оширувчи омилларнинг мавжудлиги.
Шифокор Сизга энг минимал доза (5 мг) ни буюришга қарор қабул қилиши мумкин, агар:
-Сиз осиёлик (япон, хитой, филиппинлик, вьетнам, корейс ёки ҳинду) бўлсангиз.
-Сизнинг ёшингиз 70 дан юқори бўлса.
-Сизда буйрак функциясини ўртача бузилиши бўлса.
-Сизда зирқираб турадиган ёки кучли мушак оғриқлари пайдо бўлиш (миопатия) хавфи бўлса.
Дозанинг ошириш ва максимал суткалик доза
Шифокор Сизга буюрилган препарат дозасини ошириш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бу Мертенил препаратининг Сизга мос келадиган дозасини қабул қилишингиз учун қилинади.
Ҳар бир дозага тузатиш киритиш оралиғидаги интервал давомийлиги тўрт ҳафтани ташкил қилади.
Агар Сиз даволанишни 5 мг суткалик дозадан бошлаган бўлсангиз, шифокор уни икки марта 10 мг гача, кейин 20 мг гача ва кейин зарурат туғилганда 40 мг суткалик дозагача ошириш ҳақида қарор қабул қилади. Агар Сиз даволанишни 10 мг дозадан бошлаган бўлсангиз, шифокор уни икки марта 20 мг гача ва кейин зарурат туғилганда 40 мг гача ошириш ҳақида қарор қабул қилади.
Мертенил препаратининг максимал суткалик дозаси 40 мг ни ташкил қилади. У фақат холестерин даражаси юқори бўлган, миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфи юқори бўлган, холестерин даражаси 20 мг ли дозада етарли даражада камаймаган беморларда қўлланилади.
Агар Сиз Мертенил препаратини миокард инфаркти ёки инсульт ривожланиши хавфини камайтириш мақсадида ёки соғлиғингиз билан боғлиқ муаммолар туғилганда қабул қилаётган бўлсангиз:
Тавсия қилинаётган суткалик доза 20 мг ни ташкил қилади. Бироқ шифокор юқорида кўрсатилган омиллар мавжуд бўлса, жуда оз миқдордаги дозада қабул қилиш тўғрисида қарор қилиши мумкин.
Болалар ва ўсмирлар
10-17 ёшдаги болалар учун тавсия этиладиган дозалар
Одатдаги бошланғич доза 5 мг ни ташкил этади. Шифокор Сиз учун мос дозани танлаш учун дозани ошириши мумкин.
Мертенил препаратининг максимал суткалик дозаси 20 мг ни ташкил қилади.
Дозани кунига бир марта қабул қилинг.
Мертенил препаратининг 40 мг ли таблеткалари болаларда қўлланилмайди.
Таблеткаларни қабул қилаётган вақтда
Таблеткаларни бутунлигича сув билан бирга ютинг.
Мертенил препаратини кунига бир марта қабул қилинг. Таблеткаларни куннинг исталган вақтида қабул қилиш мумкин.
Таблеткаларни ҳар куни бир вақтда қабул қилишга ҳаракат қилинг, бу Сизга препаратни қабул қилиш зарурлигини эслатиб туришда ёрдам беради.
Холестерин даражасини мунтазам назорат қилиш
Сизда холестерин мавжудлиги ва унинг даражаси нормада эканлигига ишонч ҳосил қилиш, холестериннинг даражасини назорат қилиш мақсадида Сиз шифокорга мурожаат қилишингиз муҳим.
Шифокор Мертенил препаратининг Сизга тўғри келадиган дозасини қабул қилишингиз учун дозани ошириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Мертенил препаратини қабул қилиш нима учун муҳим?
Ҳаттоки холестерин даражаси нормал кўрсаткичгача пасайган бўлса ҳам, Сиз учун Мертенил препаратини қабул қилишни давом эттириш муҳим, чунки препарат холестерин даражасини такроран ошишига тўсқинлик қилади.
Агар Сиз Мертенил препаратининг буюрилган дозасидан кўпроғини қабул қилган бўлсангиз
Маслаҳат учун шифокорга ёки яқиндаги касалхонага мурожаат қилинг.
Агар Сизни стационарга госпитализация қилишса ёки Сиз бошқа касаллик сабабли даволанаётган бўлсангиз, Сиз тиббиёт ходимига Мертенил препаратини қабул қилаётганлигингиз ҳақида хабар беринг.
Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз
Хавотирланманг, фақат режалаштирилган кейинги дозани белгиланган вақтда қабул қилинг. Фақат унутиб қолдирилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун дозани икки марта ошириб қабул қилманг.
Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз
Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатмоқчи бўлсангиз, бу ҳақида шифокорни хабардор қилинг. Агар Сиз Мертенил препаратини қабул қилишни тўхтатсангиз, Сизда яна холестерин даражаси ошиши мумкин.
Агар Сизда препаратни қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар туғилса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Xususiyatlar MERTENIL tabletkalari 10mg N30
Mertenil boshqa chiqarish shakllari


MERTENIL tabletkalari 10mg N30 analoglari














