Невралон эритмасини вена ичига юбориш тақиқланади. Препарат вена ичига бехосдан юборилганидан сўнг госпитализация қилиш ва оғир даражадаги нохуш самаралар ривожланиши мумкин бўлган даврда тиббий кузатиш шарт.
В6 витаминини юқори дозаларда (300 мг ва ундан ортиқ) узоқ муддат қўллаш нохуш неврологик самаралар, жумладан сенсор нейропатия ёки нейропатик синдром билан боғлиқ бўлиши мумкин.
В12 витаминини танқислигига шубҳа қилинган пациентларга ушбу витаминни юборишдан олдин ташхис тасдиқланиши керак, чунки мегалобласт анемия, фолат танқислиги туфайли, гематологик бузилишларни қисман компенсация қилиши мумкин, аммо аниқ ташхисни яшириши мумкин. Аксинча, фолат В12 витаминининг танқислигини яшириши мумкин.
Препаратга сезгир пациентларда, В12 витамини борлиги туфайли, нуклеин кислоталарини юқори деградацияси сабабли, подагра ривожланиши мумкин.
Урикемияда, инфекцияларда, темир ёки фолат кислотаси танқислигида, ёки суяк кўмигининг фаолиятини сусайтирувчи препаратлар юборилгандан кейин В12 витаминига нисбатан терапевтик реакция пасаяди.
Псориаз билан хасталанган пациентларда препаратни қўллаш асосланган бўлиши керак, чунки В12 витамини юборилгандан сўнг теридаги кўринишлар ёмонлашиши мумкин.
Катталарда 200 мг препарат ҳар куни тахминан 30 кун давомида юборилганидан кейин пиридоксинга қарамлик ҳолатлари ва абстиненция синдроми кузатилган.
Пиридоксин билан даволанганда тошмалар, пўрсилдоқ ва везикулалар кўринишидаги ёруғликка сезувчанлик реакцияларини ривожланиш ҳавфи бўлиши мумкинлиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак. Даволаниш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилинг ёки ультрабинафша нурини таъсиридан сақланинг.
Сезувчанлиги бўлган, ич жойида тиаминни таъсири билан чақирилган, дерматитни ривожланишига олиб келган шахслар тиаминни қабул қилганларидан кейин қайталанишлар кузатилиши мумкин.
Невралонни буюришдан аввал аллергияни борлигини, айниқса лидокаинга нисбатан маълум ўта юқори сезувчанлик реакцияларини аниқлаш мақсадида касаллик тарихини яхшилаб ўрганиш керак.
Шунингдек препарат буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга буюрилганида эҳтиёткорлик намоён қилиш керак.
Болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш ҳавфсизилиги юзасидан маълумотлар етарли эмас.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳайвонларда В12 витаминини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токсикликни (тератоген, эмбрионал ёки бошқа турдаги токсикликни) кўрсатган.
Ҳомиладорлик вақтида пиридоксиннинг катта дозалари (суткада 100-200 мг дан ортиқ) ни юбориш ҳомилани ривожланиши даврида нейронларнинг проприоцептив функциясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли, ҳомиладорлик вақтида Невралон препаратини қўллаш мумкин эмас.
Лактация
В1, В2 ва В12 витаминлари кўкрак сутига ажралиб чиқадилар. Лактация даврида болага таъсирини истисно қилиш мумкин эмас. Эмизадиган аёлларга буюриладиган пиридоксин лактацияни сусайтириши мумкин. Лактация даврида Невралонни қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
Болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмас.
Препаратни 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Невралон транспорт воситасини ҳайдаш ёки юқори психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки бироз таъсир қилади. Шундай бўлса-да, препарат томонидан чақирилган уйқучанликни эътиборга олиш керак.