PANASH krem 30g 0,25%

PANASH krem 30g 0,25% o'xshash dorilari



PANASH krem 30g 0,25% qo'llanmasi
Ҳар бир грамм крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 2,5 мг тиоколхикозид.
ёрдамчи моддалар: карбомер (карбопол 940), динатрий эдетати, изопропил спирти, пропиленгликоль, глицерол (глицерин), натрий гидроксиди пеллети, енгил суюқ парафин, изопропилмиристат, полиоксил 40 гидрогенизация қилинган канакунжут мойи, тозаланган сув.
Тиоклхикозид- бу миорелаксацияловчи фармакологик фаолликка эга бўлган колхикозиднинг ярим синтетик ҳосиласи.
Таъсир механизми
In vitro шароитларда тиоколхикозид ГАМК-А ва стрихнинга сезувчан глицин рецепторлари билан боғланади. ГАМК-А – рецепторининг антагонисти каби таъсир қилувчи тиоклохикозид ўзининг самарали миорелаксацияловчи таъсирини супраспинал даражада регулятор комплекс механизмлари ёрдамида кўрсатиши мумкин. Аммо унинг глицинергик таъсир механизмларини истисно қилиниши мумкин эмас. Тиокохикозидни ГАМК-А – рецептори билан ўзаро таъсирини характеристикаси қон оқимида сифат ва миқдорий ифодаланган асосий метаболит ҳисобланган глюкуронид ҳосиласи билан бир хилдир.
Панаш® кремини тавсия қилинган дозаларда маҳаллий қўллангандан кейин тиоколхикозиднинг плазмадаги даражаси минимал даражадан паст бўлган. Бу маҳаллий қўлланганда тизимли сўрилишни юз бермаслигини кўрсатади, демак бу яхши ўзлаштираолинишини таъминлайди.
30 граммдан эгилувчан алюминий тубада. Ҳар бир туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
− тошмалар ва тери тошмалари тўғрисида хабарлар мавжуд.
−кам ҳолларда уйқучанлик тўғрисида хабар берилган (“Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирига” қаранг).
Тиоколхиокзид болаларда қўллаш учун тавсия қилинмайди.
Ножўя самаралар пайдо бўлган ҳолларда дозани камайтириш керак.
Маҳаллий қўллаш учун препаратлар айниқса узоқ вақт қўлланган ҳолларда, организмнинг юқори сезувчанлигига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни ўтказши керак.
Панаш® креми пропиленгликол сақлайди, бу терини таъсирланишини чақириши мумкин.
Бел-думғаза радикулит (белда оғриқ), цервикобронхиалгия (бўйин, елка, қўл мушакларида оғриқ ва контрактура), энса мушакларини турғун ригидлиги, жароҳатдан кейинги ва операциядан кейинги оғриқ синдромида қўлланилади.
Катталарда ва 16 ёшгача ва ундан катта бўлган ўсмирларда умуртқа поғонасининг ўткир патологиясида оғриқли мушак контратурасини адьювант даволашда қўлланилади.
Тиоклохикозидни қуйидаги ҳолатларда қўллаш керак эмас:
− препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
− переферик фалаж;
− мушаклар гипотонияси;
− ҳомиладорликни барча даврида;
− лактация даврида;
− контрацепцияни қўлламайдиган бола туғиш потенциали бўлган аёлларда қўллаш мумкин эмас
−анамнезида хуружлари бўлган тиоколхикозидни эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Номаълум.
Дозалари
Кремни терининг шикастланган соҳаси учун шикастланган ва яқин жойлашган соҳага етарли миқдорда кунига 2-3 марта бироз ишқалаб суртилади. Даволаш давомийлиги ўзгарувчан, аммо 7-10 кунлик даволаш курс соғайиш учун етарли ҳисобланади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор аниқлайди.
Болалар.
Препаратни 17 ёшгача бўлган болаларда қўлланмасин.
Қўллаш усули
Маҳаллий қўллаш учун крем.
Тиоколхикозид билан даволанган пациентлар ўртасида дозани ошириб юборилиши симптомлари тўғрисида маълумотлар йўқ. Дозани ошириб юборилиш симптомлари пайдо бўлганида тиббий кузатув ва симптоматик даволаш тавсия қилинади.
Ҳомиладорлик
Тиоколхикозидни ҳомиладор аёлларда қўллаш тўғрисида маълумотлар чекланган. Шунинг учун эмбрион ва ҳомила учун потенциал хавф омиллари номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда тератоген самараси аниқланган. Панаш® кремини ҳомиладорликда ва туғруқ ёшидаги контрацепцияни қўлламайдиган аёлларда қўллаш мумкин эмас.
Эмизиш даврида
Тиоколхикоизидни кўкрак сутига кириш туфайли уни эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Фертиллик
Каламушларда фертилликни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда, уни 1 мг/кг бўлган дозада, яъни клиник самарага эга бўлмаган дозаларда қўлланганда насл қолдириш қобилиятига таъсирини аниқланилмади.Тиоколхикозид ва унинг метаболитлари турли концентрацияларда анеугенликни (хромосомаларда бузилишларни чақириш хусусияти) чақириш хусусиятига эга, бу одамда фертилликни пасайтириш хавф омили бўлиши мумкин.
PANASH krem 30g 0,25% analoglari















