×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

PRESSIMOL ko'z tomchilari 5ml 0,25%

Kategoriya:
- Oftolmologik vositalar
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Тимолола малеат
Ishlab chiqaruvchi:
ATX kodi:
- S01ED01
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

RIMOSOPT ko'z tomchilari 5ml World Medicine Ophthalmics Ilaclari Ltd Sti, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. Turkiya
63 800 s`om dan
DIAKARB tabletkalari 250mg N30 Фармацевтический завод «Polpharma», АО Polsha
60 000 s`om dan
VIGAMOKS tomchilar 5ml 0,5% Алкон-Куврер Н.В. С.А. Belgiya
SINOZOL ko'z tomchilari 10ml N1 Aseptica, ООО O'zbekiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Фаол модда: тимолол малеати – 6,84 мг (5,0 мг тимололга эквивалент) ёки 3,42 мг (2,5 мг тимололга эквивалент);

ёрдамчи моддалар: натрий дигидрофосфата дигидрати, натрий гидрофосфат дигидрати, бензалконий хлориди, натрий гидроксиди, инъекция учун сув 1 мл. гача.

0,25% ва 0,5% кўз томчилари. Полиэтилен ёки полипропилендан томчили флаконларда 5 мл. дан.

Тимолол танловсиз бета-адреноблокатор ҳисобланади. Кўз ички симпатомиметик ва мембранани барқарор қилувчи фаолликка эга эмас.

Прессимол кўз томчилари шаклида маҳаллий қўлланганда кўз ички суюқлигининг ишлаб чиқаришини камайтириш ҳисобига ҳам нормал, ҳам ошган кўз ички босимини пасайтиради. Кўз гавхарининг ўлчамига ва аккомадацияга таьсир қилмайди.

Препарат кўзнинг конъюктивал бўшлиғига томизилгандан 20 минутдан кейин таьсир қилади. Кўз ички босимининг максимал пасайиши 1-2 соатда кейин намоён бўлади ва 24 соат давомида сақланиб туради.

Прессимол маҳаллий қўлланилганда шох парда орқали тез ўтади. Кўз томчиларини томизилгандан кўзнинг шиллиқ қатламида Прессимолнинг максимал концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади.

Кўз томчилари шаклида қўлланилганда Прессимолнинг 80% конюктива қон томирлари,  буруннинг шиллиқ қавати ва ёш йўли орқали тизимли қон оқимига тушади. Прессимолнинг метаболитларини чиқарилиши асосан буйраклар томонидан амалга оширилади.

Янги туғилган чақолоқларда ва кичик болаларда Прессимолнинг фаол модда сифатида катталарда қон плазмасида унинг максимал концентрацияси аҳамиятли даражада ошиши кузатилади.

Офтальмологик бета-адреноблокаторлар махаллий қўлланилганда қон оқимига сўрилади, бу тизимли қўлланилганда каби нохуш ножўя реакциялар ривожланишига олиб келиши мумкин. маҳаллий қўлланилганда тизимли ножўя реакциялар ривожланиш хавфи тизимли қўлланилганда қараганда камроқ.

Қуйидаги ножўя реакциялар махаллий қўллаш учун барча бета-адреноблокаторларнинг гуруҳини таьсирини акс эттиради.

Иммун тизими томонидан: тизимли аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, эшакеми, маҳаллий ва тарқалган тошма, қичишиш, анафилактик реакциялар.

Метаболизм томонидан: гипогликемия.

Психика томонидан: уйқусизлик, депрессия, даҳшатлар, хотирани йўқолиши.

Нерв тизими томонидан: ҳушидан кетиш, цереброваскуля асоратлари, церебрал ишемияси, миастениянинг белгилари ва симптомларини намоён бўлишини кучайиши, бош айланиши, парестезия, бош оғриғи.

Кўриш аъзолари томонидан: кўзнинг таъсирчанликни белгилари ва симптомлари (ачишиш, санчиш, қичишиш, ёш оқиши, қизариш), блефарит, кератит, фильтрация операциясидан кеийнги кўриш ўткирлигини касайиши ва қон томир қаватини қўчиши (“Эҳтиёткорлик чоралари”), шох парданинг сезувчанлигини камайиши, кўзни қуруқлиги, шох пардани эрозияси, птоз, диплопия.

Юрак-қон томир тизими томонидан: брадикардия, кўкрак оғриғи, юрак тез-тез уриши, аритмиялар, димланган юрак етишмовчилиги, атриовентрикуляр блокадаси, юрак тўхташи, юрак етишмовчилиги, гипотония, Рейно синдроми, оёқ ва қўлларнинг музлаши.

Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, (асосан анамнезда бронхиал астмаси бўлган пациентларда), хансираш, йўтал.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: таъм сезишни бузилиши, кўнгил айниши, диспепсия, оғиз қуриши, қорин оғриғи, қусиш.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: алопеция, псориазсимон тошма, псориазни зўраиши, тери тошмаси.

Мушак-скелет тизими томонидан: миалгиялар.

Репродуктив тизими томонидан: жинсий дисфункциялар, либидо камайиши.

Бошқа: астения/заифлик.

Шифокор рецепти бўйича берилади.
Прессимол кўз томчилари қўлланилганда кўришни бузилиши, бош айланиши ва чарчашлик кам ҳолларда кузатилиши мумкин. Даволаш даврида автотранспортни бошқаришда ва диққатни жамлаш, психомотор реакцияларнинг тезлигини ва яхши кўришни талаб қилувчи мураккаб ускуналар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (препаратни кўзга томизгандан кейин ярим соат вақт давомида), чунки препарат қон босимини пасайтириши мумкин, чарчоқлик ва бош айланишига олиб келади. Самарадорликни назорат қилиш даволанишни бошлашдан тахминан 3-4 ҳафта ўтгадан кейин тавсия қилинади (1-2 хафтадан кейин). Прессимол узоқ вақт қўлланилганда самара камайиши мумкин.

Қўллаганда ҳар 6 ойда 1 марта кўз ёшининг ажралиб чиқиш функциясини, шох парданинг ҳолатини ва кўриш майдонларнинг кўрсаткичларини кузатиш керак.

Прессимол бензалконий хлорид консервантини  сақлаб улар кўзнинг таъсирчанлигига олиб келиши мумкин, юмшоқ контакт линзаларга адсорбцияланади ва уларни рангини ўзгартиришини чақиради ва кўз тўқималарига салбий таъсир кўрсатади. Контакт линзаларни препаратни қўллашдан олдин олиб ташлаш ва зарур бўлса препаратни томизгандан кейин 15 минутдан кейин уларни қайта тавиш мумкин.

Беморларни Прессимол билан даволашга ўтказиш учун илгари қўлланган миотиклар чақирган рефракциянинг ўзгаришларни тузатиш зарур.

Бошқа бета-блокаторлар каби Прессимол қандли диабет бўлган беморларда бўлиши мумкин қонда пасайган қанд симптомларини яшириши мумкин.

Умумий анестезия остида жарроҳлик аралашувлар бўлиши мумкин ҳолатида 48 соат олдин препаратни бекор қилиш керак, чунки бу морелаксантлар ва умумий анестетикларни таьсирини кучайтиради.

Сурункали очиқ бурчакли глаукома; иккиламчи глаукома (увеал, афакичик, жароҳатдан кейинги; , офталмотонуснинг ўткир ошиши; ёпиқ бурчакли глаукомада кўз ички босимини камайтириш учун қўшимча восита сифатида (миотиклар билан мажмуада) қўлланилади.

Фаол ёки ёрдамчи моддага ўта юқори сезувчанлик. Нафас йўлларининг реактив касалликлари ёки бронхиал астма, анамнездаги оғир сурункали обструктив касалликлари. Синусли бракардияси, синус тугунининг заифлик синдроми, синус-юрак бўлмаси блокадаси, юрак ритмини назорат қилаолмайдиган иккинчи ёки учинчи даражали атриовентрикуляр блокадаси. Яққол юрак етишмовчилиги, кардиоген шок.

Қаттиқ атрофик ринит, қовоқнинг дистрофик касалликлари билан аллергик реакциялар,  

18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа воситалар билан ўзаро таъсирларни ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган.

Маҳаллий қўллаш учун бета-блокаторлар эритмаси кальций каналларини блокаторлари (кальций ионларининг антагонистлари) орал шакллари, бета-адренергик блокаторлар, аритмияга қарши дори воситалар (шу жумладан амиодарон), ангишвана гликозидлари, парасимпатомиметиклар, гуанетидин билан қўлланилганда гипотония ва/ёки яққол брадигардияга олиб келувчи қўшимча таьсир бўлиши мумкин.

Р450 СУР2Р6 ингибаторлари (масалан куинидин флуоксетин параксетин) бир вақтда тимолол билан қўлланилса тизимли ножўя реакциялар (юрак қисқариш тез-тезлиги пасайиши, депрессия) ривожланиш ҳавфи ҳақида хабарлар олинган.

Адреналин (эпинефрин) ва бета-блокаторлар сақловчи кўз томчиларини биргаликда қўлланилганда мидриаз (кўз гавҳарининг кенгайиши) ривожланиш хавфи тўғрисида хабарлар олинган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил. Флакон очилгандан кейин - 6 хафта.

Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.

Даволаниш бошланишида Прессимол препарати 1 – 2 томчидан кунига 2 марта 2,5 мг/мл ёки 5,0 мг/мл дозада шикастланган кўзга.

Агар мунтазам қўлланилганда кўз ички босими нормаллашса, дозани эрталаб кунига 1 марта 1 томчигача камайтириш лозим.

Оддатда Прессимол билан даволаш узоқ муддат давомида қўлланилади. Даволашни танафуси ёки препаратнинг дозасини ўзгариши фақат даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича  амалга оширилади.
Бета-адреноблокаторларига ҳос тизимли самараларни ривожлантириши мумкин: бош айланиши, бош оғриғи, аритмия, брадакардия, бронхоспазм, кўнгил айниши ва қусиш.

Даволаш: кўзни дарҳол сув ёки физиологик эритма билан ювиш,  симптомик даволаш.

Хомиладорлик.Хомиладор аёлларда Прессимол қўлланиши бўйича етарли маьлумотлар йўқ. Хомиладорлик вақтида, албатта, зарур бўлгандан ташқари қўллаш мумкин эмас. Тизимли самарани камайтириш учун “ Қўллаш усули ва дозалар ” бўлимига қаранг.

Эпидемиологик тадқиқотлар ҳомилада туғма нуқсонлар ривожланишига бета-блокаторларни таьсири аниқланмаган (тератоген самара), лекин перорал қўлланилганда ҳомилани ўсишини кечишини кўрсатди. Агар бета-блокаторлар туғруқдан олдин қўлланилган бўлса бета-блокадаси белгилари ва симптомлари (брадикардия, гипотензия, респиратор дистресс-синдром, гипогликемия) чақолоқларда кузатилади.

Агар Прессимол туғруқдан олдин қўлланилган бўлса, чақолоқларни биринчи кунларида синчков назорат қилиш зарур.

Лактация. Бета-блокаторлар кўкрак сути билан чиқарилади. Бироқ Прессимол кўкрак сутида етарли миқдорда бўлиши чақалоқларда бета-блокада клиник симптомларини ривожланиши чақириши эҳтимоли кам. Тизимли сўрилишни камайтириш лозим “Қўллаш усули ва дозалар” бўлимига қаранг.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

PRESSIMOL ko'z tomchilari 5ml 0,25% dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
PRESSIMOL ko'z tomchilari 5ml 0,25% dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
PRESSIMOL ko'z tomchilari 5ml 0,25% dori vositasi Jurabek Laboratories OT MChJ tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
PRESSIMOL ko'z tomchilari 5ml 0,25% dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
PRESSIMOL ko'z tomchilari 5ml 0,25% dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
PRESSIMOL ko'z tomchilari 5ml 0,5%
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 10 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 000 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 851 so'mdan Batafsil
Narh: 7 490 so'mdan Batafsil
Narh: 4 500 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 5 000 so'mdan Batafsil
Narh: 6 800 so'mdan Batafsil
Narh: 5 301 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
Narh: 1 100 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 24 500 so'mdan Batafsil
Narh: 11 000 so'mdan Batafsil
Narh: 15 000 so'mdan Batafsil
Narh: 3 400 so'mdan Batafsil
Narh: 3 800 so'mdan Batafsil
Narh: 4 000 so'mdan Batafsil
Narh: 7 800 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9