×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

SLIDERON tabletkalari 16mg N20

Kategoriya:
- Gormonal vositalar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Bolgariya
Faol modda:
Метилпреднизолон
Qadoqda soni:
- 20
Ishlab chiqaruvchi:
- Balkanpharma-Razgrad AD
Vakil:
- Spey Medical
ATX kodi:
- H02AB04
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 184 ta dorixonasida topildi

ico 125 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 134 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

PREDNIZOLON tabletkalari 5mg N10 УЗХИМФАРМ, АО (упаков.) Rusan Pharma Ltd.,Индия (произ.) O'zbekiston
OKSITOSIN eritma 1ml 5ME/ml N10 Дальхимфарм, ОАО Vengriya
6 700 s`om dan
PREDNIZOLON tabletkalari 5mg N100 Aburaihan Pharmaceutical Co. Eron
16 600 s`om dan
SLIDERON tabletkalari 16mg N20 Balkanpharma-Razgrad AD Bolgariya
125 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4 мг ёки 16 мг метилпреднизолон,

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати ва маккажўхори крахмали аралашмаси (85 : 15), сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

10 таблеткадан тўқ-сариқ рангли, тиниқ поливинилхлорид/поливинилдихлорид плёнкали ва алюмин фольгали контур уяли ўрамга жойланади.

2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Слидероннинг самараси, бошқа глюкокортикоидлар каби цитоплазмада стероид гормонлар билан ўзаро таъсиридан амалга ошади. Стероид комплекс хужайралар ядросига ташилади, ДНК билан бирикади ва кўпгина оқсиллар учун ген транскрипциясини ўзгартиради. Глюкокортикоидлар бўғимлар деструкциясини (ревматоид артритда) чақирувчи кўпгина оқсиллар, турли ферментлар, шунингдек иммун ва яллиғланиш реакцияларида муҳим роль ўйновчи цитокинларнинг синтезини сусайтиради. Липокортин – глюкокортикоидларнинг нейроэндокрин ўзаро таъсирининг муҳим оқсили синтезини индукция қилади.

Глюкокортикоидлар, шу жумладан Слидерон кўпгина иссиқлик, механик, кимёвий, инфекцион ва иммунологик агентларга тўқима жавобини ривожланишини сусайтиради ёки тўсқинлик қилади. Шундай қилиб, глюкокортикоидлар сабабга таъсир кўрсатмасдан касалликни намоён бўлишини камайтириб, симптоматик таъсир кўрсатади. Препаратнинг яллиғланишга қарши самараси гидрокортизоннинг самарадорлигидан минимум 5 марта юқори.

Слидероннинг эндокрин самаралари АКТГ секрециясини сусайиши, эндоген кортизол ишлаб чиқарилишини ингибициясини ўз ичига олади, узоқ вақт қўллаганда буйрак усти бези пўстлоқ қисмини қисман атрофиясини чақиради. Кальций, D-витамини метаболизмига, углевод, оқсил ва липид алмашинувига таъсир кўрсатади, шунинг учун узоқ вақт қўллаганда қонда глюкоза даражасини ошиши, суяк тўқимаси зичлигини камайиши, мушак атрофияси ва дислипидемия кўринишлари кузатилиши мумкин. Препаратнинг шунингдек артериал босимни ошишига ва ҳулқ-атвор ва кайфиятни модуляциясига олиб келади. Слидерон деярли минералокортикоид фаолликка эга эмас.

Ичга қабул қилинганда метилпреднизолоннинг биокираолишлиги одатда 80% дан ортиқни ташкил қилади, лекин юқори дозалар буюрилганда пастроқ ҳам бўлиши мумкин.

Қон зардобидаги чўққи концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади, ўртача ярим чиқарилиш даври – 2-3 соатни ташкил қилади.

Метилпреднизолонни плазма протеинлари билан боғланиши 77% ни ташкил қилади, транскортин билан боғланиши аҳамиятсиз. Тақсимланиш хажми – 1-1,5 л/кг. Метилпреднизолон фаол бўлмаган метаболитларгача метаболизмга учрайди. Унинг метаболизмини таъминловчи специфик CYP-ферментлар номаълум. Яллиғланишга қарши самарасининг давомийлиги – 18-36 соат. Препаратнинг тахминан 5% организмдан сийдик билан чиқарилади.

Бу бўлимда ножўя реакцияларни пайдо бўлиш тез-тезлигининг қуйидаги таснифи қўлланилган: тез-тез ≥1/100 дан<1/10 гача, тез-тез эмас ≥1/1000 дан <1/100 гача, кам ҳолларда ≥1/10000 дан <1/1000 гача, жуда кам ҳолларда <1/10000, тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди).

Тез-тез ≥1/100 дан <1/10 гача:

-     бактериал, вирусли ва замбуруғли инфекцияларни ривожланиши ва зўрайиши, туберкулёзни қайталаниши, имумносупрессия

-     ўсишни секинлашиши, Кушинг синдроми

-     организмда натрий ва суюқликни тутилиши, гипокалиемия

-     эйфория, депрессия

-     субкапсуляр катаракта

-     артериал гипертензия

-     қизилўнгач, меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг перфорация ва қон кетиши билан кечувчи яраси

-     тери атрофияси, ҳуснбузар тошма

-     мушак кучсизлиги.

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди):

-     эозинофиллар, моноцитлар ва лимфоцитлар сони камайганда лейкоцитларнинг умумий миқдорини ошиши, тромбоцитоз

-     гиперкоагуляция, тромбоз

-     гипоталамо-гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайиши, болаларда жинсий етилишни кечикиши, ҳайз циклини бузилиши, жинсий гормонлар ишлаб чиқарилишини бузилиши (аменорея), гирсутизм

-     иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши, углеводларга толерантликни пасайиши, инсулин ва қанд даражасини пасайтирувчи перорал препаратларга эҳтиёжни ошиши, гиперлипидемия, манфий азот мувозанати, гипокальциемия, гипокалиемик алкалоз

-     бош оғриғи, бош айланиши, таъсирчанлик, хавотирлик, кайфитни ўзгарувчанлиги, уйқусизлик, ўз жонига қасд қилишга мойиллик, мания, галлюцинациялар, руҳий қарамлик, психозлар, шизофренияни зўрайиши, деменция, тиришиш хуружлари, когнитив дисфункция (шу жумладан амнезия ва онгни чалкашиши), бош мия ички босимини ошиши

-     кўз ички босимини ошиши, глаукома, кўрув нерви дискини шиши, шох парда ва склерани юпқалашиши, кўзларнинг вирусли ва замбуруғли касалликларини зўрайиши, экзофтальм

-     миокард инфаркти, артериал гипотензия, брадикардия, юрак қоринчалари аритмияси, атеросклероз, тромбоз, васкулит, юрак етишмовчилиги

-     аллергик реакциялар, шу жумладан ўлим билан якунланувчи анафилактик шок, тери синамаларида реакцияни ўзгариши

-     кўнгил айниши, қусиш, оғизда ёқимсиз таъм, қизилўнгач кандидози, метеоризм, эзофагит, панкреатит, ичак перфорацияси, маҳаллий илеит, ярали колит, меъда деворига қон қуйилиши

-     АЛТ, АСТ ва ишқорий фосфотаза фаоллигини ошиши

-     регенерацияни секинлашиши, петехиялар, гематомалар, стриялар, телеангиэктазиялар, экхимозлар, пурпура, гипер- ёки гипопигментация, постстероид панникулит

-     Капоши саркомаси

-     остеопороз, умуртқа поғонаси ва узун суякларни синишлари, асептик остеонекроз, миопатия, мушак атрофияси, пайларни узилиши

-     лейкоцитурия, эритроцитурия (буйрак шикастланишисиз), никтурия

-     лоҳаслик, препаратни юқори дозаларда қўллаганда турғун ҳиқичоқ

-     буйрак усти бези пўстлоғи етишмовчилиги, у стресс ҳолатларда (жаррохлик аралашувлари, жароҳат ёки инфекция, агар препаратнинг оширилмаган бўлса) ўлимга олиб келиши мумкин.

Препарат тўсатдан бекор қилинганда бекор қилиш синдроми кузатилиши мумкин. Симптомларнинг оғирлик даражаси буйрак усти бези атрофияси симптомларига: бош айланиши, бош оғриғи, анорексия, кўнгил айниши, қорин бўшлиғида оғриқ, ҳолсизлик, кайфиятни ўзгариши, летаргия, қизиб кетиш, миалгия, артралгия, ринит, конъюнктивит, терининг оғриқли қичишиши, тана вазнини камайишига боғлиқ. Оғирроқ ҳолатларда: оғир руҳий бузилишлар, бош мия ички босимини ошиши, ревматизми бўлган пациентларда стероид сохтаревматизм, ўлим.

Препаратни аста-секин бекор қилиш керак.

Препарат артериал гипертензияси, димланган юрак етишмовчилиги, руҳий бузилишлари, қандли диабети бўлган беморларда (ёки оилавий анамнезида диабет бўлганида), панкреатит, меъда-ичак йўллари касалликлари (пептик яра, маҳаллий илеит, ярали коли ёки ичак йўлларининг бошқа яллиғланиш касалликлари ёки қон кетиш ёки перфорацияни юқори хавфи билан кечувчи дивертикулитлар), остеопороз, миастния, кўзлар герпеси, гипотироидизм, анамнезида кортикостероид-индукция қилган миопатия, жигар ёки буйрак етишмовчилиги, жигар циррози, тутқаноқ, абсцесс ёки бошқа пиоген инфекциялар, глаукома, тромбофлебитга мойиллиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Шунингдек препаратни яқинда миокард инфарктини ўтказган пациентларда эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида қўлланиши керак. Глюкокортикоидлар меъда-ичак йўллари томонидан асоратлар диагностикасини қийинлаштириши мумкин, чунки улар оғриқ синдромини камайишини чақириши, шунингдек гиперпаратиреодизмнинг латент даврини ниқоблаши мумкин.

Слидерон салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг меъда-ичак йўлларида яра ривожлантириши қобилиятини кучайтириши мумкин.

Қон ивишини бузилишлари бўлган пациентлар шифокор назорати остида бўлишлари керак. Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганда меъда-ичак йўлларида яра ривожланиши ва улардан қон кетиши хавфи ошади. Глюкокортикоидлар шунингдек антикоагулянтларнинг таъсирини камайтириши мумкин. Антикоагулянтларни буюрганда протромбин вақтини (халқаро нормаллашган индекс - ХНИ) албатта назорат қилиш керак.

Иммун тизимини сусайиши ва инфекцияларга юқори берилувчанлик самаралари

Кортикостероидлар инфекцион касалликларнинг айрим симптомларини ниқоблаши мумкин ва уларни қўллаш жараёнида янги инфекция ривожланиши ёки инфекцияларга берилувчанлик ошиши мумкин. Яллиғланиш жавоби ва иммун функцияни сусайтириш замбуруғли, вирусли ва бактериал касалликлар ривожланиши эҳтимолини оширади. Кўпгина ҳолларда клиник кўринишлар типик бўлмаслиги ва уларни аниқлагунча кечикчан шаклгача эришиши мумкин.

Туберкулёзни, сувчечак ва ўраб олувчи герпеснинг асоратлари қайталаниши ривожланиши хавфи мавжуд.

Фаол туберкулёзи бўлган пациентларда препаратни қўллаш, кортикостероидлар туберкулёзга қарши препаратлар билан мажмуада асосий касалликни даволаш учун қўлланадиган ўткир ёйилган туберкулёз ҳолатлари билан чекланиши керак. Агар фаол бўлмаган туберкулёз ёки туберкулин синамаси ижобий бўлган пациентларни кортикостероидлар билан даволаш кўрсатилган бўлса, касалликни қайталанишини олдини олиш учун синчковлик билан назорат қилиш керак. Кортикостероидлар билан узоқ вақт даволаш жараёнида бу пациентлар тегишли химиопрофилактикани олишлари керак.

Сувчечак компрометирланган иммунитети бўлган пациентларда, шу жумладан иммун тизимини сусайтириш учун дори препаратларини қабул қилаётган пациентларда ўлимга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, агар анамнезида бу пациентлар сувчечак ёки ўраб олувчи касалликларга чалинганликлари ҳақида аниқ маълумот бўлмаса, бундай пациентлар бу касалликлари бўлган беморлар билан яқин мулоқатда бўлишдан сақланишлари керак. Агар сувчечак касаллиги тасдиқланса, шифокор томонидан синчковлик билан кузатиш ва тегишли даволашни ўтказиш керак. Кортикостероидлар билан даволашни тўхтатиш мумкин эмас, айрим ҳолларда дозани ошириш талаб этилиши мумкин.

Қизамиқ билан хасталанган беморлар билан контактдан сақланиш керак. Оддий иммуноглобулинлар (мушак ичига юбориш) билан профилактика, шунингдек шифокорнинг мунтазам назорати талаб этилиши мумкин.

Паразитар касалликлар (масалан энтеробиоз) аниқланган ёки гумон қилинаётган пациентларда кортикостероидларни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бундай ҳолларда суперинфекция қўзғатилиши ва касаллик ва у билан боғлиқ асоратлар тарқалиши мумкин.

Руҳий бузилишлар: пациентлар ва уларнинг яқинлари тизимли кортикостероидлар билан даволаганда, препаратга ножўя реакция кўриниши сифатида руҳий бузишлар ривожланишининг потенциал хавф мавжудлиги ҳақида огоҳлантиришлари керак. Кўпинча бу симптомлар юқори дозалар билан даволаганда ёки давомли тизимли таъсир қилганда хавф юқори бўлади, гарчи қабул қилинаётган дозанинг катталиги ва бундай реакцияларнинг тез-тезлиги, тури, оғирлик даражаси ва давомийлиги ўртасида аниқ корреляция йўқ. Уларнинг кўпчилиги дозани камайтирганда ёки даволаш тўхатилганда тўлиқ ўтиб кетади, бу специфик даволашни буюриш заруратини бекор қилмайди. Пациентлар ва уларнинг яқинларини депрессия ва ўз жонига қасд қилиш фикрларининг кўринишлари пайдо бўлганда улар шифокорга мурожаат қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантириш керак. Улар шунингдек даволаш жараёнида ҳам, у бевосита тўхтатилгандан кейин ҳам кузатилиши мумкин бўлган руҳий бузилишларнинг кўринишлари билан ташиб чиқишлари керак, гарчи бундай реакциялар кам ҳолларда намоён бўлади. Бу айниқса, оғир аффектив бузилишлари анамнезида бўлган ёки ҳозир мавжуд бўлган ёки оилавий анамнезида бўлган (хусусан депрессив ёки маниакал-депрессив касалликлар ёки аввал стероид психоз кўринишларига эга бўлган) пациентлар учун муҳим.

Кортикостероидларни юқори дозаларда қабул қилаётган пациентларни тирик вакциналар билан эмлаш мумкин эмас, чунки организмнинг вакцинациялашга реакцияси сусайиши мумкин. Вакцинациядан 8 хафта олдин ва кейин, лимфаденитда, БЦЖ билан эмлашдан кейин, иммунотанқис ҳолатларда, шу жумладан ОИТС ёки ОИТВ-инфекцияланишда препаратни буюриш мумкин эмас.

Слидерон билан узоқ вақт даволаганда остеопорози бўлган беморларга ёки уни ривожланиши хавфи бўлган беморларга бифосфонатларни буюриш масаласини кўриб чиқиш керак. Остеопорознинг хавф омиллари бўлиб 65 ёшдан ошганлар, шахсий ёки оилавий анамнезда тез-тез синишлар, эрта менопауза (45 ёшгача), пременопаузал аменорея ва тана вазнини паст бўлиши ҳисобланади. Слидероннинг дозасини энг паст самарали даражагача пасайтириб, унинг дозасига тузатиш киритиш орқали остеопороз ривожланиши хавфини минималлаштириш мумкин.

Глюкокортикоидларни узоқ вақт қабул қилиш гипофизар-буйрак усти бези тизимини сусайтиради, бу кортико-адренал жавобни иккиламчи етишмовчилиги ривожланишига олиб келади, бу касалликни зўрайиши ва ўткир жароҳатларда, касаллликларда ва жарроҳлик аралашувларида асоратлар ривожланишига олиб келади. Слидероннинг юқори дозалари юқорида санаб ўтилган асоратлар ривожланиши хавфини камайтиради.

Кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда Капоши синдроми ривожланганлиги ҳақида хабарлар мавжуд, даволаш тўхтатилганда клиник ремиссия кузатилиши мумкин.

Ножўя самараларни минимумга етказиш учун Слидероннинг тўлиқ суткалик дозасини эрталаб кортизолни эндоген ишлаб чиқарилишининг циркад ритмига мувофиқ қабул қилиш керак. Гипотиреози ёки жигарнинг оғир касалликлари бўлган беморларда Слидероннинг дозасини камайтириш керак.

Дигоксин қабул қилаётган пациентларни назорат қилиш ва мунтазам кузатиш керак, чунки кортикостероидлар электролит бузилишлар ва калийни йўқотилишини чақиради.

Глюкокортикоидлар билан узоқ вақт даволаганда, бекор қилиш синдроми ва жиддий асоратлар, шу жумладан ўлимдан сақланиш учун даволашни аста-секин, бир неча хафта давомида тўхтатиш керак. Узоқ муддатли даволаш ҳомиладорлик ҳолатида ҳам тўсатдан тўхтатилмаслиги керак.

Препарат лактоза моногидрати сақлайди, буни лактозани ўзлаштираолмаслиги бўлган беморларда эътиборга олиш керак.

Кекса ёшдаги шахсларда қўллаш

Тизимли кортикостероидларни қабул қилганда тез-тез намоён бўладиган ножўя реакциялар кекса ёшдаги шахсларда жиддийроқ бўлиши мумкин. Бу хусусан остеопороз, гипертония, гипокалиемия, қандли диабет, инфекцияларга мойиллик ва тери томонидан кўринишлар (яра пайдо бўлиши) га тааллуқли. Ҳаёт учун хавф солувчи ножўя реакцияларни олдини олиш учун бу гуруҳ пациентларда клиник назоратни кучайтириш тавсия этилади. Ножўя самаралар (пептик яра, остеопороз ва тери) ривожланиши хавфи юқорилиги туфайли, кекса пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак.

Педиатрияда қўлланиши

Кортикостероидлар болалар ва ўсмирларда ўсишни кечикиши ва жинсий етилишни кечикишига олиб келиши мумкин. Даволаш энг паст самарали дозани энг қисқа вақт давомида қўллаш билан чекланиши керак. Болаларда қўлланилганда препаратнинг дозасини ва даволаш давомийлигини боланинг ёши ва касалликни кечишининг оғирлигига қараб, шифокор индивидуал равишда аниқлайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препарат йўлдош орқали ўтади ва эмизиш даврида кўкрак сути билан ажралади. Ҳомиладорлик вақтида она учун Слидерон билан даволашнин фойдаси ва ҳомила учун потенциал хавфни синчковлик билан баҳолаш керак. Ҳомиладорлик вақтида узоқ вақт қўллаш ҳомилада ўсишни бузилишини чақиради. Ҳомилада буйрак усти бези пўстлоғининг атрофияси ривожланиши хавфи мавжуд, бу янги туғилган чақалоқда ўринбосар даволашни ўтказишни талаб этиши мумкин. Глюкокортикоидлар ўлик туғилиш хавфини ошириши мумкин. Слидерон билан тизимли узоқ вақт даволаганда эмизишдан сақланиш керак.

Дори воситасини автотранспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Препаратнинг ножўя таъсирларини (кайфиятни, руҳиятни бузилишларини ривожланиши хавфи, тиришишлар, бош оғриғи) ҳисобга олиб, препаратни қўллаганда автотранспортни ёки бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

-     эндокрин касалликларда (буйрак усти безини бирламчи ва иккиламчи етишмовчилиги, буйрак усти безини туғма гиперплазияси) ўринбосар даволаш

Қуйидагиларни симптоматик даволаш учун (мажмуавий даволаш таркибида):

-     тутиб турувчи даволашга қўшимча, псориатик артрит, ревматоид артрит, шу жумладан ўсмирлар ревматоид артрити, анкилозловчи спондилит, ўткир ва ним ўткир бурсит, ўткир носпецифик тендосиновит, ўткир подагрик артрит, посттравматик остеоартрит, остеоартритдаги синовит, эпикондилит каби ўткир ревматик касалликлар (ёки уларнинг зўрайиши) да самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашга қўшимча, қисқа муддатли қўллаш учун– тизимли қизил югурик, тизимли дерматомиозит (полимиозит), ўткир ревматик кардит ва гигант хужайрали артериит зўрайганда ёки самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида;

-     тери касалликлари (пуфак яра, буллёз герпатиформ дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, эксфолиатив дерматит, фунгоид микоз, псориазнинг оғир шакли, оғир себореяли дерматит);

-     оддий даволашга берилмайдиган оғир аллергик ҳолатларни (мавсумий ёки мавсумий бўлмаган аллергик ринит, зардоб касаллиги, бронхиал астма, дори касаллиги, контакт ва атопик дерматит) назорат қилиш;

-     кўз ва уни қўшимчаларининг оғир кечаётган ўткир ва сурункали аллергик ва яллиғланиш касалликлари (шох парда қиррасининг аллергик яралари, ўраб олувчи темираткининг кўз шакли, кўзларнинг олд камерасини яллиғланиши, диффуз орқа увеит ва хориоидит, симпатик офтальмия, аллергик конъюнктивит, кератит, хориоретинит, иридоциклит, кўрув нерви неврити);

-     ўпка саркоидози, даволашга берилмайдиган Леффлер синдроми, беррилиоз, ўткир ёйилган ўпка туберкулёзи (туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуавий даволаш билан бирга), аспирацион пневмонит;

-     идиопатик тромбоцитопеник пурпура ва иккиламчи тромбоцитопения (катталарда), орттирилган (аутоиммун) гемолитик анемия, эритроцитар анемия, туғма гипопластик анемия каби қон касалликлари;

-     лейкоз ва лимфомаларни (катталарда), ўткир бласт лейкозни (болаларда) паллиатив даволаш;

-     ярали колит ва Крон касаллигини оғир даражада зўрайиши;

-     тарқалган склероз ва бош мияда ўсма билан боғлиқ шишни зўрайиши;

-     субарахноидал блокада ёки блокада хавфи билан кечувчи туберкулёзли менингит (туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуавий даволашда);

-     бош мия ёки миокардни шикастланиши билан кечувчи трихинеллёз;

-     трансплантатни кўчиш реакциясини бостириш учун;

-     нефротик синдром (уремиясиз, идиопатик ёки тизимли қизил югурик билан боғлиқ) – диурезни рағбатлантириш ёки протеинурияни камайтириш учун қўлланади.

-     препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик

-     туберкулёз, бошқа ўткир ва сурункали бактериал ёки вирусли инфекциялар (тегишли химиотерапевтик ҳимоясиз)

-     тизимли замбуруғли инфекцияларда қўллаш мумкин эмас.

Антикоагулянтлар: кортикостероидлар билан бирга қўлланилганда кумарин қатори антикоагулянтларининг самарадорлиги ошиши мумкин, бу қон кетишини олдини олиш мақсадида қон кетиши давомийлиги ва протромбин вақтини синчковлик билан назорат қилишни талаб этади.

Салицилатлар ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратлар: салицилатлар, индометацин ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚВ) бир вақтда қўллаш меъда шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши эҳтимолини ошириши мумкин. Кортикостероидларни қабул қилиш тўхтатилганда салицилатларнинг буйрак клиренси ошади, бу салицилатлар билан интоксикацияга олиб келиши мумкин. Узоқ вақт бирга қўлланилганда Слидероннинг дозасини камайтирганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Салицилатлар ва НЯҚВ ни гипопротромбинемияси бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.

Гипогликемик препаратлар: Слидерон диабетга қарши перорал воситалар ва инсулиннинг гипогликемик самарасини қисман сусайтириши мумкин.

Жигар микросомал ферментларининг индукторлари: масалан барбитуратлар, фенитоин, примидон, карбамазепин ва рифампицин метилпреднизолоннинг тизимли клиренсини оширади, шу орқали метилпреднизолонннинг самараларини деярли 2 марта камайтиради.

Грейпфрут ва бошқа цитрус мевалари жигарда метаболизмни кучайишига олиб келади, натижада кортикостероидлар, шу жумладан метилпреднизолоннинг таъсири сусайиши мумкин.

CYP3A4 ингибиторлари: масалан эритромицин, кларитромицин, кетоконазол, дилтиазем, апрепитант, итраконазол ва тролеандомицин метилпреднизолоннинг жигардаги метаболизмини камайтириши ва унинг қон плазмасидаги даражасини ошириши мумкин, бу Слидероннинг терапевтик ва ножўя самараларини кучайишига олиб келиши мумкин.

Эстрогенлар: Слидероннинг метаболизми секинлаштириб, унинг самараларини кучайтириши мумкин. Перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда Слидероннинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилмайди, у нафақат ярим чиқарилиш даврини узайтиришига, балки Слидероннинг атипик иммуносупрессив самаралари ривожланишига ҳам олиб келади.

Циклоспорин: метилпреднизолон ва циклоспоринни бир вақтда қўллаганда тиришишлар пайдо бўлиши ҳақида хабарлар мавжуд, чунки иккала препаратларни бир вақтда қўллаш уларнинг метаболизмини ўзаро сусайишига олиб келади. Агар иккала препаратларни алоҳида буюрилса, тиришиш ва бошқа ножўя реакциялар ривожланишидан сақланиш мумкин.

Кортикостероидлар гипогликемик воситалар (шу жумладан инсулин), гипотензив препаратлар ва диуретиклар таъсирини камайтиради, ацетазоламиднинг, ҳалқали ва тиазид диуретиклар ва карбеноксолоннинг гипокалиемик таъсири эса кучаяди.

Фторхинолонлар: бир вақтда қўллаш пайларни шикастланишига олиб келиши мумкин.

Амфотерицин, енгил сурги воситалари: Слидерон бу препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда организмдан калийни чиқарилишини ошириши мумкин.

Иммунодепрессантлар: Слидерон аддитив иммуносупрессив таъсирга эга, бу бошқа иммунодепрессантлар билан бирга қабул қилинганда терапевтик самараларни ошириши ёки турли ножўя реакциялар ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Фақат бу самаралардан айримларини фармакокинетик ўзаро таъсирлар билан тушунтириш мумкин.

Глюкокортикоидлар, шу жумладан Слидерон қусишни чақирувчи ракка қарши препаратлар билан даволаганда параллел қўлланадиган бошқа қусишга қарши препаратларнинг қусишга қарши самарадорлигини яхшилаши мумкин.

Глюкокортикоидлар, шу жумладан Слидерон такролимус билан бирга қўлланилганда такролимуснинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин, кортикостероидлар бекор қилинганда плазмадаги такролимуснинг концентрацияси ошади.

Иммунизация: препарат вакциналарнинг иммунизация қилувчи самарадорлигини сусайтириши ва неврологик асоратлар хавфини ошириши мумкин. Глюкокортикоидларнинг терапевтик (иммуносупрессив) дозаларини тирик вакциналар билан бир вақтда қўллаш вирусли касалликлар ривожланиши хавфини ошириши мумкин.

Антихолинэстераз воситалар: миастенияси бўлган пациентларда препаратни ва антихолинэстераз воситаларни қўллаш мушак кучсизлигини чақириши мумкин, доксакариум хлориди ва метилпреднизолонни юқори дозада қабул қилган кекса пациентларда ўткир миопатиянинг иккита жиддий ҳолати ҳақида хабар берилган.

Нерв-мушак ўтказувчанлигини блокаторлари (масалан панкурониум) ни бир вақтда қабул қилаётган беморларда кортикостероидларни қўллаганда ўткир миопатия ривожланиши ҳолатлари таърифланган.

Слидерон ва циклоспоринни бир вақтда қўллаганда тиришишлар ривожланиши ҳолатлари қайд этилган. Бу препаратларни бир вақтда юбориш метаболизмни ўзаро тормозланишини чақирганлиги туфайли, эҳтимол бу препаратларни ҳар бирига хос бўлган тиришиш ва бошқа ножўя самаралар, уларни бир вақтда қўллаганда тиришишлар кўпроқ ривожланиши мумкин.

 

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил

  

Бошланғич доза касалликка ва унинг оғирлик даражасига боғлиқ. Доза ижобий клиник жавобга эришилгандан кейин камайтирилиши керак. Самарани бир маромда ушлаб турувчи доза минимал бўлиши керак, катталар учун у эртарат бир марта суткада 4-12 мг ни ташкил этади. Болалар учун пастроқ дозалар тавсия этилади. Узоқ вақт даволаганда препаратни кунора, бир марта эрталаб қабул қилиш буюрилиши мумкин.

4 мг метилпреднизолон 5 мг преднизолон, 4 мг триамцинолон ва 0,75 мг дексаметазонга эквивалент ҳисобланади.

Қўлланилиши

Тавсия этилган бошланғич суткалик дозаси

Ревматоид артрит:

- оғир даражадаги

12-16 мг

- ўртача даражадаги

8-12 мг

- мўътадил даражадаги

- болалар

4-8 мг

4-8 мг

Тизимли дерматомиозитлар

48 мг

Тизимли қизил югурик

20-100 мг

Ревматик атака

48 мг 1 хафта давомида ЭЧТ нормаллашгунча

Аллергик касалликлар

12-40 мг

Бронхиаластма

Бир марта қабул қилишга 64 мг гача ёки кунора 100 мг гача

Офтальмологик касалликлар

12-40 мг

Гематологик касалликлар, шу жумладан лейкемия

16-100 мг

Хавфлилимфома

16-100 мг

Ярали колит

16-60 мг

Крон касаллиги

Зўрайганда 48 мг гача

Аъзоларни кўчириб ўтказиш

Суткада 3,6 мг/кг гача

Ўпкасаркоидози

Кунора 32-48 мг

Полимиалгия

64 мг

Пуфак яра

80-360 мг

Болаларда дозалаш клиник жавобга асосланади. Даволашни минимал самарали дозадан энг қисқа вақт давомида ўтказиш керак. Буйрак усти бези етишмовчилигида ичга
0,14 мг/м2 3 марта қабул қилишга, бошқа кўрсатмалар бўйича – ичга 0,417-1,67 мг/м2 ёки 12,5-50 мг/м2 доза уч марта қабул қилишга бўлиб буюрилади. Имкони бўлганида суткалик дозани кунора бир марта қабул қилиш керак.

 

Симптомлари: препарат ўткир интоксикация чақирмайди. Сурункали дозани ошириб юборилишида Кушинг синдроми кўринишлари кузатилиши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, дозани аста-секин камайтириш, зарурати бўлганида симптоматик даволаш.

Специфик антидоти номаълум. Метилпреднизолон диализда чиқарилади.

 

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

SLIDERON tabletkalari 16mg N20 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
SLIDERON tabletkalari 16mg N20 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
SLIDERON tabletkalari 16mg N20 dori vositasi Balkanpharma-Razgrad AD tomonidan Bolgariya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
SLIDERON tabletkalari 16mg N20 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
SLIDERON tabletkalari 16mg N20 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
SLIDERON liofilizat 500mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Метилпреднизолон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Ltd.
  • Vakil: Spey Medical
SOLU MEDROL liofilizat 500mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belgiya
  • Faol modda: Метилпреднизолон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Pfizer MFG Belgium NV
Narh: 220 500 so'mdan Batafsil
SOLU MEDROL liofilizat 1000mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Belgiya
  • Faol modda: Метилпреднизолон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Pfizer MFG Belgium NV
Narh: 333 800 so'mdan Batafsil
SLIDERON tabletkalari 4mg N20
  • Ishlab chiqarilish joyi: Bolgariya
  • Faol modda: Метилпреднизолон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Spey Medikal Ltd., Великобритания произведено: Balkanpharma-Razgrad AD
Narh: 57 100 so'mdan Batafsil
Ishlab chiqaruvchining dorilari
SEFYAPS poroshok 750mg N5
TROKSEVAZIN kapsulalar 300mg N50
Narh: 220 000 so'mdan Batafsil
INFORIN AKTIV gel 40g 50mg/g+30mg/g
Narh: 90 000 so'mdan Batafsil
DOMETAKSIM poroshok 1000mg N10
Другие формы препарата
SLIDERON liofilizat 500mg
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Faol modda: Метилпреднизолон ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Ltd.
  • Vakil: Spey Medical
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9