TAUFON JL ko'z tomchilari 10ml 4%

TAUFON JL ko'z tomchilari 10ml 4% o'xshash dorilari



TAUFON JL ko'z tomchilari 10ml 4% qo'llanmasi
Шифокор рецепти бўйича.
фаол модда: таурин – 40,0 мг.
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоати, инъекция учун сув – 1,0 мл гача.
Дори шакли: 4% ли кўз томчилари.
Таркиби:
фаол модда: таурин – 40,0 мг.
ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоати, инъекция учун сув – 1,0 мл гача.
Тауфон цистеин айланиш жараёнида организмда ҳосил бўлувчи олтингугурт сақловчи аминокислота ҳисобланади. Метаболик таъсир кўрсатади, дистрофик характерли касалликларида, кўзнинг травматик шикастланишларида ва кўз тўқималар метаболизмини кескин бузилиши билан кечадиган касалликларида репаратив ва регенерация жараёнларни рағбатлантиради.
Олтингугурт сақловчи бирикма сифатида ушбу дори воситаси хужайра мембраналари функцияларини нормаллаштиришга, энергетик ва моддалар алмашинув жараёнларини фаоллаштириб, цитопламанинг электролит таркиби сақлаб қолишига, нерв импульсни узатишларни шароитларни яхшилашга ёрдам беради.
Тауфон томизилганда кўз тўқималарига ўтади, ана шу ерда ўзининг специфик таъсирини кўрсатади. Препарат даволаш дозаларда қўлланганда тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.
Бураб ёпиладиган полиэтилендан тайёрланган флакон-томизғичларда 5 мл ёки 10 мл дан.
Флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Препарат одатда, яхши ўзлаштирилади. Айрим пациентларда аллергик реакциялар, конъюнктива гиперемиялари, қичишиш, кўзларда ачитиш ва санчиқлар ривожланиши мумкин.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар оғирлашса ёки йўриқномада кўрсатилмаган хар қандай бошқа ножўя самаралари кузатилса, бу хақида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.
Очиқ бурчакли глаукомада препарат тимолол томизгунгача 20-30 минут олдин тимол билан бирга қўлланади.
Болаларда қўлланиши:болаларда препаратни қўлланишини самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган.
Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралар оғирлашса ёки йўриқномада кўрсатилмаган хар қандай бошқа ножўя самаралари кузатилса, бу хақида даволовчи шифокорга хабар бериш керак.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича етарли тажриба йўқ. Агар кутиладиган даволаш самараси потенциал хавфдан устун бўлса, даволовчи шифокор буюртмаси бўйича ҳомиладор ва эмизувчи оналарни даволаш учун таурин қўллаш мумкин.
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига препаратни таъсир қилиш қобилияти тўғрисида маълумотлар йўқ.
· Кўз мугуз пардалари ва тўр пардалари дистрофик шикастланишлари, шу жумладан ирсий тапеторетинал дегенерациялар;
· кексалик, диабетик, жарохатланиш ва нурланиш билан боғлиқ катаракталар;
· мугуз парда жароҳатларида репаратив жараёнларни рағбатлантирувчи восита сифатида: очиқ бурчакли глаукомани даволашда қўшимча дори воситаси сифатида қўлланилади.
Тауринга индивидуал юқори сезувчанлик, 18 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.
Тимолол кўз томчилари билан бирга қўлланганда кўз ички босимини кучайган пасайиши кузатилади.
Тауфон катталарга буюрилади.
Катарактани даволаш учун кунига 2-4 маҳал 2-3 томчидан буюрилади. Даволаш курси – 3 ой. Даволаш курсини 1 ой интервал билан такрорлаш керак.
Жароҳатларда 1 ой давомида кунига 2-4 маҳал 2-3 томчидан қўлланади.
Тапеторетинал дегенерацияси ва кўз тўр пардасининг бошқа дистрофик касалликларини, ва жароҳатларини даволаш учун кунига 2-4 марта 2-3 томчидан 1 ой давомида қўлланилади.
Даволаш курси 6-8 ой дан кейин қайтариш керак.
Очиқ бурчакли глаукомада Тауфон кунига 2 марта тимолол қўллангунгача 20-30 минут олдин конъюнктивал қопчиққа 2-3 томчидан томизилади. Даволаш курси индивиуал тартибда белгиланади.
Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича етарли тажриба йўқ. Агар кутиладиган даволаш самараси потенциал хавфдан устун бўлса, даволовчи шифокор буюртмаси бўйича ҳомиладор ва эмизувчи оналарни даволаш учун таурин қўллаш мумкин.
2 yil.
TAUFON JL ko'z tomchilari 10ml 4% boshqa chiqarish shakllari

TAUFON JL ko'z tomchilari 10ml 4% analoglari













