Ташкент
logo
SavatKirish

TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 2 ml N10

Retseptli
Mahsulot haqida tafsilotlar
Ishlab chiqarilgan joyi:Ukraina
Kategoriya:Yurak-qon tomir
Ishlab chiqaruvchi:Galichfarm, PAO
Teglar:Yurak uchun, Jigar uchun
Vakil:Arterium
ATX kodi:C01ЕВ
Barcha Tiotriazolin dorilari
85 ta dorixonada bor
Narxi 52 000 so'm dan
Dorixonadan topish
To‘lov va yetkazib berish usullari Toshkentda
Olib ketish
Ertaga yoki keyinroq 85 ta dorixonadan
Dorixonada karta yoki naqd to‘lov
Yetkazib berish
2 soat ichida yoki ertaga, yetkazib berish narxi onlayn dorixonada ko‘rsatilgan tarif bo‘yicha. Onlayn yoki kuryerga to‘lov

TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 2 ml N10 qo'llanmasi

Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тиазот кислотасини морфолинили тузи, 100% моддага қайта ҳисобланганда – 25 мг, 16,6 мг тиазот кислотасига эквивалент;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.
Farmakodinamikasi

Тиазот кислотасининг фармакологик самараси ишемияга қарши, мембранани барқарорлаштирувчи, антиоксидант ва иммунмодуляция таъсири билан боғлиқ.

Препаратнинг таъсири анаэроб гликолизни компенсатор фаоллашишини кучайтириши ва Кребс циклида АТФ хужайра ички заҳирасини сақланиши билан оксидланиш жараёнларини фаоллаштириши ҳисобига амалга оширилади. Тиазот кислотасининг молекуласи таркибида оксидланиш-қайтарилиш хусусиятлари характерли бўлган олтингугурт тиолининг ва ортиқча водород ионларини боғловчи учламчи азотнинг мавжудлиги, антиоксидант тизимини фаоллашишини таъминлайди. Тиол гуруҳининг кучли қайтарувчи хусусиятлари кислороднинг фаол шакллари ва липид радикаллари билан реакцияни чақиради. Антирадикал ферментлар – супероксиддисмутаза, каталаза ва глутатионпероксидазани қайта фаоллашиши кислороднинг фаол шаклларини кучайишини олдини олади.

Тиазот кислотасининг таъсири миокарднинг ишемияга учраган соҳаларида липидларнинг оксидланиш жараёнларини тормозланишига, миокарднинг катехоламинларга сезувчанлигини камайишига, юракнинг қисқарувчанлик фаолиятини кучайиб борувчи сусайишини олдини олишга, турғунлашишига ва мувофиқ некроз ўчоғини ва миокарднинг ишемиясини камайишига олиб келади. Қоннинг реологик хусусиятларини яхшиланиши фибринолитик тизимини фаоллашиши ҳисобига амалга оширилади. Миокардда метаболизм жараёнларини яхшиланиши, унинг қисқарувчанлик қобилиятини ошиши, юрак ритмини нормаллашишига ёрдам бериши, юрак ишемик касаллигининг турли шакллари бўлган беморларни даволаш учун тиазот кислотасини буюриш имконини беради. Препаратни кардиологияда қўллаш билан параллел ҳолда, унинг юқори гепатопротектор хусусиятларини ҳисобга олиб, тиазот кислотасини жигар касалликлари ва бошқа ички касалликларни даволашда қўлланади. Препарат гепатоцитларни парчаланишини олдини олади, ёғли инфильтрация даражасини ва жигарнинг марказий лобуляр некрозини тарқалиш даражасини камайтиради, гепатоцитларнинг репаратив регенерацияси жараёнларига ёрдам беради, уларда оқсил, углевод, липид ва пигмент алмашинувини нормаллаштиради. Сафронинг синтези ва чиқарилиш тезлигини оширади, унинг кимёвий таркибини нормаллаштиради.
Farmakokinetikasi

Қон плазмасидаги тиазот кислотасининг максимал концентрациясига мушак ичига юборишда – 0,84 соатдан кейин, вена ичига юборишда – 0,1 соатдан кейин эришилади. Қон оқсиллари билан боғланиши 10% дан ошмайди. Тиазот кислотаси асосан буйракларда – 31% тўпланади. У аҳамиятли миқдорда йўғон ичакда, юракда, талоқда тўпланади, энг кам ҳолларда – ингичка ичак ва ўпкада (1-2%) тўпланади.

Dori shakli

2 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан контур уяли ўрамда, 1 контур уяли ўрамдан қутида.

4 мл дан 5 мл сиғимли ампулаларда, 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.

Nojo'ya samaralari

Препарат, одатда, яхши ўзлаштирилади. Юқори сезувчанлиги бўлган беморларда:

тери ва териости тўқимаси томонидан: қичишиш, тери гиперемияси, тери тошмалари, эшакеми ҳоллари бўлиши мумкин;

иммун тизими томонидан: бошқа препаратларни қабул қилиш фонида ангионевротик шишиш ва анафилактик шок айрим ҳоллари пайдо бўлиши мумкин;

бошқалар: иситма, этни увишиши ва юборилган жойида ўзгаришлар.

Алоҳида пациентларда, асосан кекса ёшли, хусусан бошқа препаратларни қабул қилиш фонида жуда кам учрайдиган ҳоллари таърифланган:

марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, бош оғриғи;

юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, артериал қон босимини пасайиш ҳоллари;

меъда-ичак йўллари томонидан: диспептик кўринишлар, шу жумладан оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши, қусиш;

нафас тизими томонидан: ҳансираш ва бўғилиш
Maxsus saqlash sharoitlari

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашнинг тажрибаси етарли эмас.

Болалар.

Болаларда қўллашнинг тажрибаси етарли эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа мураккаб механизмлар билан ишлашда марказий ва периферик нерв тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Qo'llanilishi

Юрак ишемик касаллиги: стенокардия, миокард инфаркти, инфарктдан кейинги кардиосклерозни мажмуавий даволашда; юрак аритмияларини даволашда тўлдирувчи восита сифатида қўлланади.

Сурункали гепатит, алкоголли гепатит, жигар фибрози ва циррозини мажмуавий даволашда қўлланади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Тиазот кислотасига юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

Тиотриазолин®ни юрак ишемик касаллигини даволашда қўлланадиган базис воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин. Препарат мувофиқ этиологияли гепатитларни анъанавий даволаш усуллари билан бирга буюриш мумкин.

Dozirovkasi

Миокард инфаркти, тинч ҳолатдаги стенокардияда Тиотриазолин® биринчи 5 кун давомида вена ичига аста-секин 2 мл/мин тезликда 4 мл дан 25 мг/мл эритма (100 мг) ёки минутига 20-30 томчи тезликда (25 мг/мл 4 мл эритмани 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 150-250 млда суюлтирилади) томчилаб юборилади ёки мушак ичига 4 мл дан

25 мг/мл эритма (100 мг дан) суткада 2-3 марта буюрилади.  Даволаш курси 14 суткани ташкил қилади.

Зўриқиш стенокардиясида Тиотриазолин® мушак ичига 25 мг/мл эритма 4 мл дан суткада 2 марта юборилади (суткалик доза-200 мг). Даволаш курси -14 кунни ташкил қилади.

Тинч ҳолатдаги стенокардияда ва инфарктдан кейинги кардиосклерозда Тиотриазолин® мушак ичига 25 мг/мл эритма 2 мл дан суткада 3 марта юборилади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил қилади.

Жараёни яққол фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда Тиотриазолин® биринчи 5 кун мушак ичига 25 мг/мл эритма 2 мл дан (50 мг дан) суткада 2-3 марта ёки вена ичига аста-секин 25 мг/мл эритма 4 млдан (100 мг) 2 мл/мин тезликда суткада 1 марта, ёки томчилаб минутига 20-30 томчи тезликда (2 ампула 25 мг/мл эритмаси 0,9% ли натрий хлориди эритмасини 150-200 млдаэритилади). Даволашни 5-чи кундан 20-чи кунгача Тиотриазолин® таблеткада (суткада 3 марта 100 мг дан) буюрилади.

Минимал ва ўртача фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда Тиотриазолин® суткада 3 марта 25 мг/мл эритмаси мушак ичига 2 мл дан буюрилади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил қилади.

Жигар циррозида даволаш курси 60 кунни ташкил қилади. Даволаш 25 мг/мл эритма 2 мл дан (50 мг дан) кунига 3 марта 5 кун давомида мушак ичига юборишдан бошланади, сўнгра даволаш таблеткалар (100 мг дан кунига 3 марта) ёрдамида давом эттирилади.

Dozani oshirib yuborilishi

Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак.

Даволаш симптоматик.

Xususiyatlar TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 2 ml N10

Tiotriazolin boshqa chiqarish shakllari

TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 4 ml N10
Retseptli
TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 4 ml N10
Ukraina
Vakil:
Arterium
Ishlab chiqaruvchi:
Galichfarm, PAO
Narxi
134 900 so'm dan
TIOTRIAZOLIN tabletkalari 200mg N90
Retseptli
TIOTRIAZOLIN tabletkalari 200mg N90
Ukraina
Vakil:
Arterium
Ishlab chiqaruvchi:
Kievmedpreparat, PAO
Narxi
85 000 so'm dan

TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 2 ml N10 haqida savollar

TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 2 ml N10 haqida fikr-mulohazalar

Reyting 0, 0 ta sharh asosida

Alifbo bo'yicha dori vositalar ro'yxati

scroll-top

Biz portalimiz ishini takomillashtirish maqsadida cookie-fayllardan foydalanamiz. Ishni davom ettirar ekansiz, ulardan foydalanishga rozilik bildirgan bo‘lasiz. Batafsil