Куллаш усули: мушак орасига ёки вена ичига.
Вена ичига секин юборилади, 3-5 дақиқа мобайнида, шунингдек инфузия шаклида томчилатиб ёки оқим билан ҳам юбориш мумкин (30-60 минут мобайнида), ёки чуқур мушак орасига. Препарат билан муолажа ўтказиш давомийлиги касаллик оғирлиги ва унинг кечиши билан аниқланади.
Катталар ва тана вазни 40 кг дан юқори болалар: мушак орасига ёки вена ичига 750 мг, суткасига 3 марта. Анча оғир ҳолатларда препарат 1,5 г дозада вена ичига юборилади, суткасига 3 марта. Зарур ҳолатларда Цефяпс препарати ҳар 6 соатда юборилиши мумкин, суткалик дозаси эса 3 г дан 6 г гача бўлиши мумкин. Баъзи инфекцияларда Цефяпс препаратини 750 мг ёки 1,5 г дан юбориш самарали, суткасига 2 марта (мушак орасига ва вена ичига).
Тана вазни 40 кг дан кичик бўлган болалар: вена ичига суткасига 30-100 мг/кг, доза 3-4 га бўлиб юборилади. Кўпчилик инфекциялар учун оптимал дозаси суткасига 60 мг/кг ни ташкил килади.
Янги туғилган чақалоклар: вена ичига суткасига 30-100 мг/кг, доза 2-3 га бўлиб юборилади.
Гонорея
Бир марталик 1,5 г дозада юборилади (750 мг дан иккита дозаси мушак орасига ҳар ҳил инъекцион нуқталарга, иккала думба соҳаси мушакларига).
Бактериал менингит
Препарат сезувчи штаммлари чақирган бактериал менингитни даволашда монотерапия сифатида кўлланилиши мумкин.
Катталар ва тана вазни 40 кг дан юқори болалар: вена ичига 3 г дан ҳар 8 соатда.
40 кг дан кичик болалар: суткасига вена ичига 150-250 мг/кг дан, 3-4 га бўлиб юборилади.
Янги туғилган чақалоклар (1 ойгача): суткасига 100 мг/кг вена ичига.
Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш
Катталар: қорин бўшлиги аъзолари, тос операцияларида ва ортопедик аралашувларида Цефяпс препарати 1,5 г дозада киритиладиган анестезия вактида юборилади. Операциядан 8-16 соатдан кейин қўшимча мушак орасига 750 мг Цефяпс препаратини юбориш мумкин. Юрак, ўпка, ҳалкум ва томирлар операцияларида киритиладиган анестезия вактида Цефяпс препарати вена ичига 1,5 г дозада юборилади, кейин 24-48 соат давомида 750 мг дан суткасига 3 марта мушак орасига.
Катталарнинг босқичли терапиясида
Пневмония: 1,5 г дан суткасига 2-3 марта (вена ичига ёки мушак орасига) 48-72 соат давомида кейинчалик цефуроксимнинг перорал дори шаклига ўтган ҳолда, 500 мг дан суткасига 2 марта, 7-10 кун давомида.
Сурункали бронхит ҳуружи: 750 мг Цефяпс суткасига 2-3 марта (вена ичига ёки мушак орасига) 48-72 соат давомида кейинчалик цефуроксимнинг перорал дори шаклига ўтган ҳолда, 500 мг дан суткасига 2 марта, 5-10 кун давомида.
Ҳар бир давр давомийлиги (парентерал терапия ва ичга қабул килиш) инфекция оғирлиги ва беморнинг умумий ҳолати билан аниқланади.
Ўзига ҳос клиник ҳолатлардаги қўллаш усули ва дозалари
Буйрак етишмовчилиги: Цефуроксим буйрак метаболизми орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида Цефяпс препаратининг дозасини камайтириш тавсия этилади. Креатинин клиренси минутига 20 мл юқори бўлган беморларда препаратнинг стандарт дозасини камайтириш зарурияти йўқ (750 мг-1,5 г дан суткасига 3 марта).
Катталарда буйрак етишмовчилигида Цефяпс дозасини тузатиш
|
Креатинин клиренси
|
Цефяпс препаратининг дозаси
|
|
>20 мл/минут
|
750 мг-1,5 г суткасига 3 марта
|
|
10-20 мл/минут
|
750 мг суткасига 2 марта
|
|
<10 мл/минут
|
Суткасига 750 мг
|
|
Гемодиализдаги беморлар
|
Қўшимча 750 мг дозасини вена ичига ёки мушак орасига диализнинг ҳар бир сеансидан кейин юбориш лозим.
|
|
Буйрак етишмовчилиги мавжуд беморлар муттасил артериовеноз гемодиализда (CAVH) ёки юқори узлуксиз гемофильтрацияда (HF), интенсив терапия бирлигида.
|
750 мг дан кунига 2 марта. Куйи узлуксиз гемофильтрация учун буйрак фаолияти бузилганда тавсия қилинган дозаси юборилади.
|
Кекса ёшлилар: кекса ёшдаги беморларда мушак орасига ёки вена ичига юборилганида цефуроксимнинг сўрилиши, тарқалиши ва чиқарилиши, буйраклар фаолияти тенг қийматли бўлган анча ёшроқ беморлар билан ўхшаш. Модомики кекса беморларда буйраклар фаолияти бузилиши эҳтимоли юқори экан, уларга дозани аниқлаш алоҳида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак ва буйраклар фаолиятини кузатиш тавсия қилинади.
Жигар етишмовчилиги: модомики цефуроксим асосан буйраклар орқали чиқарилар экан, жигарнинг бузилган фаолияти цефуроксимнинг фармакокинетикасига таъсири кутилмайди.
Инъекция учун эритма тайёрлаш
Суспензия оқ рангдан оқ-сариқ рангача бўлиши мумкин, эритманинг ранги – оқ сарғиш рангдан тўқ сариқ рангача. Препаратнинг ранги унинг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги билан боғлиқ эмас.
Мушак орасига юбориш учун: Цефяпс флакони ичидаги 750 мг ни 3 мл, 1,5 г лиги 6 мл стерил инъекция учун сувда ёки лидокаиннинг 1% ли инъекция учун эритмасида эритилади. Хира суспензия ҳосил бўлгунча силкитилади.
Лидокаин педиатрик амалиётида эритма сифатида ишлатилмайди.
Вена ичига юбориш учун: 750 мг ли Цефяпс флакони 6 мл дан кам бўлмаган инъекция учун сувда эритилади ва бир жинсли модда ҳосил бўлгунча силкитилади. 1,5 г ли Цефяпс флакони 15 мл ли инъекция учун сувда эритилади.
Инфузион юбориш учун: флакон аввал 15 мл инъекция учун сувда эритилади, кейин 50-100 мл мутаносиб эритмага қўшилади. Ҳосил бўлган эритмани бевосита вена ичига ёки инфузия учун тизимга юбориш мумкин.
Тайёрланган эритмани тайёрланган захоти юбориш мақсадга мувофиқ. Агар бунинг иложи бўлмаса, эритма ва суспензияни 2°C-8°С ли ҳароратда (музлатгичда!) 24 соатгача сақлаш мумкин.