VIZONAT NATRIY XLORID 8 ml 50mg

VIZONAT NATRIY XLORID 8 ml 50mg o'xshash dorilari

VIZONAT NATRIY XLORID 8 ml 50mg qo'llanmasi
TАРКИБИ:
Натрий хлориди 50 мг/мл;
Колидон 12 PF (поливинилпирролидон К12), полиэтиленгликол 400 (ПЭГ), натрий гидрофосфат, , микроглицин (гидроксиметилглицинат 50%), трилон Б, 2-гидроксиэтилцеллюлоза, Полоксамер 188, инъекция учун сув.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ:
Кўз учун томчилар флаконда 8 мл дан.
ВИЗОНАТ – офталмологик гипертоник лубрикант.
Таъсир механизми. Натрий хлориди. Эритманинг керакли осмоляр даражасини ва шишни камайишини таъминлайди.
N-гидроксиметилглицинат аста секин бактериал ҳужайра мембраналарини парчалайди, бактериал эндоген глицин ўрнини эгаллайди, шу билан оқсил синтезини бузади.
Трилон Б Mg+ ва Ca+ нинг ионлари билан мустаҳкам хелатлар ҳосил қилади, бактерия ҳужайралари мембраналарининг барқарорлиги ва яхлитлигини олдини олади. N-гидроксиметилглицинатнинг бактериал ҳужайрага қўшилишига ёрдам беради ва шу билан унинг самарадорлигини оширади.
Колидон 12 PF керакли бириктирувчи вазифани таъминлайди ва осмотик агент ролини бажаради(онкотик босимни таъминлайди).
Полиэтиленгликоль 400 осмотик агент ролини бажаради (онкотик босимни таъминлайди).
Натрия гидрофосфат буфер ҳусусиятларига эга ва рН регулятори сифатида кўз томчиларнинг таркибида кўлланилади.
Полоксамер 188 дори маҳсулотининг таъсирини узайтириш мақсадида ёрдамчи моддалар сифатида ишлатилади.
Микроглицин 50 (гидроксиметилглицинат) ҳимоялаш тизимини таъминлайди, бактериал эндоген глицин ўрнини эгаллайди, шу билан оқсил синтезини бузади.
Қисқа муддатли қичишиш ҳисси, вақтинчалик кўришни ҳиралашуви. Агар сизда исталмаган ноҳуш ҳолатлар юзага келса эритмадан фойдаланишни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Агар аломатлар бир неча кун ичида ёқолмаса ёки қандайдур ножўя реакциялар пайдо бўлса шифокорга мурожат қилиш керак.
Эритма флакон очилгунига қадар стерил ҳисобланади.
Эритманинг ифлосланишигайўл қўймаслик учун, флаконни яҳшилаб ёпинг ва дозатор учини кўзингизга ва бошқа предмедларга яқинлаштирманг.
Маҳсулот фақат офтальмологияда ташқи фойдаланиш учун мўлжалланган.
Агар офталмологик эритма даволанишда ишлатиладиган бўлса, шифокордан маслаҳат олиш зарур.
Агар флаконга зарар етказилган бўлса,эритмани ишлатманг.
ОГОҲЛАНТИРИШ:
· ВИЗОНАТ эритмасининг таркибий қисмларидан бирига юқори таъсирчанлик аниқланса фойдаланмаслик керак
· Болалар қўли етмайдиган жойда сақланг.
· Бошқа юмшатувчи томчилар билан аралаштирманг.
Шоҳ парда шишини профилактикасида:
· жарроҳлик аралашувларда (катарактада; фоторефракцион кератэктомияда, витрэктомияда, кератопластикада, кросслинкингда);
· стромал кератитда;
· диагностик жараёнларда (гониоскопияда, биомикроскопияда);
· шоҳ парданинг эндотелиал дистрофиясида;
· буллез кератопатияда;
· глаукоманинг ўткир ҳуружида;
· контакт линзалардан фойдаланишда.
Маҳсулот таркибий қисмларига нисбатан компонентларига юқори сезувчанликда.
Тавсифланмаган.
Конъюнктива қопчасига 1-2 томчидан кунига 4 марта. Томизилгандан сўнг кўзни ёпиб туриб 1-2 дақиқа пирпиратманг.
Ҳозирги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.






