Vizonat
Vizonat chiqarilish shakllari
Vizonat haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Маҳсулот таркибий қисмларига нисбатан компонентларига юқори сезувчанликда.
Farmakodinamikasi
ВИЗОНАТ – офталмологик гипертоник лубрикант.
Таъсир механизми. Натрий хлориди. Эритманинг керакли осмоляр даражасини ва шишни камайишини таъминлайди.
N-гидроксиметилглицинат аста секин бактериал ҳужайра мембраналарини парчалайди, бактериал эндоген глицин ўрнини эгаллайди, шу билан оқсил синтезини бузади.
Трилон Б Mg+ ва Ca+ нинг ионлари билан мустаҳкам хелатлар ҳосил қилади, бактерия ҳужайралари мембраналарининг барқарорлиги ва яхлитлигини олдини олади. N-гидроксиметилглицинатнинг бактериал ҳужайрага қўшилишига ёрдам беради ва шу билан унинг самарадорлигини оширади.
Колидон 12 PF керакли бириктирувчи вазифани таъминлайди ва осмотик агент ролини бажаради(онкотик босимни таъминлайди).
Полиэтиленгликоль 400 осмотик агент ролини бажаради (онкотик босимни таъминлайди).
Натрия гидрофосфат буфер ҳусусиятларига эга ва рН регулятори сифатида кўз томчиларнинг таркибида кўлланилади.
Полоксамер 188 дори маҳсулотининг таъсирини узайтириш мақсадида ёрдамчи моддалар сифатида ишлатилади.
Микроглицин 50 (гидроксиметилглицинат) ҳимоялаш тизимини таъминлайди, бактериал эндоген глицин ўрнини эгаллайди, шу билан оқсил синтезини бузади.
Dozani oshirib yuborilishi
Ҳозирги кунгача дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Maxsus ko‘rsatmalari
Агар аломатлар бир неча кун ичида ёқолмаса ёки қандайдур ножўя реакциялар пайдо бўлса шифокорга мурожат қилиш керак.
Эритма флакон очилгунига қадар стерил ҳисобланади.
Эритманинг ифлосланишигайўл қўймаслик учун, флаконни яҳшилаб ёпинг ва дозатор учини кўзингизга ва бошқа предмедларга яқинлаштирманг.
Маҳсулот фақат офтальмологияда ташқи фойдаланиш учун мўлжалланган.
Агар офталмологик эритма даволанишда ишлатиладиган бўлса, шифокордан маслаҳат олиш зарур.
Агар флаконга зарар етказилган бўлса,эритмани ишлатманг.
ОГОҲЛАНТИРИШ:
· ВИЗОНАТ эритмасининг таркибий қисмларидан бирига юқори таъсирчанлик аниқланса фойдаланмаслик керак
· Болалар қўли етмайдиган жойда сақланг.
· Бошқа юмшатувчи томчилар билан аралаштирманг.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Тавсифланмаган.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Конъюнктива қопчасига 1-2 томчидан кунига 4 марта. Томизилгандан сўнг кўзни ёпиб туриб 1-2 дақиқа пирпиратманг.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)













