VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30

VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30 o'xshash dorilari



VOLVIT/WOLVIT tabletkalari 5 mg N30 qo'llanmasi
Хар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: биотин – 5 мг;
ёрдамчи моддалар: целлактоза 80, натрий лаурилсульфат, натрий кроскармеллоза, коллоидли кремний диоксиди, магний стеарат, Opadry II 85G54348 пушти ранг, тозаланган сув.
Таърифи: думалоқ шаклдаги пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган иккиёқлама қавариқли юзали таблеткалар.
Биотин (Н витамини, В7 витамини) В гуруҳининг сувда эрувчан витамини ҳисобланади. Биотин организмда углеводлар, ёғлар, оқсиллар алмашинувида муҳим роль ўйнайди ҳамда ҳужайраларнинг меъёрий ўсиши ва ривожланиши учун жуда ҳам керакли витамин ҳисобланади. Биотин организмга тушганида карбоксилазалар коферменти бўлиб хизмат қилади, инсулга ўхшаш таъсир кўрсатади ва глюконеогенез жараёнида иштирок этади (глюкокиназ синтезида иштироки туфайли), бунинг оқибатида қонда қанд миқдорини даражасини барқарорлаштиришига ёрдам беради, нерв тизими функциясини яхшилайди. Биотин В гуруҳининг бошқа витаминлари, фолат кислотаси, пантотен кислотаси, цианокобаламин синергисти ҳисобланади. Биотиннинг пурин нуклеотидлари синтезида иштирок этиши тўғрисида маълумотлар бор. Шунингдек, биотин оқсил – коллаген синтезида иштирок этадиган олтингугурт манбаи ҳисобланади ва шу тарзда тери ва унинг ўсимталари (соч, тирноқ) тузилишига ижобий таъсир кўрсатади.
Биотин одам организмига озиқ-овқат маҳсулотларидан тушади, шунингдек ичаклар микрофлораси билан синтезланади.
Организмда биотин ингичка ичакда пассив диффузия орқали сўрилади, шундан сўнг портал тизим орқали жигарга ва сўнгра тизимли қон оқимига ўтади. Биотиннинг қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражаси 80% ни ташкил этади. Қонда эркин ёки кучсиз боғланган биотиннинг концентрацияси, одатда, 200 мкг/л дан 1200 мкг/л гачани ташкил этади. Биотин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Организмда турли метаболитлар пайдо бўлган ҳолда метаболизмга учрайди. Сийдик (бир суткада 6 мкг дан 50 мкг гача) ва ахлат билан ўзгармаган шаклда (тахминан 50%), шунингдек биологик инерт моддалар алмашинуви маҳсуллари шаклида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври юборилган доза ҳажмига боғлиқ бўлиб, 100 мкг/кг тана вазни дозаси ичга юборилганидан сўнг тахминан 26 соатни ташкил этади.
10 та таблетка блистерда. 3 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Ножўя реакциялар қуйида MedDRA (SOC ва Preferred Term Level) тизим-аъзо таснифига мувофиқ келтирилган. Ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги тарзда баҳоланади: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича баҳоланиши мумкин эмас).
Иммун тизим томонидан бузилишлар: тез-тезлиги номаълум – биотинга индивидуал юқори сезувчанлик ҳолатида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Шифокор томонидан буюрилган даволаш муддати бузилмаслиги керак. Даволаш бекор қилинган ҳолатда препарат самараси пасайиши мумкин. Биотинга яхши чидамлилик туфайли даволаш узоқ вақт давом этиши мумкин.
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларда биотин танқислиги туфайли пайдо бўлган қуйидаги касалликларни мажмуавий даволаш:
- соч касалликлари (сочни ўта ингичкалашиши, синувчан сочлар, соч тўкилиши, сочларнинг юқори ёғлилиги ёки қуруқлиги, соч оқариши);
- тери касалликлари (дерматит, ёғли себорея, тери қуруқлиги ва шўралаши);
- тирноқ касалликлари (тирноқлар синувчанлиги, қатламланиши, ўсиши ёки улар тузилишининг бузилиши);
- меъда-ичак йўллари томонидан функционал бузилишлар (шу жумладан, мальабсорбция синдроми);
- биотинидаза етишмовчилиги;
- психоэмоционал бузилишлар (юқори асабийлашиш ва толиқиш, серуйқулик, апатия, мушак бўшашиши) да қўлланилади.
Биотинга ёки препаратнинг бошқа таркибий моддаларига юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Биотин томир тиришишига қарши препаратлар билан бирга қўлланилганида сийдик билан кўп чиқарилиши натижасида қон плазмасида биотин концентрациялари пасайиши мумкин. Вальпроат кислотаси жигарда митохондрия функциясини пасайтирган ҳолда биотинидаз фаоллигини камайтиради.
Хом тухум таркибида авидин протеини сақланиб, у биотин билан ўзаро таъсирланади, шу туфайли уларни бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак. 2-3 ҳафта давомида кўп миқдорда хом тухумни истеъмол қилиш биотин танқислигини пайдо қилиши мумкин.
Пантотен кислотаси катта дозаларда биотин билан рақобатлашади, шу учун уларниг бир вақтда қўлланилишидан сақланиш керак.
Клиник лаборатор кўрсаткичларига таъсири
Биотин ва стрептавидиннинг ўзаро таъсири оқибатида биотин лаборатория тадқиқотларига таъсир этиши мумкин, бу таҳлил турига боғлиқликка, тест кўрсаткичлари янглиш пасайтирилиши ёки янглиш оширилишига олиб келиши мумкин. Бундай таъсир хавфи болалар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда юқори бўлади ва доза оширилиши билан кучайиб боради. Лаборатор тадқиқотлари натижаларини талқин қилишда, айниқса, клиник манзара билан номувофиқлик кузатилган ҳолатда, биотиннинг таъсир этиш эҳтимолини ҳисобга олиш керак (масалан, қалқонсимон без таҳлили натижаларининг кўрсаткичлари бирга кечадиган симптомлар бўлган, бироқ биотин қабул қилаётган пациентларда ёки тропонинга тестнинг сохта-салбий натижалари биотин қабул қилаётган миокард инфаркти бўлган пациентларда диффуз токсик буқоқ сифатида талқин қилиниши мумкин). Биотин таъсири мавжудлиги тахмин қилинадиган ҳолатларда, агар бундай таъсир бўлса, биотиннинг таъсирига мойил бўлмаган муқобил тадқиқотлардан фойдаланиш керак. Биотин қабул қилаётган пациентларни лаборатор тадқиқотларига йўналтиришда лаборантлар билан маслаҳатлашиш керак.
Волвит® препарати овқатланишдан олдин оз миқдорли сув билан ичга қабул қилинади.
Тирноқ, соч, тери касалликларини ва нерв тизими томонидан бузилишларни даволашда тавсия этилган дозаси бир суткада 5 мг ни ташкил этади.
Мальабсорбция синдромида тавсия этиладиган суткалик доза 10 мг ни ташкил этади.
Болалар ва катта ёшдаги пациентларда биотин танқислиги белгиларида тавсия этиладиган суткалик доза 5-20 мг ни ташкил этади.
Болалар ва катта ёшдаги пациентларда биотинидаз етишмовчилигида тавсия этиладиган доза бир суткада 5-10 мг ни ташкил этади.
Генетик детерминацияланган биотинга боғлиқ фермент етишмовчилигида (кўп сонли карбоксилаз танқислиги) тавсия этиладиган доза бир суткада 20 мг ни ташкил этади.
Препарат узоқ вақт қўлланилиши мумкин, бир узлуксиз даволаш курси ўртача 1 ойни ташкил этади.
Ҳозирги вақтгача катта дозалар қўлланилган ҳолатда ҳам биотин дозасининг ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида препарат қўлланилишига доир маълумотлар йўқ




