Bolifin ko'rsatmalar
- ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), ибупрофен, парацетамол ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ўта юқори сезувчанлиги маълум бўлган пациентларда;
- анамнезида ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қўллаш билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, бронхоспазм, ангиоэдема, астма, ринитлар ёки эшакеми, анафилактик реакциялар) бўлган пациентларда;
анамнезида ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни қўллаш билан боғлиқ бўлган меъда-ичак яралари/перфорацияси ёки қон кетишлари бўлган пациентларда;
- қон ивишини бузилишлари бўлган пациентларда;
- жиддий жигар, буйраклар ва юрак касалликлари бўлган пациентларда;
- ножўя реакцияларини ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) ни сақловчи бошқа препаратлар, шу жумладан, циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) ни специфик ингибиторлари ва ацетилсалицил кислотасини кунига 75 мг дан ортиқ дозаси билан бир вақтда ишлатилганида;
- жиддий ножўя реакцияларини ривожланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, парацетамол ёки ибупрофен сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда ишлатилганида;
- ҳомилада артериал қон оқимини муддатидан олдин ёпилиш ҳавфи ва ўпка гипертензиясини ривожланиши мумкинлиги сабабли ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги давомида қўллаш мумкин эмас.
- Dori shakli
- Farmakokinetikasi
- Maxsus shartlar
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakodinamikasi
- Sotish shartlari
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Ta'rifi
- Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
2 ёки 10 таблеткадан контур уяли блистерда. 1 тадан 10 тагача блистердан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Farmakokinetikasi
Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва плазма оқсиллари билан яхши боғланади. Ибупрофен диффузия йўли билан синовиал суюқликка ўтади. Қон зардобидаги ибупрофеннинг чўққи даражасига, умуман олганда, қабул қилгандан сўнг бир ёки икки соат давомида эришилади. Ибупрофен жигарда, ёки метаболитлари ҳолида, ёки асосий конъюгатлари ҳолида, шунингдек оз миқдорда ўзгармаган ҳолда буйраклар орқали бирламчи чиқариладиган икки асосий метаболитларигача метаболизмга учрайди. Ибупрофен қабул қилинганидан сўнг 24 соат давомида организмдан бутунлай чиқарилади.
Парацетамол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Плазмада препаратнинг чўққи концентрациясига перорал қабул қилинганидан кейин тахминан 10-60 минут ўтгач эришилади. Парацетамол организмнинг тўқималарида тақсимланади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронид ва сульфат конъюгатлари, тахминан 10% глутатион конъюгатлари ҳолида сийдик билан чиқарилади. Парацетамолнинг 5% дан камроғи ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 1 дан 3 соатгача ўзгариб туради.
Maxsus shartlar
Кекса ёшли шахсларда, жигар ва буйраклар функцияси бузилишлари бўлган беморларда, сурункали юрак етишмовчилигида, шунингдек антикоагулянт ва гиполипидемик препаратларни ичга қабул қилаётганларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
Препаратни қабул қилиш вақтида жигарнинг шикастланишини олдини олиш учун алкоголь истеъмол қилиш мумкин эмас. Препарат узоқ вақт қабул қилинганида (5 кундан ортиқ) периферик қонни ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш лозим.
Dozirovkasi
Катталарга бир таблетка (400 мг/325 мг) дан суткада 4 марта овқатдан сўнг. Катталар учун максимал бир марталик доза – 2 таблеткани, максимал суткалик доза – 6 таблеткани ташкил қилади. Жигар ёки буйракларнинг функцияси бузилишларида препаратни қабул қилишлар орасидаги танаффус камида 8 соат бўлиши керак. Шифокорнинг назоратисиз препаратни иситма туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ ва оғриқни қолдирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.
Nojo'ya samaralari
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, кўришни бузилиши.
МИЙ томонидан: кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қорин оғриғи, меъда-ичак тизимини эрозив-ярали шикастланишлари, меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши, қон кетиши, диарея.
Аллергик реакциялар: тошма, қичишиш, эшакеми, ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Одатда ножўя реакциялар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг ўтиб кетади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Кортикостероидлар ибупрофен билан бирга меъда-ичак йўллари (МИЙ) га ножўя таъсирини ошириши мумкин. Антикоагулянтлар гепарин ёки тромболитик воситаларни БОЛИФИН билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас, чунки ибупрофен МИЙ яралари ва қон кетишларини чақириши мумкин. Ибупрофен перорал антидиабетик воситалар ва инсулиннинг гипогликемик таъсирини ошириши мумкин. Ибупрофен дигоксин, циклоспорин, литий ва метотрексатнинг плазмадаги концентрацияларини ошириши мумкин.
БОЛИФИНни бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар, барбитуратлар, тиришишга қарши препаратлар ва рифампицин билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди. БОЛИФИН фуросемид ва тиазид диуретикларининг сийдик ҳайдовчи таъсирини камайтириши, хлорамфеникол (левомицетин) нинг цитотоксиклигини кучайтириши мумкин.
Бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш шифокор билан келишилган ҳолда бўлиши керак.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
Хар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ибупрофен - 400 мг; парацетамол - 325 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, маккажўхори крахмали, глицерол, натрий крахмали, сувсиз коллоид кремний, тозаланган тальк, магний стеарати.
Farmakodinamikasi
Бу препаратларни мажмуадаги самарадорлиги алоҳида компонентларига қараганда юқори.
Ибупрофен – ностероид яллиғланишга қарши восита бўлиб, яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Унинг таъсири циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) изоферментини периферик ингиция килиниши, ва ўз навбатида ноцицептив нерв охирларининг сезувчанлигини пасайиши билан боғлиқ. Ибупрофеннинг иситмани туширувчи самараси гипоталамусда простагландинларнинг синтезини марказий тормозланиши билан боғлиқ. Ибупрофен тромбоцитлар агрегациясини қайтувчи ингиция килади.
Парацетамол – оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита бўлиб, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Парацетамол циклооксигеназани МНТ да самаралироқ ингибиция килади. Парацетамолнинг иситмани туширувчи самараси бевосита гипоталамусдаги терморегуляция марказининг медиаторлари бўлган простагландинлар, хусусан, Е2 ва F2 простагландинларнинг биосинтезини тормозланиши билан боғлиқ.
Sotish shartlari
Рецепт бўйича.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлик муддати ўтгач қўлланилмасин
Ta'rifi
Очроқ тўқ-сариқдан тўқ-сариқ ранггача бўлган, капсула шаклида қобиқ билан қопланган таблеткалар. Бир томонида бўлиш учун чизиғи бўлган ва бошқа томонида ясси юзали, мармар бўялишига ёки юзаси ялтирамасликка йўл қўйилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Ўткир захарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ, оғир ҳолларда жигар етишмовчилиги ва кома ҳолати ривожланади. Заҳарланишга гумон қилинганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Даволаш: биринчи 4 соатни ичида меъдани ювиш, адсорбентларни буюриш, глутатион ҳосил бўлишини оширувчи дори воситаларини юбориш (биринчи 12 соатда ацетилцистеинни вена ичига юбориш ёки ичга қабул қилиш) ва симптоматик даволашни ўтказиш керак.
Chiqarish shakllari