Амброксол
Амброксол учун, концентрациянинг терапевтик оралиғидаги доза бўйича тўғри чизиқли характердаги боғлиқлик билан, меъда-ичак тизими (МИТ) дан тез ва деярли тўлиқ сўрилиши хосдир. Қон плазмасидаги максимал концентрациясига (Cмакс) перорал қабул қилганда 1-2,5 соат ичида эришилади. Тақсимланиш ҳажми 552 литрни ташкил қилади. Концентрациянинг терапевтик оралиғида плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 90% ни ташкил қилади.
Препаратнинг фаол таркибий қисмининг энг юқори концентрациялари ўпкада кузатилади.
Амброксол, асосан, глюкуронидация йўли билан ва дибромантранил кислотагача қисман парчаланиш йўли билан (юборилган дозанинг тахминан 10%), шунингдек, қўшимча метаболитларининг оз миқдори кўринишида, жигарда метаболизмга учрайди. Амброксолнинг ярим чиқарилиш даври (Т1/2) – 10 соат. Буйраклар орқали қабул қилинган дозанинг 83% чиқарилади.
Гвайфенезин
Меъда-ичак тизими ичидан сўрилиши тез ва қабул қилинганидан кейин 25-30 дақиқани ташкил қилади. Т1/2 - 1 соат.
Нордон мукополисахаридларни ўз ичига олган тўқималарга сингиб киради.
Қабул қилинган препаратнинг 60% га яқини жигарда метаболизмга учрайди.
Ўпкалар (балғам билан) ва буйраклар орқали, ҳам ўзгармаган, ҳам фаол бўлмаган метаболитлар шаклида чиқарилади.
Салбутамол
Перорал қабул қилишда сўрилиши юқори, салбутамол биоўзлаштирилиши тахминан 50% ни ташкил қилади. Овқатланиш сўрилиш тезлигини пасайтиради, лекин био-ўзлаштирилишига таъсир қилмайди. Плазма оқсиллари билан боғланиши – 10%. Плацентар тўсиқ орқали сингиб ўтади.
Препарат меъда-ичак тизимидан сўрилади ва фенол сулфатга айланиб, жигарда пресистемали метаболизмга учрайди. Т1/2 – 3,8-6 соат. Ўзгармаган салбутамол ва унинг метаболити асосан буйраклар орқали чиқарилади (69-90%) .