INTRIZOL ko'rsatmalar
Крем шунингдек қуйидагилар учун кўрсатилган: тери кондидозини (шу жумладан вульвит), рангли лишай (кепакланувчи лишай) ва себореяли дерматит, Malassezia spp. томонидан чақирилган (аввал Pityrosporum деб номланган), шунингдек псориазни даволаш учун кўрсатилган (кенг тарқоқ бляшкали псориаздан ташқари), қаттиқ дерматозлар, қизил югурик, дискоид қизил югурик, улар кам кучли стероидларга қониқарли таъсир қилмайди, бошқа тери касалликлари қўлланилади.
Ҳомиладорлик ва эмизикли аёллар, шунингдек эмизикли болаларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Бир грамм крем сақлайди:
Фаол моддалар: кетоконазол 10 мг, клобетазол пропионати 0,25 мг, неомицин сульфати 5000 ХБ
Ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, цетомакрогол, оқ юмшоқ парафин, енгил суюқ парафин, стеарин кислотаси, бутилланган гидроксианизол, пропиленгликоль, бензил спирти, лимон кислотаси, натрий цитрати, сув.
Клобетазол пропионати ножўя таъсирлари энг кам бўлган, яллиғланиш ва аллергияга қарши юқори самарали кортикостероид гормондир.
Неомицин сульфати граммусбат ва грамманфий бактерияларга қарши самарали воситадир.
Ушбу воситаларнинг мажмуаси замбуруғли ва бактериал инфекцияларда, яллиғланиш ва қичишишда, бу препаратнинг самарасини оширади.
Яроқлилик муддати.
3 йил.
Chiqarish shakllari