KASLIROLning aptekalardagi narxlari
KASLIROL sirop 250mg/5ml 100ml
|
|
2 ta dorixonada bor
|
29 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
KASLIROL ko'rsatmalar
- меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида;
- фруктозани ўзлаштиролмаслик, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилигида;
- 2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
1 флакон ўлчов стакани ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Педиатрияда қўлланиши
2 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автотранспорт ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг салбий таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга 15 мл дан (15 мл препарат 750 мг карбоцистеин сақлайди) суткада 3 марта (карбоцистеиннинг суткалик дозаси 2250 мг ни ташкил этади) буюрилади, кейинчалик суткалик доза 10 мл гача пасайтирилиб (карбоцистеиннинг суткалик дозаси 1500 мг ни ташкил этади) суткада 3 марта буюрилади.
5-12 ёшдаги болаларга: 5 мл дан (5 мл препарат 250 мг карбоцистеин сақлайди) суткада 3 марта буюрилади.
2-5 ёшдаги болаларга: 1,25-2,5 мл дан (1 мл препарат 50 мг карбоцистеин сақлайди) суткада 4 марта буюрилади.
Сиропни дозалаш учун ўрамида мавжуд бўлган ўлчов стаканидан фойдаланилади.
Даволашни шифокор билан маслаҳатлашмасдан 8-10 кундан ортиқ давом эттириш мумкин эмас.
Иммун тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – анафилактик реакциялар, дори воситаси таъсирида пайдо бўлган маҳаллий тошмалар.
МИЙ томонидан: учраш тезлиги номаълум – қусиш, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: учраш тезлиги номаълум – тери тошмаси, аллергик генезли тери тошмаси, буллез дерматит (Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема).
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар бўйича хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакологик назорат тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.
Таркиби:
5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг карбоцистеин.
ёрдамчи моддалар: сахароза, метилпарагидроксибензоати, 96% ли этанол, «Карамель» ароматизатори, «Ром» ароматизатори, «Корица» ароматизатори, натрий гидроксиди, тозаланган сув.
Карбоцистеин бронхларнинг шиллиқ қаватидаги бокалсимон ҳужайралар ферменти – сиалат трансферазани фаоллаштиради. Карбоцистеин шиллиқнинг биокимёвий ва физикавий ҳусусиятларини ўзгартиради, унинг қовушқоқлиги ва эластиклигини тиклайди. Шиллиқнинг гелли фазасига таъсир қилиб, гликопротеинлардаги дисульфид кўприкчаларини парчалайди ва патологик қовушқоқ секретни суюлтиради ва шу орқали балғамни ажралиб чиқишига ёрдам беради. Бронхиал секретдаги нордон ва нейтрал сиаломуцинларнинг миқдорий нисбатини нормаллаштиради (нейтрал гликопептидларнинг миқдорини камайтиради, гидроксисиалогликопептидларнинг миқдорини оширади).
Карбоцистеин шиллиқ қаватнинг регенерациясига ёрдам беради, унинг структурасини нормаллаштиради, бокалсимон ҳужайраларнинг, айниқса терминал бронхлардаги бокалсимон ҳужайраларнинг сонини редукция қилади, ва бунинг оқибатида шиллиқ ишлаб чиқарилишини камайтиради, киприксимон эпителийнинг фаолиятини фаоллаштиради, мукоцилиар клиренсни яхшилайди. Яллиғланиш медиаторларининг маҳаллий самарасини сусайтиради, антибиотикларни бронхиал секретга ўтишига ёрдам беради.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Даволаш: меъдани ювиш билан кейинчалик шифокорнинг кузатувида бўлишдан иборат.
Chiqarish shakllari