ROTABIOTIKning aptekalardagi narxlari
ROTABIOTIK kapsulalar N12
|
|
6 ta dorixonada bor
|
31 400 so'mdan
Dorixonadan topish
|
|
ROTABIOTIK kapsulalar N10
|
|
53 ta dorixonada bor
|
35 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
37 900 so'mdan
Bron qilish
|
ROTABIOTIK BEBI kukuni 3g N10
|
|
28 ta dorixonada bor
|
58 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
64 700 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
ROTABIOTIK ko'rsatmalar
- антибактериал даволаш билан боғлиқ бўлган диарея;
- гастроэнтерит, диспепсия (шу жумладан метеоризм, ичак санчиқлари);
- янги туғилган чақалоқлик ва адаптация даврида (шу жумладан эмизишдан озиқлантиришни бошқа турларига ўтишда ва қўшимча овқатлантиришга киритиш; болалар муассасаларига олиб боришни бошланиши; турар жойини ўзгартиришда) ичак фаолиятини бузилишлари;
- аллергик ҳолатлар (шу жумладан атопик дерматит);
- касалликларга нисбатан организмнинг иммунитетини ва умумий қаршилигини пасайишида қўлланилади.
10 пакетча тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Препарат лактозани ўзлаштиролмаслиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Пациент қуйидагиларни бажариши кераклиги юзасидан огоҳлантирилиши керак:
диарея сабабли йўқотилган суюқликни тўлдириш учун етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш;
диареянинг симптомлари сақланиб турган даврда тўлақонли овқатланиш, айрим озуқа маҳсулотлари, хусусан, пишмаган мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, аччиқ озиқ овқатлар, совутилган овқат ва совутилган ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Ёрдамчи моддалар
Препарат таркибида сахароза (бир пакетчада 2100 мг сахароза) сақлайди. Фруктозани ўзлаштиролмасликни кам учрайдиган наслий муаммолари бўлган, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси ёки сахараза-изомальтаза етишмовчилиги бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида қўллаш учун мўлжалланган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспорт ва бошқа потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Ротабиотик Беби ичга, овқатдан кейин ёки овқатланишлар орасидаги танаффусда қабул қилинади.
Эритмани тайёрлаш учун 1 пакетчани ичидагисини бутилкага ёки чашкага солиш, 100 мл қайнаган илиқ (иссиқ эмас) сув, сут ёки шарбат қўшиш лозим.
Янги туғилган чақалоқлар ва 6 ойликача бўлган болаларга: кунига 1 пакетчадан (пакетчанинг ичидагиси бир неча марта қабул қилишга бўлинади) буюрилади. Очилган пакетча совутгичда узоғи билан 1 кун давомида сақлансин.
6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар: 1 пакетчадан кунига 2 марта буюрилади;
1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 пакетчадан кунига 3 марта буюрилади;
3 дан бошлаб ва ундан катта болалар: 1 пакетчадан кунига 3-4 марта буюрилади.
Даволаш давомийлиги кўрсатмаларга боғлиқ ва шифокор томонидан белгиланади.Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.
Таркиби:
Бир пакетча қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
лиофилизацияланган бактериялар 3,0 × 108 КҲБ:
Lactobacillus acidophilus 0,5×108 КҲБ;
Bifidobacterium spp. 2,5×108 КҲБ;
оддий фенхел мевалари экстракти 200 мг;
доривор мойчечак гуллари экстракти 150 мг;
инулин 150 мг.
ёрдамчи модда: сахароза.
Ротабиотик Бебининг таркибига кирувчи лактобактериялар углеводларни парчалаб, сут кислотасини ҳосил қилади, шунингдек овқат ҳазм қилиш тизимининг табиий ҳимоясини оширади, ичакда нормал микробиоценоз шаклланиши учун қулай шароит яратади. Улар ҳосил қилган кислотали муҳит одам организмидаги ичак микрофлорасининг 85-95% ташкил этувчи бифидобактерияларни ривожланишига ёрдам беради.
Оддий фенхел меваларини экстракти ел ҳайдовчи ва спазмолитик таъсирларга (айниқса, ичакнинг силлиқ мушакларига нисбатан) эга. Мойчечак экстракти микробларга қарши, яллиғланишга қарши, ел ҳайдовчи, оғриқ қолдирувчи, спазмолитик ва аллергияга қарши таъсирларга эга.
Инулин – ўсимлик полисахариди бўлиб, D-фруктоза полимери, ичак флорасига ижобий таъсир курсатади ва бифидобактерияларни усишини рагбатлантиради, кальций ва магнийни сўрилишини оширади, липидлар ва углеводлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.
Бифидобактериялар ва лактобактериялар патоген ва шартли патоген микроорганизмларнинг кенг доирасига карши юкори антагонистик фаолликга эга, стафилококклар, шигеллалар, ротавируслар, протей, энтеропатоген ичак таёкчаси, айрим ачиткисимон замбуругларнинг ҳаёт фаолиятини сусайтиради, уларни ичакнинг шиллиқ қаватига адгезиясига тўсқинлик қилади. Лакто-ва бифидобактериялар ичакнинг фойдали микрофлорасини ривожланиши учун ижобий шароит яратади, ичак микрофлорасининг физиологик мувозанатини тутиб туради ва бошқаради, меъда-ичак йўлларининг микробиоценозини нормаллашишига ёрдам беради, шунингдек организмнинг носпецифик резистентлигини оширади, иммуномодулятор таъсирга эга.
Ротабиотик Беби препаратини таркибига кирувчи нормал микрофлора бактериялари девор олди овқат хазм бўлишини фаоллаштиради, оқсиллар, ёғлар, углеводларни ферментатив парчаланишида, ўт кислоталари ва холестериннинг метаболизми жараёнларида иштирок этади. Лакто-ва бифидобактериялар аминокислоталар, пантотен кислотаси, К ва В гуруҳи витаминларини синтезлайди, темир, кальций, D витаминини сўрилишига ёрдам беради.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин
Chiqarish shakllari