TOLKIMADOning aptekalardagi narxlari
TOLKIMADO tabletkalari 150mg N30
|
|
82 ta dorixonada bor
|
57 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
61 600 so'mdan
Bron qilish
|
TOLKIMADO eritma 100mg+2,5mg/ml 1ml N5
|
|
85 ta dorixonada bor
|
48 200 so'mdan
Dorixonadan topish
|
49 300 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
TOLKIMADO ko'rsatmalar
• таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари (масалан, спондилёз, спондилоартрит, цервикал ва люмбал синдромлар, йирик бўғимларни артрозлари) да намоён бўлувчи мушаклар гипертонуси ва мушак спазмларини даволаш учун;
• ортопедия ва травматологияда оператив аралашувлардан кейин тикланиш даврида даволаш учун;
• қон-томирларни облитерацияланувчи касалликлари (облитерацияланувчи атеросклероз, диабетик ангиопатия, облитерацияланувчи тромбангиит, Рейно касаллиги, диффуз склеродермия), шунингдек қон-томирлар иннервациясини бузилиши асосида ривожланувчи касалликлар (акроцианоз, вақти-вақти билан авж олувчи ангионевротик дисбазия) ни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади;
• педиатрия амалиётида махсус кўрсатмалар бўлиб Литтл касаллиги ва мушак дистонияси билан кечувчи бошқа энцефалопатиялар ҳисобланади.
• миастения;
• 3 ёшгача бўлган болалар;
• лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Толперизон жигар ва буйракда жадал метаболизмга учрайди.
Толперизон буйраклар орқали метаболитлар шаклида деярли бутунлай (99% дан ортиқ) чиқарилади.
Фармакологик фаол метаболитлари номаълум.
Ичга қабул қилинганидан сўнг ярим чиқарилиш даври тахминан 2,5 соатни ташкил этади.
Анамнезида бошқа препаратларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари ёки аллергик реакциялари бўлган аёл пациентларда ривожланиш ҳавфи юқори бўлади.
Юқори сезувчанликнинг ҳар қандай симптомларини пайдо бўлишига нисбатан пациентларга эътиборли бўлишни тавсия этиш керак. Агар симптомлар ривожланган бўлса, толперизонни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Унга нисбатан ўта юқори сезувчанлик ҳуружлари кузатилганидан кейин толперизонни такроран буюриш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Аҳамиятли клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, Толкимадо препаратини ҳомиладорлик вақтида (айниқса биринчи уч ойлигида) қўллаш мумкин эмас, даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Толперизонни кўкрак сутига ажралиб чиқиши юзасидан маълумотлар йўқлиги туфайли, Толкимадо препаратини эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
3 ёшгача бўлган болаларда толперизонни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар чекланган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Толкимадо препарати автотранспортни ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Катталар
Препаратни пациентлар томонидан ўзлаштирилиши ва индивидуал эҳтиёжига қараб ўртача суткалик дозаси 150-450 мг ни ташкил этади, 3 марта қабул қилишга бўлинади.
Болалар
Дори воситаси тана вазни 30 кг дан ортиқ (10 ёшдан катта) болаларга тана вазнига 2-4 мг/кг суткалик дозада буюрилади, уч марта қабул қилинади.
Суткалик дозалари юқори эмаслигини ҳисобга олиб, болаларни даволашда препаратни 50 мг дозада қўллаш тавсия этилади. Таблеткалар бўлакларга бўлиш учун мўлжалланмаганлиги сабабли, препаратни тана вазни 30 кг ва ундан ортиқ бўлган болаларга буюриш керак.
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Ушбу пациентлар гуруҳида ножўя реакцияларни янада юқорироқ ривожланиш тезлиги кузатилган. Буйрак функциясини ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларга препаратнинг дозасини шифокорнинг синчков назорати остида титрлаш керак. Буйрак функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларга толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар
Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар чекланган. Ушбу пациентлар гуруҳида ножўя реакцияларни янада юқорироқ ривожланиш тезлиги кузатилган. Жигар функциясини ўртача даражада бузилиши бўлган пациентларга препаратнинг дозасини шифокорнинг синчков назорати остида титрлаш керак. Жигар функциясини оғир даражада бузилиши бўлган пациентларга толперизонни қўллаш тавсия этилмайди.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан кузатиладиган бузилишлар: жуда кам ҳолларда – анемия, лимфаденопатия.
Иммун тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакцияси, анафилактик реакция; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок.
Озиқланиш ва моддалар алмашинувини бузилишлари: тез-тез эмас – анорексия; жуда кам ҳолларда – полидипсия.
Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – уйқусизлик, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда – фаолликни пасайиши, депрессия.
Нерв тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик; кам ҳолларда – диққатни бузилиши, тремор, тиришишлар, сезувчанликни пасайиши, парестезия, патологик қотиб колиш; жуда кам ҳолларда – онгни чалкашиши.
Кўриш аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – кўришни хиралашиши.
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан кузатиладиган бузилишлар: қулоқларда шовқин, бош айланиши.
Кардиологик бузилишлар: кам ҳолларда – стенокардия, тахикардия, юрак уришини ҳис этиш; жуда кам ҳолларда – брадикардия.
Қон-томирлар тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – артериал гипотензия; кам ҳолларда – ёноқларни патологик қизариши.
Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар: кам ҳолларда – диспноэ, бурундан қон кетиши, тахипноэ.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – қоринда дискомфорт, диарея, оғизни қуриши, диспепсия, кўнгил айниши; кам ҳолларда – эпигастрийда оғриқ, қабзият, метеоризм, қусиш.
Гепатобилиар тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – жигар томонидан енгил бузилишлар.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – аллергик дерматит, кучли терлаш, қичишиш, эшакеми, тошмалар.
Сийдик чиқариш тизими томонидан кузатиладиган бузилишлар: кам ҳолларда – энурез, протеинурия.
Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан кузатиладиган бузилишлар: тез-тез эмас – мушакларни заифлиги, миалгия, қўл-оёқларда оғриқ; кам ҳолларда – қўл-оёқларда дискомфорт; жуда кам ҳолларда – остеопения.
Тизимли бузилишлар ва юборилган жойдаги асоратлар: тез-тез эмас – астения, лоҳаслик, толиқиш; кам ҳолларда – маст бўлиш ҳисси, қизиб кетиш ҳисси, таъсирчанлик, чанқаш; жуда кам ҳолларда – кўкрак қафасида дискомфорт.
Лаборатор текширувларда аниқланган нормадан силжишлар: кам ҳолларда – артериал босимни пасайиши, қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши, жигар ферментларининг фаоллигини ўзгариши, тромбоцитлар сонини пасайиши, лейкоцитлар сонини ошиши; жуда кам ҳолларда – қонда креатининнинг миқдорини ошиши бўлиши мумкин.
Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақидаги хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.Одам жигарининг микросомаларида ва одам гепатоцитларида ўтказилган лаборатор экспериментлар CYP нинг бошқа изоферментлари (CYP2B6, CYP2C8, CYP2C9, CYP2C19, CYP1А2, CYP3A4) ни аҳамиятли даражада ингибиция ёки индукция бўлишини чақирмаган.
CYP2D6 субстратлари ва/ёки бошқа препаратлар бир вақтда қўлланганида толперизоннинг метаболик йўллари турлича эканлиги сабабли, толперизоннинг таъсирини ошишига тахмин қилинмайди.
Толперизоннинг биокираолишлиги, агар у оч қоринга қабул қилинса, пасаяди.
Гарчи толперизон марказий таъсирга эга бўлган препарат ҳисобланса-да, унинг седатив самараси жуда паст. Марказий таъсирга эга бўлган бошқа миорелаксантлар билан бир вақтда буюрилганида толперизоннинг дозасини пасайтириш керак.
Толперизон нифлумат кислотасининг таъсирини кучайтиради, шунинг учун бир вақтда қўлланганида нифлумат кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларнинг дозасини пасайтиришни кўриб чиқиш керак.
Таркиби
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: толперизон гидрохлориди 50 мг ёки 150 мг.
ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси моногидрати, микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, тальк, стеарин кислотаси.
қобиғини таркиби: оқ Опадри® 03F180011 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол).
Толперизоннинг асосий самараси спинал рефлектор ёйни тормозланиши билан боғлиқ. Эҳтимол, бу самараси, пастга тушувчи йўллар бўйлаб қўзғалувчанликни ўтишини енгиллашишини бартараф қилиш билан бирга, толперизоннинг терапевтик таъсирини таъминлайди. Толперизоннинг кимёвий тузилиши лидокаиннинг тузилишига ўхшаш. Лидокаин каби, у мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирга эга ва ҳаракат нейронлари ҳамда бирламчи афферент толаларнинг электрик қўзғалувчанлигини пасайтиради. Толперизон потенциалга боғлиқ натрий каналларининг фаоллигини дозага боғлиқ равишда тормозлайди. Мувофиқ равишда, таъсир потенциалининг амплитудаси ва частотаси пасаяди.
Таъсир потенциалига боғлиқ кальций каналларига сусайтирувчи самараси исботланган. Мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсирига қўшимча равишда, толперизон шунингдек медиаторни ажралиб чиқишини тормозлаши мумкин деб тахмин қилинади.
Ва ниҳоят, толперизон айрим кучсиз α-адренергик антагонистларнинг ҳусусиятларига ва антимускарин таъсирга эга.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Толперизоннинг юқори дозаларини ўткир токсиклигини ўрганиш юзасидан ўтказилган клиник олди тадқиқотларида атаксия, тонико-клоник тиришишлар, диспноэ ва нафас фаолиятини фалажига олиб келган.
Даволаш: толперизон специфик антидотига эга эмас. Дозаси ошириб юборилганида симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади.
Chiqarish shakllari