ЛОРАТЕКС® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

13 Июня, 2019 г. 19:27

ЛОРАТЕКС® ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛОРАТЕКС®  

 Препаратнинг савдо номи:  Лоратекс®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): лоратадин

Дори шакли: сироп

Таркиби:

Ҳар 5 мл сироп сақлайди:

Фаол модда: 5 мг лоратадин;

Ёрдамчи моддалар: сахароза, пропиленгликоль, глицерин, лимон кислотаси (сувсиз), метилпарабен, пропилпарабен, динатрий эдетати, Гиваудан 74187-33 малинали таъм қўшимчаси, тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, бироз сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган, малина таъмли ва ҳидили сироп.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиаллергик восита.

АТХ коди: V01

Фармакологик хусусиятлари

Антигистамин, аллергияга қарши, антиэкксудатив, қичишишга қарши таъсирларга эга. Ичга қабул қилинганидан кейин тез сўрилади. Қондаги Сmax 2,5 соатдан сўнг ҳосил бўлади. Овқат қабул қилиш фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир қилмайди (лоратадиннинг AUC 40% га, фаол метаболитиники 15% га ошиши мумкин), аммо Сmax га эришиш вақтини 1 соатга кечиктиради (препаратни овқатдан олдин қабул қилиш тавсия этилади). Плазмадаги концентрацияси 2,5-100 нг/мл бўлганида оқсиллар билан боғланиши 97% ни ташкил қилади (0,5-100 нг/мл даражада фаол метаболити 73-77% га тенг). 24 соат давомида умумий дозанинг 27% сийдик билан гидроксилланган метаболитлари ва/ёки конъюгатлари кўринишида чиқарилади. Лоратадиннинг Т1/2 3-20 соатни ташкил қилади (ўртача - 8,4 с), фаол метаболитиники – 8,8 дан 92 соатгача (ўртача -28 ч). Кўкрак сутига осон ўтади ва плазмадаги даражасига эквивалент концентрациялар ҳосил қилади. 40 мг дозада қабул қилинганидан сўнг 0,03% га яқини 48 соатда она сутига чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (креатинин СL <30 мл/мин) лоратадин ва унинг фаол метаболитининг  AUC ва Сmax ошади (ўртача мувофиқ равишда 73% ва 120%).

Қўлланилиши

Аллергик ринит (мавсумий ва йил давомидаги), поллиноз, аллергик конъюнктивит, сурункали идиопатик эшакеми, қичувчи дерматозлар (контакт аллергодерматитлар, сурункали экзема), ангионевратик шиш, бронхиал астма (ёрдамчи восита), ҳашоратлар чақишига аллергик реакция, гистаминоблокаторларга сохта аллергик реакциялар.

Қўллаш усули ва дозалари

Турли пациентлар учун лоратадиннинг дозаси турлича бўлади. Шифокор тавсиясига ва йўриқнома кўрсатмаларига риоя қилинг. Қуйидаги маълумот ушбу препаратни фақат ўртача дозасини ишлатишга тааллуқли. Шифокор билан маслаҳатлашмасдан препаратнинг дозасини ўзгартирманг.

Ичга, овқатланишдан олдин. Катталар ва болаларга (12 ёшдан катта ва тана вазни 30 кг дан ортиқ) - 10 мг (2 чой қошиқ сироп) суткада 1 марта. 2 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – 5 мг (1 чой қошиқ сироп) суткада 1 марта.  

Ножўя таъсирлари

Қуйида санаб ўтилган ҳар қандай ножўя самаралари ҳолида шифокорга хабар беринг:

Кам учрайдиган ножўя таъсирлари – томоқ оғриғи, одатдаги бўлмаган қон кетишлар ёки қонталашлар, одатдаги бўлмаган чарчоқлик ёки ҳолсизлик.

Кузатиладиган бошқа ножўя таъсирлари даволашни талаб этмаслиги мумкин. Бу ножўя самаралари дозаси мосланганида ўтиб кетиши мумкин. Шунга қарамасдан, агарда қуйидаги ножўя самаралари давом этса ёки безовта қилса ўз соғлиғингизни мутахассисга ишонинг.

Кўпроқ учрайдиган ножўя таъсирлари – уйқучанлик, оғизни ва томоқни қуриши, меъда-ичак йўллари томонидан дискомфорт, меъда оғриқлари ёки кўнгил айниши, бош оғриғи, иштаҳани зўрайиши ва вазнни ошиши;  

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ўта юқори сезувчанлик, эмизиш даври, 2 ёшгача бўлган болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Эритромицин ва кетоконазол (Р450 СYР3А4 ингибиторлари), циметидин (Р450 СYР3А4 ва Р450 СYH2В ингибитори) лоратадиннинг ва унинг фаол метаболитининг концентрациясини оширади. Плазмадаги эритромицин даражасини камайтиради (15%). Алкоголни марказий нерв тизимига бўлган таъсирини потенцияламайди.

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Қўлланиши мумкин, фақат агарда она учун кутилган фойда, ҳомила ва чақалоққа бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлганида.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Агарда доза ошириб юборилишининг қуйидаги симптомлари пайдо бўлса, дарҳол шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилинг: қовушмаслик ва беқарорлик, тиришишлар, оғир уйқучанлик, оғиз, бурун ва томоқни қуриши; хушдан кетиш; оқиб келишлар ёки юзнинг қизариши; галлюцинациялар (кўриш, эшитиш галлюцинациялари ёки айни шу ерда бўлмаслик ҳисси); қисқа нафас ёки нафас олишни қийинлашиши, уйқуни бузилиши.

Чиқарилиш шакли  

Флакон 60 мл сақлайди.

Сақлаш шароити

Қуруқ, салқин жойда сақлансин. Музлашига йўл қўйилмасин.

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Ишлаб чиқарувчи

Dr. Abidi Pharmaceutical Laboratories, Эрон

"Pharm Abidi Int" Фирма оптовой торговли



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором