Риномакс Хот

24 Июня, 2019 г. 12:35

Риномакс Хот

Риномакс Хот

 

Таъсирэтувчимоддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин гидрохлориди, аскорбин кислотаси.

Чиқарилиш шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун (апельсин, лимон, қора қорақат таъмли).

Таркиби: 1 пакетчанинг таркиби:

Риномакс Хот  лимон таъмли:

Таъсир этувчи моддалар:

парацетамол750 мг, аскорибин кислотаси 60 мг, фенилэфрин гидрохлориди 10мг.

Ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий цитрати, сахароза, натрий сахаринати, лимон ҳушбўйи.

Риномакс Хот  апельсин таъмли:

Таъсир этувчи моддалар:

парацетамол750 мг, аскорибин кислотаси 60 мг, фенилэфрин гидрохлориди 10мг.

Ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий цитрати, сахароза, натрий сахаринати, апельсин ҳушбўйи.

Риномакс Хот  қорақорақат таъмли:

Таъсир этувчи моддалар:

парацетамол750 мг, аскорибин кислотаси 60 мг, фенилэфрин гидрохлориди 10мг.

Ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий цитрати, сахароза, натрий сахаринати, қорақорақат ҳушбўйи.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК белгиларини бартараф қилувчи воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат, таъсири таркибига кирувчи компонентлари билан боғлиқ.

Парацетамол-анальгетик-антипиретик, оғриқ ва терморегуляция марказларига таъсир қилади. Анальгезияловчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Бош ва мушак оғриқларини, иситма кўринишларини камайтиради, томоқ оғриғини юмшатади.

Фенилэфрин-томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, бурун орқали нафасни енгиллаштиради ва бурун йўллари ва бурун олди бўшлиқларнинг тозаланишга ёрдам беради.

Аскорбинкислотаси- оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини, карбонсувлар алмашинувини бошқарилишида иштирок этади, организмнинг инфекцияларига чидамлилигини оширади.

Қўлланиши

Юқори ҳарорат, этниувишиши, бош оғриғи, бўғимлар ва мушаклар оғриғи, буруннинг битиши, томоқ ва бурун бўшлиқларининг оғриғи билан бирга кечувчи инфекцион-яллиғланиш касалликлари (ОРВИ, грипп).

 

Қўллаш усули ва дозаси

Бир пакетичидагиси стаканга солинади, қайноқ сув қуйилади, тўлиқ эриб кетгунча аралаштирилади ва қайноқ холида ичилади.

Катталар: бир пакетчадан ҳар 4-6 соатда, 24 соат давомида 4 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин. Препарат 4 соатдан тез-тез қабул қилинмасин.

12 ёшдан катта болалар: бир пакетчадан хар 6 соатда буюрилади, 24 соат давомида 3 пакетчадан ортиқ қабул қилинмасин.

12 ёшгача бўлган болаларга шифокорнинг кўрсатмаси сиз буюрилмасин.

Препаратни оғриқсизлантирувчи восита сифатида 5 кундан ортиқ ва иситмани туширувчи восита сифатида 3 кундан ортиқ шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш тавсия этилмайди.

"Nika Pharm" ДХО Фирма производитель



Оставить отзыв

Оценка:
              
Текст отзыва

Ваше имя
Ваш отзыв будет опубликован после проверки модератором