BEPANTEN krem 5% 30g N1







BEPANTEN krem 5% 30g N1 qo'llanmasi
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
Таъсир этувчи модда: 50 мг декспантенол.
Ёрдамчи моддалар: цетил спирти, стеарил спирти, асаларининг оқ муми (Е901), юмшоқ оқ парафин, бодом мойи, суюқ парафин, ланолин (Е913), протегин Х, тозаланган сув.
Декспантенол пантотенат кислотасининг спиртли аналоги бўлиб, худди шундай биологик фаолликка эга. Декспантенол хужайраларга тез киради, пантотенат кислотасига айланади ва худди В5 витамини каби таъсир кўрсатади.
Пантотенат кислотаси ва унинг тузлари сувда эрувчи витаминлар бўлиб, ацетилкоэнзим А таркибига киради ва жуда кўп модда алмашинуви жараёнларида ўта муҳим роль ўйнайди.
Шундай қилиб, декспантенол тери ва шиллиқ қаватларни шаклланиши ва регенерацияси учун зарур бўлган, организмнинг пантотен кислотасига юқори эҳтиёжини қондириши мумкин. Кўпгина қисми организмдан ўзгармаган ҳолда сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.
3,5 г, 30 г ёки 100 г дан алюмин тубаларда. Туба йўриқнома билан бирга картон қути жойланган.
Қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар спонтан хабарларга асосланган. Уларнинг ҳар бирини учрашнинг аниқ сонини аниқлашнинг имкони йўқ.
Иммун тизими, тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан тери – контакт дерматит, аллергик дерматит, қичишиш, экзема, эритема, тошма, эшакеми, терини таъсирланиши, пуфакли тошмалар.
Терини кичик шикастланишларини: енгил куйишлар ва шилинишлар; радио-, фототерапия ёки УБ-нурланиш натижасидаги терини шикастланишлари; сурункали яралар, ётоқ яралар, анал ёриқлари, терини кўчириб ўтказиш ва бачадон бўйнининг эрозиялари; кортикостероидлар билан даволаганда битиш жараёнларини фаоллаштириш.
Қуруқ ва ёрилган терини парваришлаш учун.
Эмизикли болаларда бичилишларни олдини олиш ва даволаш.
Эмизиш даврида сут безларини мунтазам парвариш қилиш, кўкрак сўрғичларининг оғриқлари ёки ёриқларини даволашда қўлланади.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир ҳоллари маълум эмас.
Бошқа ўзаро таъсирлари
Генитал ёки анал соҳасидаги яраларни даволаш ҳолатида суртманинг таркибидаги ёрдамчи моддалар латексли презервативларнинг мустаҳкамлигини пасайишига ва йиртилишига олиб келади, бу билан унинг хавфсизлиги камаяди.
Сиртга. Суртмани заруратига қараб, кунига бир ёки ундан ортиқ суртилади.
Эмизикли оналарда сут безларини парвариш қилиш: суртма ҳар бир эмизишдан кейин кўкрак сўрғичига суртилади.
Эмизикли болани парвариш қилиш: таглик ҳар бир алмаштирилганидан кейин суртилади.
Даволаш давомийлиги касалликнинг турига ва кечишига боғлиқ.
Декспантенол хатто юқори дозаларда ҳам яхши ўзлаштирилади ва токсик ҳисобланмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида суртмани ишлатиш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ.
Ланолин, стеарил ва цетил спирти терини шикасиланишини чақириши мумкин (масалан, контакт дерматит).
Суртмани кўзга тушишидан сақлаш лозим.
Xususiyatlar BEPANTEN krem 5% 30g N1
BEPANTEN krem 5% 30g N1 boshqa chiqarish shakllari


BEPANTEN krem 5% 30g N1 savollari
BEPANTEN krem 5% 30g N1 fikr-mulohazalari
Ishlab chiqaruvchining dorilar




















