Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

Biodronat poroshok 60mg N5

Retseptli preparat
Kategoriya: - Suyak mushak tizimi
Ishlab chiqarilish joyi: - Hindiston
Faol modda: dinatriya pomidronat
Qadoqda soni: - 5
Ishlab chiqaruvchi: - United Biotech (P) Limited
Vakil: - LIFE PHARMA SYSTEMS
ATX kodi: - M05BA03
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Sog'liqni Saqlash Vazirligi tomonidan 31.07.2015 da DV/X 00636/07/15 registratsion raqami bilan ro'yxatdan o'tgan

Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизатланган кукун.

Таркиби

Биодронат 30 ҳар бир флакони қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: сувсиз динатрий памидронати (динатрий пентагидрати ҳолида) – 30 мг;

ёрдамчи модда: маннитол – 470 мг;

эритувчи: инъекция учун сув – 10 мл;

Биодронат 60 ҳар бир флакони қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: сувсиз динатрий памидронати (динатрий пентагидрати ҳолида) – 60 мг;

ёрдамчи модда: маннитол – 400 мг;

эритувчи: инъекция учун сув – 10 мл;

Биодронат 30: памидронат натрийнинг 30 мг лиофилизатланган кукуни бўлган 1 флакон ва 10 мл эритувчи бўлган ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 картон қути катта картон коробкага жойланган.

Биодронат 60: памидронат натрийнинг 60 мг лиофилизатланган кукуни бўлган 1 флакон ва 10 мл эритувчи бўлган ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 картон қути катта картон коробкага жойланган.

 

Динатрий памидронати – Биодронат препаратининг фаол моддаси – суяк тўқимасида остеокластлар томонидан амалга ошириладиган резорбциясини кучли таъсир этувчи ингибиторидир. Суяк тўқимасидаги гидроксиапатит кристаллари билан ўзаро таъсир қилади, уларнинг ҳосил бўлишини ва парчаланишини тормозлайди. Суяк тўқимасига остеокластларнинг ўтмишдошларини келишларига тўсқинлик қилади ва уларни етук остеокластларга айланишини ингибиция қилади. Ҳавфли ўсмалар томонидан индукция бўладиган остеолизисга қарши таъсир қилади, онкологик беморларда гиперкальциемиянинг яққоллигини улар оқибатида намоён бўладиган клиник кўринишларнинг яққоллигини камайтиради.

Ҳавфли ўсмаларнинг суяк метастазлари (асосан остеолитик характерга эга бўлган) ва миелома касаллиги бўлган беморларга Биодронат препаратини қўллаш скелетнинг ўзгаришини зўрайиб боришини ва унинг оқибатларини (синишлар, орқа мия компрессияси, гипрекальциемия, нур билан даволаш ва жарроҳлик аралашувларига бўлган талаб) олдини олади ва секинлаштиради, суякларни шикастланиши оқибатида ривожланган оғриқларнинг яққоллигини пасайтиради. Ўсмаларга қарши стандарт даволаш билан мажмуада Биодронат суяк метастазларининг зўрайиб боришини секинлаштиради, мавжуд бўлган ўзгаришларни барқарорлаштиради, ушбу соҳаларда остеосклерозни ривожланишига ёрдам беради.

60 мг Биодронат препарати бир соатдан ортиқ вақт давомида вена ичига инфузия қилинганида қон плазмасида памидронатнинг максимал концентрацияси тахминан 10 нмоль/мл ни ташкил этади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 0,8 соатни ташкил этади. Памидронатнинг, барқарор ҳолати даврига мувофиқ концентрациясига инфузия 2-3 соатдан ортиқ вақт мобайнида давом этганида эришилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан – 54% ни ташкил этади. Қонда кальцийнинг концентрацияси ошганида плазма оқсиллари билан боғланиши ортади.

Памидронат организмдан чиқаётганида биотрансформацияга учрамайди. Вена ичига инфузия қилинганидан сўнг памидронатнинг юборилган дозасини тахминан 20-55% сийдикда 72 соат давомида ўзгармаган ҳолда аниқланади. Қолган миқдори организмда (кальцификацияланган тўқималарда) номаълум узоқ муддатга ушланиб қолади. Умумий плазма клиренси минутига тахминан 180 мл, буйрак клиренси минутига тахминан 54 мл ни ташкил этади. Жигар фаолиятини бузилиши памидронатнинг фармакокинетикасига таъсир қилмайди. Буйрак фаолиятини бузилишларида памидронатни сийдик билан чиқарилиш тезлиги креатинин клиренси камайган сари пасайиб боради, бироқ сийдик билан чиқариладиган умумий памидронатнинг миқдори ўзгармайди.

Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига < 30 мл) бўлган пациентларга памидронатни буюриш мумкин эмас, агар даволашдан кутилган потенциал фойда кузатилиши мумкин асоратлар ҳавфидан устун бўлса, ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи гиперкальциемия ҳолатлари бундан истисно.

Енгил даражадаги (креатинин клиренси минутига 61-90 мл) ва ўртача даражадаги (креатинин клиренси минутига 30-60 мл) буйрак етишмовчилигида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Бундай ҳолатларда препаратни юборилиш тезлиги 4 соатда 90 мг дан (соатига тахминан 20-22 мг) ошмаслиги керак.

Буйрак фаолиятини бузилиш белгилари пайдо бўлганида, буйрак фаолияти тикланмагунича (креатининнинг концентрацияси айни вақтдаги даражадан камида 10% га ошмагунича) Памидронатни буюришни бекор қилиш керак.

Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши

Жигар фаолиятини енгил ва ўртача даражада бузилиши бўлган пациентлар учун препаратнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ҳозирги вақтда яққол жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда памидронат кислотасини клиник қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Симптомларсиз кечувчи гипокальциемия ва иситма (тана хароратини 1-2оС га ошиши) каби нохуш реакциялар энг кўп кузатилади, улар одатда препарат инфузия қилинганидан сўнг биринчи 48 соат давомида ривожланади. Иситма, одатда ўз-ўзидан ўтиб кетади ва даволаш шарт эмас.

Баҳолаш мезонлари: жуда тез-тез (1/10); тез-тез (1/100, < 1/10; тез-тез эмас (1/1000, < 1/100); кам ҳолларда (1/10000, < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000), жумладан айрим хабарлар.

Қон томонидан: тез-тез – анемия, тромбоцитопения, лимфоцитопения; жуда кам ҳолларда – лейкопения.

Иммун тизими томонидан: тез-тез эмас – анафилактик шок, аллергик реакциялар (шу жумладан, анафилактоид реакциялар), бронхоспазм / ҳансираш, Квинке шиши.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – симптоматик гипокальциемия (парестезиялар, тетания), бош оғриғи, уйқусизлик, уйқучанлик; кам ҳолларда – тиришишлар, безовталик, бош айланиши, летаргия; жуда кам ҳолларда – ориентацияни бузилиши, кўриш галлюцинациялари.

Сезги аъзолари томонидан: тез-тез – конъюнктивит; кам ҳолларда – увеит (ирит, иридоциклит); жуда кам ҳолларда – склерит, эписклерит, ксантопсия.

Юрак қон-томир тизими томонидан: тез-тез – артериал гипертензия; кам ҳолларда – артериал гипотензия; жуда кам ҳолларда – чап қоринча етишмовчилиги белгилари (ҳансираш, ўпка шиши) ёки димланган юрак етишмовчилиги белгилари (шишлар).

Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, анорексия, қоринда оғриқ, диарея, қабзият, гастрит; кам ҳолларда – диспепсия.

Тери томонидан: тез-тез – тошмалар; тез-тез эмас – қичишиш.

Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез – суяклардаги транзитор оғриқлар, артралгия, миалгия, тарқоқ оғриқ; тез-тез эмас – мушак спазмлари.

Буйраклар томонидан: кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги; кам ҳолларда – марказий сегментли гломерулосклероз, жумладан парчалайдиган варианти, нефротик синдром; жуда кам ҳолларда – ёндош буйрак касаллигининг кечишини ёмонлашуви, гематурия.

Умумий бузилишлар: жуда тез-тез – иситма ва, баъзида лоҳаслик, эт увишиши, толиқиш ҳисси ва қизиб кетиш билан кечувчи, гриппга ўхшаш симптомлар; тез-тез – препарат инфузия қилинган жойда оғриқ, қизариш, шиш, тўқимани қаттиқлашиши, флебит, тромбофлебит ривожланади.

Биокимёвий ўзгаришлар: тез-тез – гипокальциемия, гипофосфатемия; тез-тез – гипокалиемия, гипомагниемия, қон зардобида креатининнинг концентрациясини ошиши; кам ҳолларда – функционал жигар синамаларини ўзгариши, қон зардобида мочевинанинг концентрациясини ошиши; жуда кам ҳолларда – гиперкалиемия, гипернатриемия.

Остеонекроз ҳоллари (асосан жағ суяги остеонекрози) бифосфонатлар билан даволанган пациентларда кузатилган. Кўпчилик ҳисоботлар тишлари олиб ташланган, бошқа жағ жарроҳлиги ўтказилган онкобеморларга келтирилган. Жағ остеонекрозини ривожланиш эҳтимоли ҳавф омиллари бўлганида, жумладан ёндош даволаш (масалан, кимётерапия, радиотерапия, кортикостероидлар билан даволаш) ўтказилган ва ёндош касалликлар (масалан, анемия, коагулопатия, оғиз бўшлиғини олдиндан бўлган касалликларини инфекциялари) билан кечувчи рак ташхиси бўлганида ортади.

Биодронат препаратини вена ичига оқим билан юбориш мумкин эмас, олдиндан суюлтирилгандан сўнг фақатгина секин инфузия ҳолида юборилади.

Бисфосфонатлар, шу жумладан Биодронат ҳам буйракларга токсик таъсир қилиши мумкин бўлиб, бу буйраклар фаолиятини ёмонлашиши ва потенциал буйрак етишмовчилиги билан намоён бўлади. Буйрак фаолиятини, буйрак етишмовчилигигача зўрайиб бориши мумкин бўлган, клиник аҳамиятли бузилиш ҳавфи борлиги сабабли, бир марталик дозаси 90 мг дан ошмаслиги керак.

Бисфосфонатлар вена ичига юборилганида бўлгани каби, препаратнинг ҳар бир дозасини юборишдан олдин буйрак фаолиятини назорат қилиш, қон зардобидаги креатининнинг миқдорини текшириш тавсия этилади.

Препаратни бошқа бисфосфонатлар билан бирга қўллаш мумкин эмас, чунки бундай мажмуавий даволашнинг оқибатлари ўрганилмаган.

Памидронат натрий узоқ муддат давомида тез-тез инфузия ўтказилган пациетларда, айниқса уларда буйракларни ёндош касалликлари бўлган ҳолларда ёки асосий касалликлар (масалан, миелома касаллигида ва/ёки ҳавфли ўсмалар оқибатида ривожланган гиперкальциемияда) оқибатида буйракларни шикастланишига мойиллиги бўлган пациентларда буйрак фаолиятини (стандарт лаборатор таҳлиллар ва клиник маълумотлардан фойдаланиб) вақти-вақти билан назорат қилиш керак. Препарат буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади, шунинг учун салбий буйрак реакцияларини ривожланиш ҳавфи буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда юқори бўлиши мумкин.

Ушбу тавсия миелома касаллиги бўлган пациентларни памидронат натрий билан узоқ муддат даволашда буйрак фаолиятини ёмонлашиши (ҳатто буйрак етишмовчилиги ривожланиши) мумкинлиги хақидаги маълумотлардан келтирилган.

Инфузион эритмаларни тайёрлаш учун ишлатиладиган натрий хлорид эритмасини юбориш юрак касаллиги бўлган пациентларда, айниқса кекса ёшдаги пациентларда юрак етишмовчилиги белгилари (ўткир чап қоринча ёки сурункали юрак етишмовчилиги) ни пайдо бўлишига ёки кучайишига олиб келиши мумкин. Иситмани (гриппни эслатувчи симптомларни) ривожланиши ҳам ушбу асоратни ривожланишини чақириши мумкин.

Биодронат препарати билан даволашни ўтказиш вақтида гиперкальциемия билан боғлиқ бўлган стандарт метаболик кўрсаткичлар, жумладан қон зардобидаги кальций ва фосфатнинг концентрациясини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Гипокальциемияни ривожланиш ҳавфи яширин гипопаратиреоз юзасидан қалқонсимон безда жарроҳлик аралашувини ўтказган беморларда юқори бўлади. Гипокальциемияни ривожланиш ҳавфини пасайтириш мақсадида Педжет касаллиги бўлган пациентларга D витамини ва кальций препаратларини ичга қўшимча равишда буюриш керак, чунки бундай беморларда кальций ва D витамини танқислигини ривожланиш ҳавфи юқори бўлади. Гиперкальциемия бўлмаганида кальций ёки D витамини танқислигини ривожланиш ҳавфига дучор бўлган миелома ёки суякларда литик метастазлари бўлган пациентларга ва Педжет касаллиги бўлган пациентларга, гипокальциемияни ривожланиш ҳавфини минимал даражага етказиш учун кальций ва D витаминини перорал буюриш керак.

Жағ остеонекрози рак билан хасталанган пациентларда ва бисфосфонатлар қабул қиладиган пациентларда ривожланади. Ушбу пациентларнинг кўпчилигига кимётерапия ва кортикостероидлар қўлланади. Келтирилган ҳолатларнинг кўпчилиги стоматологик муолажалар (масалан, тишларни олиб ташлаш) билан боғлиқ, кўпчилик пациентларда маҳаллий инфекцион касаллик, жумладан остеомиелитнинг белгилари аниқланган. Бир вақтнинг ўзида кимётерапия олаётган пациентларни кортикостероидлар билан даволаш, оғиз гигиенасига риоя қилиш етарли эмас, бисфосфонатларни қўллашдан олдин профилактик стоматологик муолажаларни қўллаш билан бир вақтда стоматологик текширишлар ўтказиш мумкинлигини кўриб чиқиш керак. Имкон борича, бундай пациентларда инвазив стоматологик муолажаларни ўтказишдан сақланиш керак.

Мушак-скелет оғриқлари: суяклар, бўғимлар ва/ёки мушакларда, иш қобилиятини йўқолишига олиб келган яққол оғриқлар юзасидан хабарлар берилган. Препаратни қўллаш бошланганидан сўнг симптомлар пайдо бўлгунигача бўлган вақт бир неча кундан бир неча ойгача ўзгаради. Кўпчилик пациентларда ушбу симптомлар даволаш тугаганидан сўнг йўқолган. Қисман пациентларда даволаш схемасига айнан шундай препаратлар ёки бошқа бисфосфонатлар киритилганидан сўнг симптомларни қайталаниши кузатилган.

Тайёрланган эритма хона хароратида 24 соат давомида кимёвий ва физикавий жиҳатдан барқарор бўлади. Бироқ микробиологик ифлосланишни олдини олиш мақсадида эритмани суюлтирилгандан сўнг дарҳол ишлатган афзал.

Агар эритма дарҳол ишлатилмаса, сақлаш муддати ва шароитига – шифокор жавобгар бўлади. Эримани эритиш, суюлтириш, совутгичда 2-8оС ҳароратда сақлаш ва қўллаш учун кетадиган умумий вақт 24 соатдан ошмаслиги керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик даврида памидронат натрийни қўллашни тавсия этишга асосланган тажриба йўқ, шунинг учун ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.

Биодронат препарати билан даволаш курсини ўтаётган аёллар лактация даврида эмизишни тўхтатишлари керак.

Болалар

Болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги маълум эмас, шунинг учун препарат педиатрия амалиётида қўлланмайди.

Автомобилни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш ҳусусияти

Биодронат инфузия қилинганидан сўнг уйқучанлик ва/ёки бош айланиши мумкинлиги юзасидан пациентларни огоҳлантириш керак. Шу сабабли, препаратни олаётган пациентлар диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

•       суяклардаги ҳавфли ўсмаларнинг (асосан остеолитик характерга эга бўлган) метастазлари ва миелома касаллиги;

•       ҳавфли ўсмалар сабаб бўлган гиперкальциемия;

•       Педжет суяк касаллигида қўлланади;

•       остеопороз;

•       бирламчи гиперпаратиреоз;

•       номукаммал остеогенез;

•       суякнинг мўртлигига олиб келувчи бошқа касалликлар.

 

Биодронат препаратига ёки бошқа бисфосфонатларга юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

     

Памидронат кислотасини кенг қўлланадиган ўсмаларга қарши воситалар билан бирга қўллаш бирон-бир аҳамиятли ўзаро таъсирлар билан кечмаган. Бошқа бисфосфонатлар, антигиперкальциемик препаратлар ва калцитонин билан бирга қўллаш яққол клиник кўринишлар (парестезиялар, тетания, гипотензия) билан кечувчи гипокальциемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Яққол гиперкальциемияси бўлган пациентларда памидронат кислотасини кальцитонин ва митрамицин билан бирга қўллаш кальцийни янада кўпроқ камайишига олиб келади. Памидронат кислотасини бошқа потенциал нефротоксик препаратлар билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Миелома касаллиги бўлган беморларда памидронат кислотаси толбутамид билан бирга қўлланганида буйрак фаолиятини бузилиш ҳавфи ортади.

Фармацевтик номутаносиблиги. Памидронат кислотаси икки валентли катионлар билан комплекслар ҳосил қилади, шу сабабли уни таркибида кальций сақловчи эритмаларга қўшиш мумкин эмас. Шунингдек препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Эритилгандан сўнг яроқлилик муддати: 24 соат давомида ишлатилсин.

Препаратни вена ичига оқим билан юбориш мумкин эмас.

Флаконнинг ичидаги лиофилизатни аввал инъекция учун стерил сувда эритиш керак. Кукун бутунлай эришига алоҳида эътибор бериш керак. Тайёр эритманинг рН – 6,0-7,0. Юборишдан олдин олинган эритмани таркибида кальций бўлмаган инфузия учун эритмаларда (масалан, 0,9% натрий хлорид эритмаси ёки 5% глюкоза эритмаси) қўшимча равишда суюлтириш керак.

Бунинг натижасида ҳосил бўлган препаратнинг эритмаси вена ичига, секин инфузия ҳолида юборилади.

Инфузион эритмада Биодронатнинг концентрацияси 90 мг/250 мл дан ошмаслиги керак.

Препаратни инфузия тезлиги соатига 60 мг (минутига 1 мг) дан ошмаслиги керак. Одатда, препаратнинг дозаси 90 мг ни ташкил этади ва 250 мл эритмада сақланади, 2 соат давомида юборилади.

Миелома касаллиги бўлган пациентлар учун ва ҳавфли ўсмалар сабаб бўлган гиперкальциемияда Биодронатнинг дозасини ошириш тавсия этилмайди, бу 90 мг ни ташкил этади ва у 500 мл эритмада 4 соатд давомида юборилади.

Препарат инфузия қилинган жойда маҳаллий реакцияларни минимал даражага етказиш учун инъекцион игна нисбатан катта калибрдаги вена қон-томирининг бўшлиғига эҳтиёткорлик билан жойлаштириш керак.

Катталарда ва кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши

Суяклардаги ҳавфли ўсмаларнинг метастазлари (асосан остеолитик характерга эга бўлган) ва миелома касаллиги.

Биодронат 90 мг дозада ҳар 4 ҳафтада ўтказиладиган бир марталик инфузия ҳолида юборилади. Суяклардаги ҳавфли ўсмаларнинг метастазлари бўлган, 3 ҳафталик интервал билан кимётерапия олаётган пациентларда Биодронат 90 мг дозада 3-ҳафталик интерваллар билан қўлланиши ҳам мумкин.

Ҳавфли ўсмалар оқибатида ривожланган гиперкальциемия

Препаратни қўллашни бошлашдан олдин ёки даволаниш вақтида беморда 0,9% натрий хлориди эритмаси ёрдамида регидратация ўтказиш тавсия этилади. Даволаш курси давомида қўлланадиган Биодронатнинг умумий дозаси пациентнинг қон зардобидаги кальцийнинг айни вақтдаги даражасига боғлиқ. Қуйида келтирилган тавсиялар кальцийнинг концентрациясини мувофиқлаштирилмаган қийматлари бўйича клиник маълумотлар асосида тузилган. Бироқ препаратнинг жадвалда келтирилган дозалар диапазонини, кальцийнинг даражаси пациентларнинг қон зардобидаги оқсил ёки альбуминнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда, улар регидратация қилингандан сўнг мувофиқлаштирилган қийматлари учун ҳам қўллаш мумкин.

Қондаги кальцийнинг бошланғич даражаси

Биодронатнинг тавсия этилган умумий дозаси (мг)

(ммоль/л)

(мг%)

3 дан кўп эмас

12 дан кўп эмас

15-30

3-3,5

12-14

30-60

3,5-4

14-16

60-90

4 дан ортиқ

 

90

 

Биодронатнинг умумий дозаси ё бир марталик инфузия ҳолида, ёки 2-4 кун кетма-кет амалга ошириладиган бир неча инъекция ёрдамида юборилиши мумкин.

Препаратнинг максимал курс дозаси (ҳам биринчи даволаш курси, ҳам навбатдаги даволаш курслари учун) 90 мг ни ташкил этади.

Қон зардобидаги кальцийнинг миқдорини аҳамиятли даражада пасайиши одатда, препарат юборилганидан сўнг 24-48 соатдан кейин кузатилади, ушбу кўрсаткични нормаллашиши эса 3-7 кун давомида кузатилади. Агар кўрсатилган вақт чегарасида қондаги кальцийнинг миқдорини нормаллашишига эришилмаса, препаратни қўшимча равишда юбориш мумкин. Эришилган самарани сақланиб туриш давомийлиги айрим беморлар гуруҳида турлича бўлади. Гиперкальциемия тикланганида Биодронат препарати билан такрорий даволаш курслари ўтказилади. Шу вақтгача тўпланган клиник тажриба, препаратнинг юбориш курсларини миқдори кўпайган сари памидронат натрийнинг самарадорлиги пасайиши мумкинлигидан далолат беради.

Педжет суяк касаллиги

Даволаш курси ўтказилганида памидронат натрийнинг тавсия этилган умумий дозаси 180-210 мг ни ташкил этади. Препаратнинг умумий дозаси 180 мг га етади, у ёки 6 инфузия ҳолида (30 мг дан ҳафтада 1 марта), ёки 3 инфузия ҳолида (60 мг дан икки ҳафтада 1 марта) юборилиши мумкин. Агар бир марта инфузия учун 60 мг доза юбориладиган бўлса, у ҳолда биринчи марта юбориш учун 30 мг дозасини қўллаш тавсия этилади. Шундай қилиб, бир курслик умумий дозаси 210 мг ни ташкил этади. Ушбу дозалаш тартибини (аммо 30 мг бошланғич дозасини ўтказиб юбориш билан) 6 ойдан кейин касаллик ремиссиясига эришилгунигача ёки зўрайганида такрорлаш мумкин.

 

Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларни олган пациентларнинг ҳолатини диққат билан кузатиш керак. Гипокальциемиянинг клиник белгилари (парестезиялар, тетания ва артериал гипотензия) кальций глюконатни инфузия қилиш йўли билан бартараф қилиниши мумкин.

Analoglar
Biodronat poroshok 30mg N5
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Kontrisel poroshok 10000YeD/ml N10
GEPAGARD P tabletkalari N100
Narx: 155 000 so'mdan Batafsil
Biodronat poroshok 30mg N5
ONKOTAR 100/ONKOTAR 500 inyeksiya uchun eritma 100 mg/ml 5 ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited
ONKOTAR 100/ONKOTAR 500 inyeksiya uchun eritma 100 mg/ml 1 ml N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited
ONKOTAR 100/ONKOTAR 500 inyeksiya uchun eritma 100 mg/ml 1 ml N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited
MESNA 200 inyeksiya uchun eritma 100mg/ml 2ml N3
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited
IFOMID M poroshok 2g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited
IFOMID M poroshok 1g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited
IFOMID M poroshok 0.5g N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited
IMINEM poroshok 500mg/500mg N5
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited
IMINEM poroshok 500mg/500mg N1
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: United Biotech (P) Limited