Таркиби:
Ҳар бир ичакда ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: серратиопептидаза – 10 мг ёки 20 мг;
ёрдамчи моддалар: икки асосли кальций фосфати, маккажўхори крахмали, маккажўхори крахмали (паста учун), натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, повидон (PVPK-30), тозаланган сув, тозаланган тальк, магний стеарати, натрий крахмал гликолияти, эритрозин лейк бўёвчиси, оқ Инстакоат (IC-EN-827) изопропил спирти, метилен хлориди, тозаланган тальк.
10 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.(10х10).
Яллиғланиш жараёнини камайтиришдан ташқари серратиопептидаза яллиғланган тўқималардан оғриқ аминини ажралиб чиқишини блоклаш орқали оғриқни камайтиради.
Серратиопептидаза қондаги альфа-2-макроглобулин билан 1:1 нисбатда унинг антигенлигини яширади, аммо у ўзининг ферментатив фаоллигини сақлаб қолади. Серратиопептидаза яллиғланиш ўчоғидаги экссудатга тушади ва унинг қондаги миқдори аста-секин камаяди.
Серратиопептидаза капилляр қон-томирларнинг дилатациясини камайтиради ва брадикинин, гистамин ва серотонин гидролизи ёрдамида уларнинг ўтказувчанлигини назорат қилади. Серратиопептидаза плазмин ингибиторларини блоклайди ва шу тариқа плазминнинг фибринолитик фаоллигига ёрдам беради.
Перорал қабул қилинганида серратиопептидаза меъда-ичак йўлларидан сўрилади ва тизимли қон айланиши орқали организмнинг барча тўқималарига тақсимланади. У яллиғланган тўқималарда юқорироқ концентрацияларга эришади. Препаратнинг кўп миқдори лимфа ва қонда бўлади. Лимфадаги концентрацияси қондаги концентрациясидан икки марта юқорилиги аниқланган. Серратиопептидазанинг яллиғланиш экссудатидаги миқдори аста-секин ошади ва қондаги миқдори камаяди, бу серратиопептидаза яллиғланган соҳага тез ташилишини кўрсатади.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун уни бундай пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Болалар.
Болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун препаратни бу ёш гуруҳида қўллаш мумкин эмас.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш кобилияти.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига серратиопептидазанинг салбий таъсирига тегишли маълумотлар йўқ.
Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Даволаш курсининг давомийлиги патологик жараённинг характери ва динамикасига боғлиқ ва индивидуал равишда белгиланади.
Даволаш: даволаш симптоматик.