Ташкент
logo
SavatKirish
Bosh sahifa  / Dori vositalari  / Asab tizimi  / KOMBILIPEN inyeksiya uchun eritma 2ml N5

KOMBILIPEN inyeksiya uchun eritma 2ml N5

Retseptli
Mahsulot haqida tafsilotlar
Ishlab chiqarilgan joyi:Rossiya Federatsiyasi
Kategoriya:Asab tizimi
Ishlab chiqaruvchi:OAO «Farmstandart-UfaVITA»
ATX kodi:N07XX
Barcha Kombilipen dorilari
Mavjud emas
Dorixonadan topish
To‘lov va yetkazib berish usullari Toshkentda
Olib ketish
Ertaga yoki keyinroq 0 ta dorixonadan
Dorixonada karta yoki naqd to‘lov
Yetkazib berish
2 soat ichida yoki ertaga, yetkazib berish narxi onlayn dorixonada ko‘rsatilgan tarif bo‘yicha. Onlayn yoki kuryerga to‘lov

KOMBILIPEN inyeksiya uchun eritma 2ml N5 o'xshash dorilari

ASENTRA 0,05 tabletkalari N28
ASENTRA 0,05 tabletkalari N28
Sloveniya
Vakil:
KRKA
Ishlab chiqaruvchi:
KRKA, d.d., Novo mesto, AO
MIRZATEN tabletkalari 30mg N30
Retseptli
MIRZATEN tabletkalari 30mg N30
Sloveniya
Vakil:
KRKA
Ishlab chiqaruvchi:
KRKA, d.d.
SEREBROLIZIN inyeksiya uchun eritma 5ml N5
Retseptli
SEREBROLIZIN inyeksiya uchun eritma 5ml N5
Avstriya
Ishlab chiqaruvchi:
Ever Neuro Pharma GmbH
Narxi
193 800 so'm dan

KOMBILIPEN inyeksiya uchun eritma 2ml N5 qo'llanmasi

Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Sotish shartlari

Рецепт бўйича.

Tarkibi

2 мл эритма (1 ампула) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

тиамин гидрохлориди                                 - 100 мг;

пиридоксин гидрохлориди                         - 100 мг;

цианокобаламин                                           - 1 мг;

лидокаин гидрохлориди                              - 20 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти – 40 мг, натрий триполифосфати – 20 мг, калий гексацианоферрати – 0,2 мг, натрий гидроксиди – рН 4,5±0,2 гача, инъекция учун сув –     2 мл гача.

Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli

2 мл эритма (1 ампула) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
тиамин гидрохлориди - 100 мг;
пиридоксин гидрохлориди - 100 мг;
цианокобаламин - 1 мг;
лидокаин гидрохлориди - 20 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти – 40 мг, натрий триполифосфати – 20 мг, калий гексацианоферрати – 0,2 мг, натрий гидроксиди – рН 4,5±0,2 гача, инъекция учун сув – 2 мл гача.

Farmakodinamikasi

Мажмуавий поливитамин препаратдир. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи витаминларнинг хусусиятлари билан белгиланади. В гуруҳ нейротроп витаминлар нерв тизими ва таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланишли ва дегенератив касалликларига ижобий таъсир кўрсатади.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини)  нерв импульсини ўтказишда иштирок этади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувига ҳаётий муҳим таъсирга эга, нормал қон яратилиши, марказий ва периферик нерв тизими фаолияти учун зарур. Синаптик ўтказиш, МНТ да тормозланиш жараёнларини таъминлайди, нерв қобиғининг таркибига кирувчи сфингозинни ташилишида иштирок этади, катехоламинлар синтезида иштирок этади.

Цианокобаламин (В12 витамини) нуклеотидлар синтезида иштирок этади, нормал ўсиш, қон яратилиши ва эпителиал хужайраларни ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади; фолат кислотаси метаболизми ва миелин синтези учун зарур.

Лидокаин инъекция жойида оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади, қон томирларни кенгайтириб, витаминларни сўрилишига ёрдам беради. Лидокаиннинг маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсири потенциалга боғлиқ Na+ - каналларини блокадаси билан боғлиқ, бу сезувчан нерв охирларида импульс генерацияси ва нерв толалари орқали оғриқ импульсларини ўтказилишига тўсқинлик қилади.

Dori shakli

Мушак ичига юбориш учун эритма.

2 мл дан ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулаларда.

5 ампуладан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда.

1 ёки 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан импорт картон қутига жойланади.

Nojo'ya samaralari

Нохуш ножўя реакцияларни намоён бўлиш тез-тезлиги ЖССТ таснифи бўйича келтирилган.

Жуда тез-тез

10 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан кўпроғида

Тез-тез

10 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан камроқ, лекин 100 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан кўпроқ

Тез-тез эмас

100 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан камроқ, лекин 1000 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан кўпроқ

Кам ҳолларда

1000 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан камроқ, лекин 10000 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан кўпроқ

Жуда кам ҳолларда

10000 нафар даволанаётганлардан 1 тасидан камроқ, шу жумладан алоҳида ҳолатлар

Тез-тезлиги номаълум

мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди

Иммун тизими томонидан:

Кам ҳолларда: аллергик реакциялар (тери тошмаси, нафас олишни қийинлашиши, анафилактик шок, Квинке шиши).

Нерв тизими томонидан:

Тез-тезлиги номаълум: бош айланиши, онгни чалкашиши.

Юрак-қон томир тизими томонидан:

Жуда кам ҳолларда: тахикардия.

Меъда-ичак йўллари томонидан:

Тез-тезлиги номаълум: қусиш.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан:

Жуда кам ҳолларда: кўп терлаш, акне, қичишиш, эшакеми.

Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан:

Тез-тезлиги номаълум: тиришишлар.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар;

Тез-тезлиги номаълум: препаратни юбориш жойида таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин; тез юборилганда ёки доза ошириб юборилганда тизимли реакциялар кузатилиши мумкин.

Агар йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ножўя самаралар оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Тез юборилганда (масалан беҳосдан томир ичига юборилганда ёки қон билан таъминланиши бой бўлган тўқималарга юборилганда) ёки доза ошириб юборилганда тизимли реакциялар, шу жумладан онгни чалкашиши, қусиш, брадикардия, аритмия, бош айланиши ва тиришишлар ривожланиши мумкин.

 

Maxsus saqlash sharoitlari

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситаларини ҳайдовчилари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишловчи шахслар учун препаратни қўллаш юзасидан эҳтиёткорлик ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Qo'llanilishi

Қуйидаги касалликларни мажмуавий даволаш:

-     полинейропатиялар, шу жумладан диабетик ва алкоголли;

-     невритлар ва невралгиялар: уч шохли нерв невралгияси; юз нерви неврити; қовурғалараро невралгия;

-     умуртқа поғонаси касалликлари чақирган оғриқ синдроми (дорсалгия; люмбоишиалгия; плексопатия; умуртқа поғонасининг дегенератив касалликлари чақирган илдизча синдроми) да қўлланади.

Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари, ҳомиладорлик ва лактация даври, маълумотлар йўқлиги туфайли болаларда қўллаш мумкин эмас.

Dori vositalarining o'zaro ta'siri

В1 витамини (тиамин) сульфитлар сақловчи эритмаларда тўлиқ парчаланади. Натижада тиаминнинг парчаланиш маҳсулотлари бошқа витаминларнинг таъсирини фаолсизлантиради. Тиамин оксидловчи ва қайтарилувчи бирикмалар, шу жумладан: симоб хлориди, йодид, карбонат, ацетат, танин кислотаси, темир-аммонийцитрат, шунингдек фенобарбитал натрий, рибофлавин, бензилпенициллин, декстроза ва метабисульфит билан номутаносиб. Мис тиаминни парчаланишини тезлаштиради; бундан ташқари тиамин рН ошганда (3 дан юқори) ўзининг самарадорлигини йўқотади.

В6 витамини (пиридоксин) нинг терапевтик дозалари бир вақтда қўлланилганда леводопанинг самарасини сусайтиради (леводопанинг антипаркинсоник таъсири редукцияга учрайди). Шунингдек циклосерин, пенициллинамин, изониазид билан ҳам ўзаро таъсир кузатилади.

В12 витамини (цианокобаламин) оғир металл тузлари билан номутаносиб. Рибофлавин шунингдек деструктив таъсир кўрсатади, айниқса бир вақтда ёруғлик таъсир қилганда; никотинамид фотолизни тезлаштиради, айни вақтда антиоксидантлар ингибиция қилувчи таъсир кўрсатади.

Лидокаинни парентерал юборилганда норэпинефрин ва эпинефринни қўшимча қўллаганда юракка ножўя таъсири кучайиши мумкин. Шунингдек сульфониламидлар билан ўзаро таъсири кузатилади.

Dozirovkasi

Яққол оғриқ синдроми ҳолатларида даволашни 5-10 кун давомида ҳар куни 2 мл дан мушак ичига (чуқур) юборишдан бошлаш, кейинчалик ёки ичга қабул қилишга ёки камроқ инъекцияларга (2-3 ҳафта давомида ҳафтада 2-3 марта) ўтиш, даволашни ичга қабул қилиш учун дори шаклларида давом эттирилади. Даволашни шифокор томонидан ҳар ҳафта назорат қилиш керак.

 

Dozani oshirib yuborilishi

Симптомлари: бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, қичишиш, эшакеми; кўп терлаш, тахикардия.

Даволаш: симптоматик.

Sotuvi

Retsept bo'yicha.

Kombilipen boshqa chiqarish shakllari

KOMBILIPEN inyeksiya uchun eritma 2ml N5 haqida savollar

KOMBILIPEN inyeksiya uchun eritma 2ml N5 haqida fikr-mulohazalar

Reyting 0, 0 ta sharh asosida

Alifbo bo'yicha dori vositalar ro'yxati

scroll-top

Biz portalimiz ishini takomillashtirish maqsadida cookie-fayllardan foydalanamiz. Ishni davom ettirar ekansiz, ulardan foydalanishga rozilik bildirgan bo‘lasiz. Batafsil