Kombilipen
Kombilipen chiqarilish shakllari




Kombilipen haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, декомпенсациялашган юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Tarkibi
2 мл эритма (1 ампула) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
тиамин гидрохлориди - 100 мг;
пиридоксин гидрохлориди - 100 мг;
цианокобаламин - 1 мг;
лидокаин гидрохлориди - 20 мг;
ёрдамчи моддалар: бензил спирти – 40 мг, натрий триполифосфати – 20 мг, калий гексацианоферрати – 0,2 мг, натрий гидроксиди – рН 4,5±0,2 гача, инъекция учун сув – 2 мл гача.
Farmakodinamikasi
Мажмуавий поливитамин комплексидир. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи витаминларнинг хусусиятлари билан белгиланади.
Бенфотиамин – тиамин (В1 витамини) нинг ёғда эрувчан шаклидир. Нерв импульсини ўтказилишида иштирок этади.
Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – оқсиллар, углеводлар ва ёғлар алмашинувида иштирок этади, нормал қон яратилиши, марказий ва периферик нерв тизимининг фаолияти учун муҳим. Синаптик ўтказувчанлик, марказий нерв тизимида тормозланиш жараёнларини таъминлайди, нерв қобиғининг таркибига кирувчи сфингозинни ташилишида иштирок этади, катехоламинлар синтезида иштирок этади.
Цианокобаламин (В12 витамини) – нуклеотидлар синтезида иштирок этади, нормал ўсиш, қон яратиши ва эпителиал хужайраларни ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади; фолат кислотасининг метаболизми ва миелин синтези учун зарур.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Комбилипен® табс 100 мг В6 витамини сақлайди ва шунинг учун бундай ҳолларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирларини кучайиши.
Биринчи ёрдам: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, симатоматик даволашни буюриш.
Maxsus ko‘rsatmalari
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини ҳайдовчилари ва потенциал хавфли механизмлар билан ишловчи шахслар учун препаратни қўллаш юзасидан эҳтиёткорлик ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Леводопа В6 витаминининг терапевтик дозаларининг самарасини камайтиради. В12 витамини оғир металл тузлари билан номутаносиб. Этанол тиаминнинг сўрилишини кескин камайтиради. Препаратни қабул қилиш вақтида таркибида В гуруҳи витаминларини сақловчи поливитамин комплексларини қабул қилиш тавсия этилмайди.
Saqlash sharoitlari
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2°С дан 8°С гача ҳароратда.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Таблеткаларни чайнамасдан ва оз миқдордаги суюқлик билан овқатдан кейин қабул қилиш керак. катталарга 1 таблеткадан суткада 1-3 марта буюрилади.Даволаш курси давомийлиги – шифокор тавсияси бўйича белгиланади. Препаратнинг юқори дозалари билан 4 ҳафтадан ортиқ даволаш тавсия этилмайди.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)














