LIZOBAKT tabletkalari N30

LIZOBAKT tabletkalari N30 haqida qo'llanma
Sotish shartlari
Рецептсиз
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: шимиш учун таблеткалар
Таркиби:
Шимиш учун бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
20,00 мг лизоцим гидрохлориди;
10,00 мг пиридоксин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати – 155,40 мг, трагакант камеди – 10,00 мг, магний стеарати – 4,00 мг. натрий сахаринати – 0,50 мг, ванилин – 0,10 мг.
Farmakodinamikasi
Мажмуавий препарат бўлиб, таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларига боғлиқ.
Лизоцим оқсил табиатли фермент ҳисобланади, антисептик сифатида қўлланади. Граммусбат ва грамманфий бактерияларни, ҳамда замбуруғларни ҳужайра деворида лизис чақиради. Вирусга қарши фаолликка эга. Маҳаллий носпецифик иммунитетни бошқаришда иштирок этади. Организмнинг табиий ҳимоя омилларига тегишли.
Пиридоксин – оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига ҳимояловчи (афтозга қарши самара кўрсатади) таъсир кўрсатади. Лизоцимнинг фармакодинамик ҳусусиятларига таъсир қилмайди.
Dori shakli
10 таблеткадан ПВХ/алюминий фольгали блистерда.
1 ёки 3 блистердан тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.
Nojo'ya samaralari
Allergik reaksiyalar.
Maxsus saqlash sharoitlari
Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Лизобакт® ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин.
Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хослиги
Автотранспортларни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Qo'llanilishi
Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини, милкларни ва ҳиқилдоқни инфекцион-яллиғланиш касалликларини: гингивит, стоматит, юқори нафас йўлларининг кўплаб ва аниқланмаган локализацияли ўткир инфекциялари (ўткир ларингофарингит, юқори нафас йўлларининг кўп локализацияли бошқа ўткир инфекциялари, юқори нафас йўлларининг аниқланмаган ўткир инфекциялари), афтозли яраланиш, герпесли шикастланишлар (комплекс даво таркибида), оғир бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳар қандай этиологияли эрозияларини даволаш.
Изоҳ: бактериал инфекциянинг умумий белгилари бўлганида тизимли антибактериал даволашни кўриб чиқиш керак.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- Препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанлик (жумладан товуқ тухумини оқсилига ўта юқори сезувчанлик).
- 3 ёшгача бўлган болалар ёши
- Лактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактозани танқислиги ёки глюкозо-галактозани кам сўрилиши.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
· Лизоцим антибиотикларни, шу жумладан пенициллинларни, хлорамфениколни, нитрофурантоинни таъсирини кучайтиради.
· Эстроген, эстроген сақловчи контрацептивлар – пиридоксинга эҳтиёжни ошиши.
· Леводопа – паркинсонизмга қарши фаолликни сусайиши, пиридоксин леводопани декарбоксилланишини тезлаштиради (леводопа+карбидопа мажмуаси самарасини пасайтирмайди).
· Диуретиклар – пиридоксин билан мажмуавий қўлланганда диуретикларни таъсири кучаяди.
· Изониазид – пиридоксин изониазид ва бошқа туберкулёзга қарши препаратларни қўлланганда кузатиладиган токсик кўринишларни, шу жумладан жигарни шикастланиши, олдини олади ёки камайтиради.
· Пеницилламин, пиразинамид, иммуносупрессорлар пиридоксин билан бир вақтда қўлланганда охиргини самараси камаяди.
Dozirovkasi
Препарат маҳаллий қўлланади. Таблеткаларни чайнамасдан, таблеткани эриган массасини оғиз бўшлиғида узоқроқ тўлиқ эриб кетгунича ушлаб турган ҳолда секин шимиш лозим.
3-7 ёшдаги болаларга одатда 1 таблеткадан суткада 3 марта, 7-12 ёшдаги болаларга –
1 таблеткадан суткада 4 марта буюрилади. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга –
2 таблеткадан суткада 3-4 марта буюрилади.
Даволаш курси 8 кун.
Dozani oshirib yuborilishi
Лизобакт® препарати билан ўткир дозани ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Пиридоксинни терапевтикдан аҳамиятли даражада ошадиган юқори дозаларини (суткада >200 мг) узоқ вақт давомида қўлланганда (бир неча ой ёки йил), карахтланиш ҳисси, санчиқни сезиш, ҳамда оёқ-қўлларда сезувчанликни йўқотиш билан характерланадиган сенсор нейропатик симптомларини чақириш мумкин. Бу симптомлар қайтувчан ва даволаш тўхтагандан кейин ўтиб кетади.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, кўп суюқлик ичиш (кучайтирилган диурез).
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Лизобакт® ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўлланиши мумкин.
LIZOBAKT tabletkalari N30 o'xshash dorilari




