Laritilen
Laritilen chiqarilish shakllari



Laritilen haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг таркибига кирувчи моддаларнинг биронтасига юқори сезувчанлик. Тўтрламчи аммоний бирикмаларига (масалан, бензалконий хлоридига) аллергияда қўллаш мумкин эмас.
Farmakodinamikasi
Деквалин хлориди моддаси оғиз бўшлиғи ва томоқда аралаш инфекцияларни чақирувчи микроорганизмларга бактерицид ва фунгистатик сифатида таъсир этади. Ушбу махаллий химиотерапевтик модданинг таъсир доираси кенг ва кўпгина граммусбат ва грамманфий бактериялар, замбуруғлар, спирохетлар ва оғиз бўшлиғи ва томоқда аралаш инфекцияларни чақирувчи микроорганизмларни ўз ичига олади. Организмда дибукаин гидрохлоридининг тўпланиши оғиз бўшлиғи ва томоқ инфекциялари билан кечадиган оғриқ симптомларини енгиллаштиради.
Деквалин хлориди таъсирига чидамли микроорганизмлар маълум эмас.
Кариесни юзага келишини чақирмайди.
Farmakokinetikasi
Асосий фаол ингредиент жуда кам миқдорда сўрилади.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qo'llanishi
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Мавжуд маълумоларга кўра, назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун агар давлашнинг самараси ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан ошса, шифокорнинг маслаҳатидан сўнг хомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин.
Эмизиш даври
Мавжуд маълумотларга кўра таъсир этувчи моддаларнинг кўкрак сутига ўтиши бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайдиDozani oshirib yuborilishi
Умуман препарат яхши ўзлаштирилади. Дозани ошириб юборилиши ҳолатида кўнгил айниши, қусиш, кам ҳолларда – қизилўнгач яраси ва некрози кузатилиши мумкин.
Дозани ошириб юборилишини даволаш - симптоматик, зарурати бўлса ўраб олувчи воситаларни қўллаш мумкин.
Қусишни чақириш ва меъдани ювиш мумкин эмас, ушбу чораларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас.
Maxsus ko‘rsatmalari
Препарат қанд сақламаганлиги туфайли, қандли диабети мавжуд бўлган беморлар учун хам қўллаш мумкин.
Препарат сорбит сақлайди, шунинг учун фруктозани ўзлаштираолмаслик синдроми каби кам наслий касалликлари мавжуд бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Қон плазмасида холинэстераза миқдори паст бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Мавжуд маълумоларга кўра, назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун агар давлашнинг самараси ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан ошса, шифокорнинг маслаҳатидан сўнг хомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин.
Эмизиш даври
Мавжуд маълумотларга кўра таъсир этувчи моддаларнинг кўкрак сутига ўтиши бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Мавжуд маълумотларга кўра препаратнинг автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ, препаратнинг ушбу ҳолатларда қандайдир салбий таъсири мавжудлигининг эҳтимоли жуда кам.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Анион тенсидамлар, масалан тиш пасталарининг таркибида бўлганида деквалинийнинг антибактериал фаоллиги камаяди. Препаратни холинэстераза ингибиторлари билан биргаликда қабул қилиш мумкин эмас.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Катталар ва 12 ёшдан катта болалар
1 таблеткадан ҳар 2 соатда буюрилади, яллиғланиш симптомлари камайгандан сўнг- 1 таблеткадан ҳар 4 соатда.
4 ёшдан катта болаларга
1 таблеткадан ҳар 3 соатда, яллиғланиш симптомлари камайгандан сўнг - 1 таблеткадан ҳар 4 соатда.
Ўткир босқичи даврида максимал суткалик дозаси 10-12 таблеткани ташкил қилади ва яллиғланиш симптомлари йўқолганидан сўнг 6 таблетка.
Таблеткаларни чайнамасдан, секин шимиш керак. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор шахсий белгилайди. Агар препарат билан даволанишнинг 5-кунидан сўнг симптомлар йўқолмаса ёки ёмонлашса, пациент шифокор билан маслахатлашиши зарур.
Болалар. Препаратнинг ушбу дори шаклини 4 ёшдан кичик болаларга буюрилмайди.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)












