11 000 s`om dan
Dorixonalardan izlash28 100 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish23 000 s`om dan
Bron qilishТаркиби:
1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда – 13,5 г, натрий хлориди – 2,6 г, калий хлориди – 1,5 г, натрий цитрати – 2,9 г, рух цитрат моногидрати – 0,055 г;
ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси 7 М, инъекция учун сув – 1000 мл гача.
Орса Рух эритмаси ЖССТ ва БМТ нинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) тавсиялари бўйича ищлаб чиқарилган.
Орса Рух эритмаси паст осмолярликка эга бўлиб, оптимал концентрацияда ва оптимал ўзаро нисбатда натрий ва глюкоза сақлайди, бу ичакларда сувни ва электролитларни яхши сўрилишига ёрдам беради, ва натижада аҳлат хажмини, аҳлат билан суюқликни ва электролитларни патологик йўқолиш ҳажмини камайтиради ва диареяни давомийлигини қисқартиради, қусишни ва стандарт ОРВ нисбатан вена ичига қуйишларни заруратини камайтиради.
Орса Рух эритмаси 75 ммоль/л концентрацияда натрий сақлайди, бу ичак инфекцияларида натрийни ўртача йўқолиш миқдорига тўғри келади.
Орса Рух эритмаси стандарт ОРВ га қараганда натрийни паст концентрацияларда сақлайди, бу юқори осмолярлиги билан стандарт ОРВ қўлланилишида учрайдиган гипернатриемия ривожланишини олдини олиш учун муҳим.
Глюкоза электролитлар сўрилишига ёрдам беради ва энергия манбалари ҳисобланади.
Эритмада цитратлар мавжудлиги туфайли Орса кислота-ишқор мувозанатга тузатувчи таъсир кўрсатади, диареяда пайдо бўладиган метаболик ацидозни ва дегидратацияни ривожланиши олдини олади.
Калий 20 ммоль/л миқдори диареяда гипокалиемияни олдини олиш учун орал дегидрация учун эритмаларда тавсия қилинган калий миқдорига тўғри келади.
Препаратни таркибига кирувчи рух орал регидратация учун еритмани зарур компаненти бўлиб ЖССТ ва БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) тавсия қилинган.
Тадқиқотлар диарияни оғирлик даражасини ва давомийлигини камайтиради ва диареянинг кейинги эпизодларини олдини олади.
Диареяда рух:
• ичакда сувни ва электролитларни сўрилишини кучайтиради;
• ичак эпителийсининг регенерациясини тезлаштиради;
• овқат ҳазм қилувчи ферментларини фаоллаштиради;
• иммун жавобни яхшилайди.
Ёшга боғлиқ бўлган диареяда рухни тавсия қилинган дозалари
(ЖССТ, UNICEF 2004 й, 2006 й)
Ёш |
мг/суткада |
6 ойгача бўлган болалар |
10 мг/суткада |
6 ойдан ощган болалар ва катталар |
20 мг/суткада |
Орса Рух эритмасида рухни концентрацияси 20 мг/л ни ташкил қилади.
Орса Рух эритмасини осмолярлиги 246 ммоль/л, кучсиз кислатаси рН муҳити 4,8-5,2 ни ташкил қилади.
ОРСА РУХ компонентлари |
г/л |
Рух сульфат моногидрат |
0,055 |
Сувсиз глюкоза |
13,5 |
Калий хлориди |
1,5 |
Натрий хлориди |
2,6 |
Натрий цитрат дигидрати |
2,9 |
ОРСА РУХ ион таркиби |
ммоль/л |
мг/л |
Рух |
0,31 |
20 |
Сульфат |
0,31 |
29,415 |
Сувсиз глюкоза |
75 |
13500 |
Калий |
20 |
780 |
Хлорид |
80,5 |
2580 |
Натрий |
75 |
1705 |
Цитрат |
10 |
1765 |
Руҳ аҳлат (90%), буйраклар ва ўпкалар орқали чиқарилади.
Тавсия қилинган дозалар ошириб юборилганда оғизда металл таъми, бош оғриши, рухни дозаси ошириб юборилиши туфайли деспептик бузилишлар кузатилиши мумкин.
Даволашдан олдин дегидратация даражасини ва тана вазнини йўқолишини баҳолаш учун пацентни тарозида тортиш лозим.
Перорал регидрацион даволаш вақтида пацентни овқатланиш ёки эмизишни тўхтатиш лозим эмас ёки регидратация ўтказилгандан кейин даволашни дарҳол давом этиш лозим. Ёғлар ва оддий углеводлар бой овқатларни қабул қилишдан сақланиш тавсия қилинади.
Овқатни дарҳол регидратациядан кейин қабул қилиш мумкин. Қусишда 10 минут кутиш лозим ва эритмани секин катта бўлмаган миқдорда ҳўплаб ичишга бериш керак.
Орса Рух препарати билан даволанганда кислота-ишқорий, электролит ёки углевод мувозанатини бузилиши кузатиладиган жигар етишмовчилиги, қандли диабети ёки бошқа сурункали касалликлари фонида ривожланган дегидратацияси бўлган пацентларга синчиков мониторинг талаб қилинади.
Эмизикли болаларда Орса Рух препарати қўлланганда, овқатланиш таркибига ўзгартириш киритиш талаб қилинмайди.
Болани эмизиш орасида Орса Рух кичик порцияларини бериш керак.
Фосфат, нон маҳсулотлари ёки сабзавотлар билан бой парҳезда (масалан, сутли маҳсулотлари), сўрилмайдиган комплексларга боғланиш йўли орқали рухни сўрилишини камайтиради; бундай овқатлар Орса Рух препарати қўллангандан 2 соатдан кам бўлмаган қабул қилиши мумкин.
Орса Рух қўллаш вақтида спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан сақлаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлганида Орса Рух орал регидратацияси учун эритмани ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин.
Бунда Орса Рух дозасига бошқа рух препаратлари ва рух сақловчи мажмуиавий препаратлар (масалан, рух сақловчи минераллар билан поливитамин дори препаратлар) буюрилган ҳолатларда тузатиш кириш керак.
Лактация даврида рухни нормал суткалик миқдори салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқлигига қарамасдан, бошқа рух препаратлар ва рух сақловчи мажмуиавий препаратлар (масалан, рух сақловчи минераллар билан поливитамин препаратлар) буюрилган ҳолатларда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва Орса Рух доза тузатиш киритиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация вақтида рухни тавсия қилинадиган доза ўртача 10 мг/суткани ташкил қилинишини ҳисобга олиш керак.
Автотранспорт ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири қилиш қобиляти. Орса Рух автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди
- ўткир диареяда, қусишда регидратацион перорал даволаш;
- жадал тер ажралиб чиқишига олиб келувчи сув –электролит бузилишларни (иссиқлик ва жисмоний юкламалари, гипертермия) олдини олиш ва даволашда қўлланилади.
Биринчи босқичда перорал регидрацион даволашнинг (ПРД) йўқотилган суюқликни хажмини тўлдириш зарур.
Қабулнинг биринчи босқичи 4-6 соатни ташкил қилади.
Ёши
|
Биринчи 4-6 соатда эритма ҳажми |
ОРСА Рухнинг максимал суткалик дозаси |
0-6 ойларда |
100–250 мл |
500 мл |
6 ой – 5 йил |
250-500 мл |
1000 мл |
6 йил – катталар |
500-1000 мл |
Бу босқичда эритмани 1 кг тана вазнига 50-100 мл дозаси эритмани ҳажми ҳисобданади. Даволашни биринчи 3-4 соатда ичга қабул қилиш ҳисоблаб эритмани йўқотилган суюқлик ҳажми ҳисобга олиш керак.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашни иккинчи босқич –ҳар бир ичи суюк келган эпизоддан кейин 50-100 мл дан буюрилади, симптомлар тўхтаганича суткада 1 кг тана вазнига 50 мл дан кам бўлмаслиги лозим.
Эксикознинг енгил даражасида ичга қабул қилиш учун суюқликни ҳажми суткада 30 дан 50 мл/кг, ўртача даражасида – суткасида 60 дан 80 мл/кг ни ташкил қилади.
Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш суюқликни патологик йўқотилиши тўхтагунча ўтказилади.
Ичга юбориладиган суткалик эритмани ўртача ҳажми суткалик физиологик эҳтиёжни ҳажми ва йўқотилган патологик ҳажмини йиғиндисига тенг. Кўнгил айнишида ёки қусишда совутилган кўринишида эритмани тез-тез кўп бўлмаган порциялар бўлиб бўлиб қабул қилиш афзал. Болалар учун 1 соат давомида зарур бўлган эритмани миқдорини ҳисобланг ва ҳар 5-10 минут 10-15 мл дан ичиринг.
Шунингдек Орса Рух эритмаси шифокор назорати остида назогастрал зонд орқали юбориш мумкин.
Орса Рух эритмаси билан даволаш диарея тўхтагунича ўтказилади. Бу даврда юбориладиган суюқлик ҳажми диарея натижасида организм йўқотилган суюқлик ҳажмига мувофиқ бўлиш керак. Талаб қилувчи даволаш эритмани миқдори муҳим субъектив кўрсаткичи чанқоқлик ҳисобланади.
Лечение раствором Орса Цинк проводится до тех пор, пока не прекратится диарея. Объём вводимого в этот период раствора должен соответствовать объёму жидкости, потерянной организмом в результате диареи. Важным субъективным показателем требуемого количества лечебного раствора является жажда.
- буйракларни оғир паренхиматоз шикастланишлари;
- ҳушсиз ҳолати;
- пацентларда режалаштирилган умумий анестезия ёки жарроҳлик аралашувларидан олдин;
- гиповолемик шок;
- ичак тутилиши;
- кучли қусиш;
- гиперкалиемия;
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- ичакда углеводларни ўзлаштирилишни бузилиши (туғма моносахарид мальабсорбцияси);
- метаболик алкалоз;
- фаол аутоиммун жараёнларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим:
- ҳомиладорлик;
- лактация;
- қандли диабети бўлган пацентлар;
- юрак етишмовчилиги ва артериал гипертензияси бўлган пациентлар;
- буйрак функцияси етишмовчилиги билан боғлиқ сув-электролит бузилишлари бўлган пацентлар;
- бир вақтда бошқа рух сақловчи препаратлар қабул қилишда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. (Рух препаратлари ва бошқа руҳ сақловчи дори воситалари билан тушувчи руҳни дозасини ҳисобга олиш керак, чунки бу плазмада рухни юқори концентрациясига олиб келиши мумкин).
Орса Рух препаратини антибиотиклар ва бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин, аммо рух тузлари тетрациклинлар, мис препаратлари (бу препаратлар Орса Рух қабулдан камида 2 соатдан кейин қўллаш лозим).
Темир препаратлари юқори дозаларда, пеницилламин ва бошқа мажмуа воситалар рухни сўрилишини камайтиради (бу препаратларни камида 2 соат Орса Рух қабулидан кейин қўллаш керак).
Фолат кислотаси рухни сўрилишини кўп бўлмаган даражада бузиши мумкин.
Орса Рух узоқ муддат қўлланилганда мис рух билан ўзлаштирилиши конкуренцияси туфайли мис танқислигини пайдо бўлиш ҳавфини ҳисобга олиш лозим.
Эритма кучсиз кислотали реакцияга эга, шунинг учун сўрилиши меъдани ичидаги рН билан боғлиқ дори препаратларини самарадорлигига таъсир қилиш мумкин.
Диареяни кўпчилик ингичка ёки ёғон ичакда сўриладиган дори препаратларни ёки метаболизмида ичак-жигар рециркуляцияси ўрин тутган препаратларни сўрилишини ўзгартириш мумкин.
Очилгандан кейин, эритма музлатгичда салқин жойда (+2-+8°C ҳароратда) сақланиш ва 24 соат давомида ишлатиш керак!
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.
Орса Рух эритмаси ичга (перорал) буюрилади, эритмани вена ичига юбориш учун мўлжалланмаган!
Препаратни таъсирини бузмаслик учун бошқа компонентларни эритмага қўшиш ва суюлтириш мумкин эмас. Очилгандан кейин флаконни ичидагисини 24 соат давомида ишлатиш керак.
Перорал регидратацион даволаш иккита босқичдан ташкил топган: мавжуд бўлган сув-электролит йўқотишларни тўлдириш босқичи ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш босқичи.