Orsaning aptekalardagi narxlari
ORSA SINK eritma 250ml N1
|
|
193 ta dorixonada bor
|
11 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
28 100 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
23 000 so'mdan
Bron qilish
|
ORSA eritma 100ml N1
|
|
136 ta dorixonada bor
|
11 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
14 600 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
12 000 so'mdan
Bron qilish
|
ORSA eritma 500ml N1
|
|
15 ta dorixonada bor
|
16 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
18 500 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
16 500 so'mdan
Bron qilish
|
ORSA SINK eritma 100ml N1
|
|
142 ta dorixonada bor
|
15 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
21 400 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
16 800 so'mdan
Bron qilish
|
ORSA eritma 250ml N1
|
|
241 ta dorixonada bor
|
10 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
17 700 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
8 000 so'mdan
Bron qilish
|
ORSA SINK eritma 500ml N1
|
|
131 ta dorixonada bor
|
24 500 so'mdan
Dorixonadan topish
|
33 600 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
27 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Orsa ko'rsatmalar
- болалар ва катталарда ўткир диарея ва/ёки қусишда;
- иссиқлик таъсирида, жисмоний зўриқишда ва спорт билан шуғулланиш оқибатида келиб чиқадиган интенсив терлаш ҳолатларида;
- гипертермия( тана ҳароратининг ошиши)да, интоксикацияда, шу жумладан ўткир респиратор касалликларда,
- сув-электролит мувозанатини бузилишлари билан кечадиган офтоб ва иссиқ урганда;
- сувсизланишга олиб келадиган бошка ҳолатларда, шу жумладан алкогол билан заҳарланишда.
- хушсиз холат;
- умумий анестезия режалаштирилган пациентларда ёки жаррохлик арлашувларидан олдин;
- гиповолемик шокда;
- ичак тутилиши;
- тўхтовсиз қусиш;
- гиперкалиемия;
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- ичакда углеводларни сўрилишини бузилишлари (туғма моносахаридли мальабсорбция);
- метаболик алкалозда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:
- қандли диабети бўлган пациентларда;
- юрак етишмовчилиги ва артериал гипертензияси бўлган пациентларда;
- буйрак функцияси бузилишлари билан боғлиқ бўлган сув-электролит мувозанатини бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
- Dori shakli
- Farmakokinetikasi
- Maxsus shartlar
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakodinamikasi
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
100 мл, 250 ва 500 мл дан полипропилен флаконлар индивидуал тарғибот “галстук” флаери билан тиббиётда кўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга.
Farmakokinetikasi
Перорал қўллангандан кейин глюкоза карбонати ангидриди гази (СО2) ва сув (Н2О) гача метаболизмга учрайди, қолган компонентлар эса асосан сийдик ва фақат кам миқдорда тер ёки ахлат билан чиқарилади.
Maxsus shartlar
Оғир дегидратацияни ( >10% тана вазнини йўқотилиши, анурия) вена ичига юбориладиган регидратация учун эритмалар билан мувофиқлаштириш керак, фақат шундан кейингина Орсани буюриш мумкин.
Даволашни бошлашдан олдин йўқотилган тана вазнини ва дегидратация даражасини бахолаш учун пациентни вазнини ўлчаш керак.
Пациентни озиқлантириш ёки болани эмизишни регидратацион даволашни перорал ўтказиш вақтида тўхтатиш мумкин эмас ёки регидратация ўтказгандан кейин дарҳол давом эттириш керак. Ёғ ва оддий углеводларга бой овқатлардан сақланиш тавсия этилади.
Озуқани дарҳол регидратациядан кейин бериш мумкин. Қусишда 10 минут кутиш ва эритмани аста-секин, кичик хўпламлар билан ичишга тавсия этилади.
Буйрак етишмовчилиги, қандли диабет ёки кислота-ишқор, электролит ёки углевод мувозанатини бузилишлари кузатиладиган бошқа сурункали касалликлар фонида дегидратация ривожланган пациентларга Орса препарати билан даволашни ўтказишдаги синчиков мониторинг талаб қилинади.
Эмизикли болаларда Орса препаратини қўллаганда озуқланиш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди. Орсани кичик порциялар билан эмизишлар орасида беришни давом эттириш мумкин.
Онаси эмизмайдиган болалар озуқланишни нормал тартибига 6-12 соат ўтгач қайтишлари мумкин.
Кичик ва катта ёшдаги болаларга ёшига мос келадиган (масалан, картошка, гуруч, банан) полимер углеводлар сақловчи озуқани бериш керак.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Тавсия этилган дозаларда Орса ичга қабул қилиш учун эритмасини ҳомиладор ва лактация даврида буюриш мумкин.
Dozirovkasi
Орса препарати регидратацион даволаш учун ишлатишга тайёр эритма ҳисобланади. Эритма ичга қабул қилинади (перорал).
Препаратни таъсирини бузмаслик учун эритмага ҳеч қандай бошқа компонентларни қўшиш ва суюлтириш мумкин эмас. Флакон очилгандан кейин ичидагисини 24 соат давомида қўллаш керак.
Перорал регидратацион даволаш икки босқичдан ташкил топган: сув-электролит йўқотилишини тўлдириш босқичи ва бир маромда ушлаб турувчи даволаш.
3-4 соат давом этувчи перорал регидратацион даволашнинг биринчи босқичида йўқотилган суюқлик хажмини тўлдириш зарур.
Енгил даражадаги эксикозда ичга юбориш учун суюқлик хажми суткада 30 дан 50 мл/кг гачани, ўртача даражадаги эксикозда эса – суткада 60 дан 80 мл/кг гачани ташкил этади.
Ичга юбориш учун биринчи 3 -4 соат даволашда эритма хажми ҳисобини тахминан йўқотилган суюқлик хажмига тенг эритма хажмида бўлиши кераклигини эътиборга олиш керак.
Бир маромда ушлаб турувчи даволаш суюқликни патологик йўқолиши тўхтагунича ўтказилади.
Ичга юбориладиган эритмаларни суткалик хажми суткалик физиологик талаб хажми йиғиндисига ва патологик йўқолган хажмга тенг.
Орса эритмаси эмизикли болалар ва кичик ёшдаги болалар учун тана вазнига 150 мл/кг ҳисобидан ва 20-40 мл/кг– ўрта ва катта ёшдаги болалар ва катталар учун тана вазнига буюрилади.
Кўнгил айниганда ёки қусишда эритмани совутилган кўринишда қайтарилувчи дозаларда берган афзал. Шунингдек шифокор кузатуви остида назогастрал зонддан фойдаланиш мумкин.
Орса эритмаси билан даволашни диарея тўхтагунича ўтказиш керак.
Бу даврда юбориладиган эритма хажми диарея натижасида организм томонидан йўқотилган суюқлик хажмига мувофиқ бўлиши керак. Талаб қилувчи даволовчи эритмани миқдорини керакли субъектив кўрсаткичи чанқоқлик ҳисобланади.Nojo'ya samaralari
Орсанинг тавсия этилган дозаларига риоя қилганда ножўя таъсирларининг эҳтимоли кам. Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Натрий концентрациясини пасайганлиги туфайли, перорал регидрация учун гипоосмоляр тузли эритмалар билан даволаш одатда асимптоматик ва қисқа муддатли ҳисобланувчи гипонатриемия билан ассоциацияланган бўлиши мумкин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Орса препаратини дорилар билан ўзаро таъсири ўрганилмаган.
Эритма кучсиз кислотали реакцияга эга, шунинг учун уларнинг сўрилиши меъданинг рН муҳитига боғлиқ дори препаратларини самарадорлигига таъсир қилиши мумкин.
Ингичка ёки йўғон ичакда сўриладиган, ёки метаболизмида ичак-жигар рециркуляцияси ўрин тутадиган кўпгина препаратларнинг дори сўрилишига диарея ўз ўзидан ўзгартириши мумкин.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма
Таркиби
1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда глюкоза - 13,5 г, натрий хлориди - 2,6 г, калий хлориди - 1,5 г, натрий цитрат дигидрати - 2,9 г.
ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси 7М, инъекция учун сув - 1000 мл гача.
Farmakodinamikasi
Орса эритмаси қўллаш учун тайёр, гипоосмоляр орал регидратацион эритма ҳисобланади. Диарея ва дегидратация вақтида сув-туз мувозанатини тиклаш учун, электролит ва суюқликни йўқолишини тўғрилаш учун қўлланади. Глюкоза электролитлар сўрилишига ёрдам беради, цитратлар диарея ва дегидратацияда пайдо бўладиган метаболик ацидозда кислота-ишқор мувозанатини мувофиқлаштириш ёрдам беради. Орса эритмасини осмолярлиги 245 ммоль/л ташкил қилади, рН кучсиз кислотали 5,0-6,0.
Орса компонентлари |
г/л |
ОРСА ионли таркиби |
ммоль/л |
Натрий хлориди |
2,6 |
Натрий |
75 |
Сувсиз глюкоза |
13,5 |
Хлорид |
65 |
Калия хлориди |
1,5 |
Сувсиз глюкоза |
75 |
Сувсиз натрия цитрат дигидрати
|
2,9 |
Калий |
20 |
Цитрат |
10 |
||
осмолярлик йиғиндиси |
245 |
Орса эритмаси ЖССТ тавсиялари бўйича ишлаб чиқилган. Осмолярлиги камайтирилган регидратация учун эритмалар самаралироқ ҳисобланиши исботланган; натрийнинг пасайган концентрацияси гипернатриемияни ривожланишини олдини олиш учун калийни юқори даражада мавжудлиги эса - калий даражасини тезроқ тикланиши учун зарур. Орса эритмасининг осмолярлигини камайтирилганлиги ва ичакда сув ва электролитларни яхши ўзлаштирилиши туфайли, диареяни давом этишини ва хажмини қисқартиради.
Эритмада цитратлар мавжудлиги туфайли, Орса кислота-ишқор мувозанатини тиклайди, метаболик ацидозни ривожланишини олдини олади.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Препарат болалар ололмайдиган жрйда сақлансин.
Очилгандан кейин эритмани салқин жойда совутгичда сақлаш (+2-+80С ҳароратда) ва 24 соат давомида қўллаш керак!
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Dozani oshirib yuborilishi
Гипергидратация, электролит мувозанатини бузилиши, гипергликемия.
Ичга юбориладиган суюқлик хажмини ошиши қусиш ва шиш каби асоратларни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Орса глюкозо-электролит эритмаси қўлланганда, тасдиқланган ёки латент-кечувчи қандли диабети бўлган пациентларда қонда қанд миқдори диабетик кома холатигача ошиши мумкин.
Орса эритмасини катта хажмда ёки хаддан зиёд концентрацияда юборилганда асимптоматик ёки қисқа муддатли ҳисобланувчи гипонатриемия ривожланиши мумкин.
Буйрак функцияси бузилишлари бўлган пациентларда метаболик алкалозни ривожланиши мумкин, бу ўпка вентиляциясини сусайиши, нерв-мушак қўзғалувчанлиги ва тетаник тиришишлар билан намоён бўлади.
Даволаш: аҳамиятли даражада дозани ошириб юборилиш холларида шифокор назорати талаб қилинади. Сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш лаборатор текширувлар маълумоти асосида ўтказиш керак.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти
Орса автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Chiqarish shakllari