Bondjigar
Bondjigar chiqarish shakllari



Bondjigar qo'llanmasi
Бонджигар – ўсимликлар тўпламидан иборат препарат (дори) бўлиб, фармакологик самарасини унинг таркибига кирувчи фаол компонентлар таъминлаб беради, ушбу фаол компонентлар гепатопротектор, яллиғланишга қарши, антитоксик ва ўт (сафро) ҳайдаш хоссаларига эгадир.
Оқ тизмагул антигепатотоксик хоссага эга.
Пикрориза курроа антигистамин, яллиғланишга қарши (тромбоцитлар фаоллигини ингибирлаш (тўхтатиш) йўли билан), ўт ҳайдовчи ва антиоксидант таъсир кўрсатади, бундан ташқари иммунитетни ошириш таъсирига ҳам эга.
Қора итузум тинчлантирувчи, оғриқ ҳайдовчи, ични юмшатувчи таъсир кўрсатади.
Оддий сачратқи ўт ҳайдовчи, гепатопротектор таъсир кўрсатади.
Юлғун бошқа жигарни ҳимоя қилувчи препаратлар таъсирини фаоллаштиради, қон тўхтатувчи таъсирга эга.
Дала турпи антиоксидантдек таъсир қилади, гепатотроп ва ўт ҳайдаш таъсирга эга, жигарнинг детоксикацион хусусиятини кучайтиради, метаболизмни бошқаради.
Аччиқ зирк ўт ҳайдовчи, микробларга ва диарея (ич кетиш)га қарши таъсирларга эга.
Шохланган берхавия гепатопротектор, оғриқ қолдирувчи, сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади.
Bondjigar narxlari
Bondjigar o'xshash dorilari
Bondjigar barcha rasmlari















