Kinoloksning aptekalardagi narxlari
KINOLOKS tabletkalari 400mg N5
|
|
48 ta dorixonada bor
|
52 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
57 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Kinoloks ko'rsatmalar
- Ўткир бактериал синусит (Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis);
- Сурункали бронхитнинг кучайиши (Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Haemophilus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, metitsillinga sezgir Staphylococcus aureus, Moraxella catarrhalis);
- Шифохонадан ташқари пневмония (Streptococcus pneumoniae, шу жумладан кўп чидамли штаммлар, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Klebsiella pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Chlamydia pneumoniae);
- Тери, таносил ва юмшок тўқималарнинг асоратланмаган ва асоратланган юқумли касалликлари, инфекцияланган диабетик оёқ панжаси (метициллинга сезгир Staphylococcus aureus, Streptococcus pyogenes, Escherichia coli, Klebsiella pneumoniae, Enterobacter cloacae bundan mustasno);
- Қорин бўшлиғидаги юқумли касалликлар, шу жумладан абсцесс, перитонит, асоратланган аппендицит, ичак тешилишлари;
- Кичик чаноқ аъзоларининг асоратланмаган ва асоратланган яллиғланиш касалликлари (шу жумладан салпингитлар ва эндометритлар);
- Вабо касаллигида (Yersinia pestis) қўлланилади.
• хомиладорлик ва лактация (эмизиш) даври;
• 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.
Ичга қабул қилинганида Кинолокс меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади, овқат қабул қилиш тизимли сўрилиш даражаси ва тезлигига ахамиятли таъсир кўрсатмайди. Кинолокс 400 мг бир марта қабул қилинганидан сўнг қон плазмасидаги максимал концентрациясига 0,5-4 соатлар давомида эришилади ва тахминан 3,1 мг/л ни ташкил қилади. Мутлақ биокираолишлиги деярли 90% ни ташкил этади.
Тақсимланиши
Кинолокс қон-томирлар хавзасидан ташқарида жуда тез тақсимланади. Тақсимланиш ҳажми – 1,7-2,7 л/кг ни ташкил этади. Қон зардобидаги оқсиллари билан (асосан альбуминлар билан) боғланиши тахминан 30-50% ни ташкил этади ва модданинг концентрациясига боғлиқ эмас.
Кинолокснинг плазмадаги концентрациясидан юқори концентрациялари ўпка тўқимасида (шу жумладан, альвеоляр макрофагларда), бронхлар ва буруннинг ёндош бўшлиқларини шиллиқ қаватларида, терининг яллиғланиш ўчоғидаги экссудатда ҳосил бўлади. Сўлакда ва интерстициал суюқликда препаратнинг юқори концентрациялари эркин ҳолатда аниқланади. Бундан ташқари, препаратнинг юқори концентрациялари қорин бўшлиғи аъзоларида ва перитонеал суюқликда, шунингдек аёлларнинг жинсий аъзоларида аниқланади.
Метаболизми
Кинолокс биотрансформациянинг 2-нчи босқичидан ўтганидан сўнг организмдан буйраклар ва МИЙ орқали, ҳам ўзгармаган ҳолда, ҳам нофаол сульфобирикмалар (М1) ва глюкуронидлар (М2) кўринишида чиқарилади. Кинолокс цитохром Р450 микросомал тизими томонидан биотрансформацияга учрамайди.
Чиқарилиши
Кинолокснинг ярим чиқарилиш даври тахминан 12 соатни ташкил этади. Кинолокснинг тахминан 45% ўзгармаган ҳолда (улардан тахминан 20% сийдик билан, тахминан 25% - ахлат билан) чиқарилади. Умумий тахминий клиренси – 12 ± 2,0 л/соат, буйрак клиренси – 2,6 ± 0,5 л/соатни ташкил этади.Кинолокс билан даволаниш вақтида оғир диарея ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.
Кинолокс амалиётда қўлланганида фотосезувчанлик реакциялари кузатилмаган. Шунга қарамасдан, моксифлоксацин қабул қилаётган пациентлар, қуёш нурларининг тўғридан тўғри таъсиридин ва УБ-нурланишдан сақланишлари керак.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат марказий нерв тизими томонидан ножўя реакциялар чақириши мумкин, шунинг учун автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш мумкинлиги, препаратни қабул қилишга нисбатан пациентнинг реакциясига қараб баҳоланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Хомилага таъсир кўрсатиш FDA тоифаси бўйича - С.
Ҳомиладорликда Кинолоксни қўллаш қўллаш мумкин эмас.
Лактация даврида Кинолоксни буюриш зарурати бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда Кинолокснинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Тавсия этилган дозаси – 400 мг ( 1 таблетка Кинолокс) суткада 1 марта.
Даволашнинг давомийлиги инфекциянинг оғирлиги, ва клиник самарасига қараб белгиланади, ва ўртача қуйидагиларни ташкил қилади:
Инфекцион касаллик тури |
Ҳар 24 соатда қўллаш дозалари
|
Даволашнинг давомийлиги |
Ўткир бактериал синусит |
400 мг |
10 кун |
Сурункали бронхитнинг кучайиши |
400 мг |
5 кун |
Шифохонадан ташқари пневмония |
400 мг |
7-14 кун |
Тери ва таносил асоратланмаган юқумли касалликлари |
400 мг |
7 кун |
Тери ва таносил асоратланган юқумли касалликлари |
400 мг |
7-21 кун |
Қорин бўшлиғидаги асоратланган юқумли касалликлар |
400 мг |
5-14 кун |
Кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари |
400 мг |
10-14 кун |
Вабо касаллиги |
400 мг |
10-14 кун |
Ножўя самараларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – қоринда оғриқ, диспепсия (шу жумладан, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, диарея), жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши; кам ҳолларда – оғизни қуриши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидози, анорексия, стоматит, глоссит, гамма-глютамилтрансферазанинг даражасини ошиши.
Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши, бош оғриғи; кам ҳолларда – астения, уйқусизлик ёки уйқучанлик, асабийлик, ховотирлик хисси, тремор, парестезиялар.
Сезги аъзолари томонидан: тез-тез – таъм билишни бузилиши.
Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни ошиши, юрак уришини ҳис этиш, кўкракда оғриқ, QT интервалини узайиши.
Нафас тизими томонидан: кам ҳолларда – хансираш; жуда кам ҳолларда – бронхал астма.
Таянч-харакат аппарати томонидан: кам ҳолларда – артралгия, миалгия.
Сийдик таносил тизими томонидан: кам ҳолларда – вагинал кандидоз, вагинит.
Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тошма, қичишиш.
Лобаротор кўрсаткичлар: кам ҳолларда – лейкопения, протромбин вақтини узайиши, эозинофилия, тромбоцитоз, амилазанинг фаоллигини ошиши.
Бошқалар: кам ҳолларда – кандидоз, умумий дискомфорт, кучли терлаш.
Кинолокс антиаритмик препаратларнинг IА синфи (хинидин, прокаинамид) ёки III синфи (амиодарон, соталол), шунингдек QT интервалини узайтирувчи препаратлар (цизаприд, эритромицин, антипсихотик препаратлар, трициклик антидепрессантлар) билан қўлланганида, QT интервалини узайишига нисбатан аддитив таъсир қилиши мумкин.
Кортикостероидлар билан бир вақтда қўлланганида тендовагинит ёки пайларни узилишини ривожланиш хавфи ошади.
Таркиби:
Кобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: моксифлоксацин гидрохлориди – 436.34 мг (400 мг моксифлоксацинга эквивалент).
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, коллоид кремний диоксиди, кроскамеллоза натрий, повидон, магний стеарати.
қобиғининг таркиби: пушти рангли Opadry II.
Резистентлик
Кинолоксга умумий чидамлиликни ривожланиш тезлиги паст. Кинолоксга чидамлилик аста-секин қатор кетма-кет келувчи мутациялар натижасида ривожланади. Пенициллинларга, цефалоспоринларга, аминогликозидларга, макролидларга ва тетрациклинларга нисбатан Кинолоксда кесишган резистентлик мавжуд эмас. Фторхинолонлар гурухига мансуб воситалар ўртасида кесишган чидамлилик кузатилади, аммо бошқа фторхинолонларга чидамли бўлган айрим граммусбат ва анаэроб микроорганизмлар моксифлоксацинга сезгир бўлиши мумкин.
Таъсир доираси
Кинолокс кенг доирали граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар, анаэроблар, кислотага чидамли бактериялар ва Mycoplasma, Chlamidia ва Legionella каби атипик шакллари, шунингдек b-лактам ва макролид антибиотикларга чидамли бактерияларга нисбатан фаолликка эга.
Кинолокснинг антибактериал фаоллик доираси қуйидаги микроорганизмларни ўз ичига олади: граммусбат микроорганизмлар - Streptococcus pneumoniae (шу жумладан пенициллинга чидамли штаммлари ва антибиотикларга нисбатан кўп сонли чидамлилиги бўлган штаммлари), Streptococcus pyogenes (А гуруҳи), Streptococcus milleri, Streptococcus mitis, Streptococcus agalactiae, Streptococcus dysgalactiae, Streptococcus auginosus, Streptococcus constellatus, Staphylococcus aureus (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus cohnii, Staphylococcus epidermidis (шу жумладан метициллинга сезгир штаммлари), Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus, Staphylococcus simulans, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus faecalis (фақат ванкомицинга ва гентаминцинга сезгир штаммалари);
грамманфий микроорганизмлар - Haemophillus influenzae (шу жумладан, b-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Haemophillus parainfluenzae, Klebsiella pneumoniae, Moraxella catarrhalis (шу жумладан b-лактамаза ишлаб чиқарадиган ва ишлаб чиқармайдиган штаммлари), Escherichia coli, Enterobacter cloacae, Bordetella pertussis, Klebsiella oxytoca, Enterobacter aerogenes, Enterobacter agglomerans, Enterobacter intermedius, Enterobacter sakazaki, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Morganella morganii, Providencia rettgeri, Providencia stuartii;
анаэроблар - Bacteroides distasonis, Bacteroides eggerthii, Bacteroides fragilis, Bacteroides ovatum, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides uniformis, Fusobacterium spp., Peptostreptoccus spp., Porphyromonas spp., Porphyromonas anaerobius, Porphyromonas asaccharolyticus, Porphyromonas magnus, Prevotella spp, Propionibacterium spp., Clostridium perfringens, Clostridium ramosum; атипик микроорганизмлар - Chlamydia pneumoniae, Mycoplasma pneumoniae, Legionella pneumophila, Coxiella burnetti.
Кинолокс Staphylococcus aureus (метициллин/офлоксацинга чидамли штаммлари), Staphylococcus epidermis (метициллин/офлоксацинга чидамли штаммлари), Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas fluorescens, Burkholderia cepacia, Streptrophomonas maltophilia ларга нисбатан фаоллиги камроқ.Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.Даволаш: доза ошириб юборилганида клиник манзарасига мослаш, ЭКГ-мониторинги билан бирга симптоматик тутиб турувчи даволашни ўтказиш керак.
Ичга қабул қилиш учун препаратнинг дозаси ошириб юборилганида фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, моксифлоксациннинг тизимли таъсирини камайтириши мумкин.
Chiqarish shakllari