Таркибида мометазон фуроати USP 0.1% в/в бўлган крем суртилганда яллиғланиш ёки ўта сезувчанлик реакциялари намоён бўлганда, даволашни тўхтатиш ҳамда тегишли терапия ўтказишни тайинлаш лозим.
Инфекция ривожланган ҳолларда тегишли замбуруққа қарши ёки антибактериал воситалардан фойдаланиш зарур. Тегишли ижобий таъсир тез ифодаланмаган ҳолларда, инфекция назорат қилинадиган ҳолга келгуга қадар кортикостероид билан даволашни тўхтатиш шарт.
Маҳаллий қўлланиладиган кортикостероидлар тизимли абсорбцияси, даволаш тўхтатилгандан сўнг мумкин бўлган глюкокортикостероидли етишмовчилик ривожланган ҳолда, қайтувчи характерга эга гипоталамо-гипофизар-адренал тизимнинг супрессиясига олиб келиши мумкин. Шунингдек баъзи беморларда маҳаллий қўлланиладиган кортикостероидлар тизимли абсорбцияси Кушинг синдроми, гипергликемия ва глюкозурияни келтириб чиқариши мумкин. Маҳаллий қўлланиладиган стероид воситаларини терининг катта сирти учун ёки окклюзия соҳаси учун қўлловчи беморлар, гипоталамо-гипофизар-адренал тизимнинг супрессияси бўйича даврий равишда текширилиши шарт.
Маҳаллий кортикостероидларни қўллаш жараёнида кортикостероидлардан тизимли равишда фойдаланиш билан боғлиқ ҳар қандай ножўя таъсирлар, шу жумладан айниқса болалар ва гўдакларда адренал супрессия келиб чиқиши мумкин.
Бемор болалар эквивалент дозалар қўлланилганда тана массаси индексининг тери сиртига нисбати ортиқча бўлганлиги сабабли тизимли заҳарланишнинг намоён бўлишидан таъсирланиши мумкин. Икки ёшдан кичик ёшдаги бемор болаларда таркибида мометазон фуроати USP 0.1% в/в бўлган кремни қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаганлиги сабабли, мазкур ёшдаги болаларни даволаш учун уни қўллаш тавсия этилмайди.
Маҳаллий ёки тизимли заҳарланиш, айниқса воситадан жароҳатланган тери қопламининг катта миқдорига, букиладиган жойларга ёки полиэтилен сабабли окклюзияда узоқ вақт қўлланилганда тез-тез намоён бўлади. Воситани болаларни даволашда, юз учун қўллашда, окклюзиядан фойдаланмаслик лозим. Юзга суртишда даволаш курси 5 кундан ортмаслиги шарт, окклюзиядан фойдаланмаслик керак. Ёшидан қатъий назар барча беморларга узлуксиз ва узоқ давом этадиган терапияни ўтказмалик лозим.
Маҳаллий қўлланиладиган кортикостероидларни қўллаш псориазда, бир қатор сабабларга кўра, хавфли бўлиши мумкин, шу жумладан чидамлилик ривожлангандан сўнг касалликнинг зўрайиши, терининг тўсиқ (барьер) функциясининг бузилиши сабабли марказлашган пустулёзли псориаз ҳамда локал ёки тизимли заҳарланиш ривожланиши хавфи мавжуд. Воситани псориазни даволашда қўллаш ҳолларида бемор аҳволини пухта назорат қилинишини таъминлаш зарур.
Ифодаланган таъсирга эга бўлган маҳаллий қўлланиладиган барча кортикостероидларга нисбатан даволашни кескин тўхтатишга йўл қўймаслик керак. Қўлланилиши маҳаллий ва таъсири кучли бўлган кортикостероидларни узоқ вақт довомида кўлланилиши кескин тўхтатилганда “орқага уриш” аломати ривожланиши умумкин, у жадал қизариш, ачишиш ва яллиғланиш билан кечадиган дерматит шаклида ифодаланиши мумкин. Дозани аста-секин камайтириш, масалан, танаффуслар билан бирга даволаш, сўнг даволашни бутунлай тўхтатиш ҳолларда бундай вазиятни бартараф қилиш мумкин.
Баъзи беморларад маҳаллий қўллашдан сўнг тизимли абсорбция сабабли гипергликемия ва глюкозурия ривожланиши мумкин. Глюкокортикоидлар баъзи жароҳатларнинг ташқи характеристикаларни ўзгартиришга ёрдам бериши мумкин ва тегишли ташхис қўйишни қийинлаштириши, шунингдек битиш жараёнини тўхтатиб туриши мумкин.
Кўриш қобилиятининг бузилиши:
Кортикостероидларни тизимли ва маҳаллий қўллашда кўриш сифати бузилиши мумкин. Беморда бундай аломатлар ёки бошқа бузилишлар намоён бўлган ҳолда, бемор сабабларни аниқлаш мақсадида офтальмологга мурожаат қилиши шарт, бундай сабабларга катаракта, глаукома ёки марказий сероз хориоретинопатия (CSCR) каби кам учрайдиган касалланиш кириши мумкин, уларнинг ривожланиши ҳақидаги маълумотлар тизимли ёки маҳаллий кортикостероидларни қабул қилишдан сўнг олинган.
Маҳаллий қўлланиладиган таркибида мометазон фуроати USP 0.1% в/в бўлган препаратлар офтальмологик қўллаш учун мўлжалланмаган, шу жумладан уларни қовоқларга суртиш мумкин эмас, чунки глаукома ёки субкапсуляр катаракта ривожланиши хавфи мавжуд.
Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таркибида мометазон фуроати USP 0.1% в/в бўлган крем транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этмайди.