Savelid analoglari


Dori analoglarini taqqoslash Savelid

Савелид Zivoks LAEN
Анаэроб ёки аэроб граммусбат микроорганизмларининг сезувчан штаммлари чақирган инфекцияларни, жумладан бактериемия билан кечувчи қуйидаги инфекцияларни:

-нозокомиал (госпитал) пневмония;

-касалхонадан ташқари пневмония;

-тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари;

-энтерококклар, жумладан Enerococcus faecium ва faecalis ванкомицинга резитент штаммлари чақирган инфекцияларни даволаш.

Агар инфекция қўзғатувчилари грамманфий микроорганизмларни ўз ичига олса, клиник жиҳатдан мажмуавий даволашни буюриш кўрсатилган.

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Касалхонадан ташқари пневмония ва нозокомиал пневмония таъсирчан граммусбат бактериялар томонидан келтириб чиқарилгани маълум бўлса ёки гумон қилинса,  уларни даволашда қўлланилади.
Микробиологик тестдан ўтказиш ишлари натижасида инфекция таъсирчан граммусбат бактериялар томонидан келтириб чиқарилгани аниқланган тақдирдагина асоратли тери инфекциялари ва юмшоқ тўқималарни даволашда қўлланади. 
Линезолид грамманфий патогенлар томонидан келтириб чиқарилган инфекцияларга нисбатан фаол эмас. Линезолидни муқобил даволаш вариантлари бўлмаганида, грамманфий организмларнинг маълум ёки эҳтимолий коинфекцияси билан мураккаб тери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларига эга пациентларда қўллаш зарур. Инфекциянинг грамманфий қўзғатувчилари мавжуд бўлганида мажмуавий даволаш кўрсатилган.
Batafsil
Retseptli Retseptli / Retsepsiz Retseptli
Kategoriya

Antibiotiklar

Antibiotiklar

Antibiotiklar

Nojo'ya ta'sirlar
Ножўя реакцияларини ривожланиш тез-тезлигини баҳолаш мезонлари: тез-тез (>1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (>1/1000 ва <1/100).

Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез – кандидоз (хусусан орал ва вагинал кандидоз) ёки замбуруғли инфекциялар; тез-тез эмас – вагинит.

Қон ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез эмас – эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, таъмни ўзгариши (метал таъм); тез-тез эмас – бош айланиши, уйқусизлик, гиперстезия, парестезия.

Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни ёмонлашуви.

Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: тез-тез эмас – қулоқлар шанғиллаши.

Қон-томирлар тизими томонидан: тез-тез эмас – артериал гипертензия, флебит/тромбофлебит.

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – диарея, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – қоринда локал ёки умумий оғриқ, қабзият, оғизни қуриши, диспепсия, гастрит, глоссит, аҳлатни суюқлашиши, панкреатит, стоматит, тилнинг рангини бузилиши ёки ўзгариши.

Гепатобилиар тизими томонидан: тез-тез – аномал функционал жигар синамалари.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тез-тез эмас – дерматит, кўп терлаш, қичишиш, тошма, эшакеми.

Буйрак ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: тез-тез эмас – полиурия.

Репродуктив тизими томонидан: тез-тез эмас – вульвовагинал бузилишлар.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тез-тез эмас – иситма, чарчоқлик, инъекция жойида оғриқ, юқори чанқоқлик, локал оғриқ.

Лаборатор кўрсаткичлар

Биокимёвий кўрсаткичлар: тез-тез – АСТ, АЛТ, ЛДГ, ишқорий фосфатаза, қонда мочевина азоти креатининкиназа, липаза, амилазани ёки глюкозани ошиши, умумий оқсилни пасайиши, альбумин, натрий ва кальцийни, калийни ёки бикарбонатларни ошиши ёки пасайиши; тез-тез эмас – умумий билирубинни, креатинин, натрий ёки кальцийни ошиши, оч қоринга глюкозани пасайиши, хлоридларни ошиши ёки пасайиши.

Гематологик кўрсаткичлар: тез-тез – нейтрофиллар ва эозинофиллар сонини ошиши, гемоглобинни, гематокрит ёки эритроцитлар сонини пасайиши, тромбоцитлар ёки лейкоцитлар сонини ошиши ёки камайиши; тез-тез эмас – ретикулоцитлар сонини ошиши, нейтрофиллар сонини камайиши.

Қуйидаги ножўя реакциялар алоҳида ҳолларда жиддий деб баҳоланади: қоринда локал оғриқ, транзитор ишемик хуружлар, артериал гипертензия, панкреатит ва буйрак етишмовчилиги. Препаратни қўлланилиши билан боғлиқ бўлган тахикардиянинг бир ҳолати тўғрисида хабар қилинган.

Айниқса, ҳаётга хавф туғдирувчи инфекциялари ва ёндош касалликлари бўлган беморларда анемия ривожланиши мумкин.

Линезолидни >28 кундан кўп қўлланганда, анемия ривожланиш хавфи аҳамиятли даражада ошади.

Постмаркетинг тажриба

Қон ва лимфатик тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, панцитопения ва миелосупрессия. Бундай холатлар асосан препаратни тавсия этилган 28 кунни ташкил этган максимал муддатидан узоқ қўллаган пациентларда кузатилган.

Иммун тизими томонидан: анафилаксия.

Трофика ва метаболизмни бузилиши: лактатацидоз.

Нерв тизими томонидан: периферик нейтропения, тиришиш, сератин синдроми. Линезолид билан даволанган пациентлар ўртасида периферик нейропатия тўғрисида хабар қилинган. Бундай ҳолатлар препаратни уни қўллаш учун тавсия қилинган максимал 28 кунни ташкил қилган муддатидан узоқ қабул қилган пациентларда кузатилган.

Кўриш аъзолари томонидан: кўрув нервини, баъзида кўришни йўқотилишигача кучайиб борувчи (асосан препаратни максимал тавсия қилинадиган 28 кунлик муддатидан узоқроқ қабул қилаётган пациентларда) нейропатияси.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: ангионевротик шиш, терининг Стивенс-Джонсон синдроми каби буллёз шикастланишлари.

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Narh
Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Mavjud qadoq turlari
  • Eritma
  • Tabletkalar
  • Eritma
  • Granulalar
  • Tabletkalar
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash
«Savelid analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9