• суяк-мушак тизими ва юмшоқ тўқималарнинг касалликлари, шу жумладан ревматоид артрит, остеоартроз, бурситлар, анкилозланувчи спондилоартрит, эпикондилит, радикулит, кокцигодиния, ишиалгия, люмбаго, бўйин мушакларини қийшиқлиги, ганглиоз киста, экзостоз, фасциит, оёқ қафтини касалликлари;
• аллергик касалликлар, шу жумладан бронхиал астма, пишан иситмаси (поллиноз), аллергик бронхит, мавсумий ёки йил бўйи кузатиладиган ринит, дори воситаларини қабул қилиш оқибатида ривожланган аллергия, зардоб касаллиги, ҳашоротларни чақишига нисбатан реакциялар;
• дерматологик касалликлар, шу жумладан атопик дерматит, тангасимон экзема, нейродермитлар, контакт дерматит, яққол ривожланган фотодерматит, эшакеми, қизил ясси темиратки, инсулинли липодистрофия, инсимон алопеция, дискоид қизил югурик, псориаз, келоид чандиқлар, оддий пуфакча, герпетик дерматит, кистоз ҳуснбузар;
• бириктирувчи тўқималарни тизимли касалликлари, шу жумладан тизимли қизил югурик, склеродермия, дерматомиозит, тугунчали периартериит;
• гемобластозлар (катталарда лейкоз ва лимфомаларни, болаларда ўткир лейкозни паллиатив даволаш);
• буйрак усти безларини бирламчи ёки иккиламчи етишмовчилиги (минералокортикоидларни бир вақтда қўллаш шарт);
• ГКС билан тизимли даволаш талаб этиладиган бошқа касалликлар ва патологик ҳолатлар (адреногенитал синдром, ярали колит, регионар илеит, мальабсорбция синдроми, препаратни конъюнктивага юбориш зарурати бўлганида кўз шиллиқ қаватини шикастланиши, ГКС ни қўллаш зарурати бўлганида қонни патологик ўзгаришлари, нефрит, нефротик синдром) да қўлланади.