Препаратни хар куни 10 кундан ортиқ шифокор билан маслаҳатлашмасдан қабул қилиш тавсия этилмайди. Препаратни юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш сувсизланишга, электролитлар мувозанатинингбузилишига, гипокалиемияга олиб келиши мумкин.
Кекса пациентларда, гипокалемияда, қонда магний миқдорини ошиши, организми заифлашган пациентларда эхтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Юқори дозаларда опиоидларни қабул қилувчи онкологик беморларда қабзиятни бартараф қилиш учун препарат самарали.
Препаратни қабул пациентларда бош айланиши ва хушидан кетиш кузатилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бу ҳолатлар дефекация вақтидаги ҳушидан кетиш (ёки дефекация вақтида зўриқиш туфайли келиб чиққан ҳушидан кетиш) ёки қорин оғриғидаги вазовагал реакция билан боғлиқ бўлиб, бу қабзият билан боғлиқ бўлиши мумкин ва препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши шарт эмас.
Фруктозани ирсий ўзлаштира олмайдиган пациентлар препаратни қабул қилмаслиги керак.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда препаратни фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича 2 ёшдан қўллаш керак
Препарат ўзига хос таъмга эга эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик
Ҳомиладор аёлларда ўтказилган ишончли ва яхши назоратли тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Ҳомиладорлик I ойлигида препаратни қабул қилиш мумкин эмас. Ҳомиладорликни II ва III ойликларида препаратни фақат она учун даволашдан потенциал фойда ҳомила учун потенциал хавфдан анча устун бўлганида препаратни қабул қилиш мумкин.
Эмизиш даври
Фаол метаболитлари ва унинг глюкуронидари кўкрак сути билан ажралмайди. Шундай қилиб препарат лактация даврида қўллаш мумкин, лекин бундай ҳолларда эмизишни тўхтатиш лозим.
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни автомобил ва механизмларга бошқариш қобилиятига таъсири бўйича махсус клиник тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунга қарамасдан, пациентларга вазовагал реакция (яъни, ичак спазми вақтида) туфайли препаратни қўллашда бош айланиши ва/ёки ҳушидан кетиши мумкинлиги хақида хабар бериш керак. Ичак спазмлари пайдо бўлганида, пациентлар потенциал хавфли фаолият турларидан, шу жумладан, автотранспортни хайдаш ёки механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.