Terjinan
Terjinan chiqarish shakllari
Terjinan qo'llanmasi
Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Гинекологияда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Микробларга қарши, яллиғланишга қарши, протозойларга қарши, замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади; қиннинг шиллиқ қаватини бутунлигини ва рН мухити турғунлигини таъминлайди.
Тернидазол - имидазол ҳосиласи гуруҳи замбуруғларга қарши восита, эргостерол синтезини камайтиради (хужайра мембранасининг таркибий қисми), хужайра мембранасининг структураси ва хусусиятларини ўзгартиради. Трихомонацид таъсир кўрсатади, шунингдек анаэроб бактерияларга, хусусан гарднерелларга нисбатан фаол.
Неомицин - аминогликозидлар гуруҳи кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Граммусбат (Staphylococcus, Streptococcus pneumoniae) ва грамманфий (Escherichia coli, Shigella dysenteriaе, Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Proteus spp.) микроорганизмларга бактерицид таъсир кўрсатади; Streptococcus spp. га нисбатан кам самарали. Микроорганизмларнинг чидамлилиги аста-секин ва кам даражада ривожланади.
Нистатин - полиенлар гуруҳи замбуруғларга қарши антибиотик, Candida авлоди ачитқисимон замбуруғларига нисбатан юқори самарали, хужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ўзгартиради ва уларнинг ўсишини секинлаштиради.
Преднизолон - гидрокортизоннинг дегидрирланган аналоги, яққол яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, экссудацияга қарши таъсир кўрсатади.Препаратни ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида қўллаш мумкин.
Она учун кутилаётган потенциал фойда ҳомила ва бола учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан ошса препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин.
Вагинал қўллаш учун буюрилади.
Бир таблеткани уйқу олдидан “ётган” ҳолатда қинга чуқур қилиб киритилади. Қинга киритишдан олдин таблеткани 20-30 секунд давомида сувда тутиб туриш лозим. Юборилганидан кейин 10-15 минут ётиш керак. Даволашнинг ўртача давомийлиги - 10 кун; тасдиқланган микоз ҳолларида 20 кунгача узайтириш мумкин; профилактик курснинг ўртача давомийлиги – 6 кунни ташкил қилади.
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари хақида маълумотлар йўқ.
Вагинитлар, трихомониазни даволаш ҳолларида жинсий шерикни ҳам бир вақтда даволаш тавсия қилинади.
Хайз кўриш вақтида даволашни тўхтатиш мумкин эмас.
Аниқланмаган.
Рецепт бўйича берилади.
Дори шакли: вагинал таблеткалар
1 г таблетка ТАРКИБИ
Таъсир этувчи моддалар:
Тернидазол.........................................................................0,2 г;
Неомицин сульфати...........................................................0,1 г ёки 65000 ХБ;
Нистатин............................................................................100 000 ХБ;
Преднизолон натрий метасульфобензоати..........................0,0047 г;
преднизолонга эквивалент ……………………. 0,003 г;
Ёрдамчи моддалар:
Буғдой крахмали...... ……………………………..0,264 г.
Лактоза моногидрати………………………………q.s. 1,2 г гача.
Коллоид кремний диоксиди.... …………………...0,006 г.
Магний стеарати…………………………………….0,01 г.
Карбоксиметил крахмал натрий…………………...0,048 г.
Вагинал таблеткалар.
6 ёки 10 таблеткадан стрипда (алюмин фольга), бир стрип қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига ўрамланган.
Ачишиш, қичишиш ҳисси ва қиннинг таъсирланиши (айниқса даволанишнинг бошида).
Алоҳида ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Препаратга сезувчан микроорганизмлар чақирган вагинитларни даволаш, шу жумладан:
‒ бактериал вагинит;
‒ қиннинг трихомониази;
‒ Candida тури, замбуруғлари чақирган вагинит;
‒ аралаш вагинит.
Урогенитал инфекциялар/вагинитларни олдини олиш, шу жумладан:
‒ гинекологик операциялар олдидан;
‒ туғруқлар ва аборт олдидан;
‒ бачадон ички воситаларини қўйишдан олдин ва кейин;
‒ бачадон бўйни диатермокоагуляциясидан олдин ва кейин;
‒ гистерография олдидан қўлланилади.
Terjinan narxlari
Terjinan barcha rasmlari














