ADOLOKS
ADOLOKS chiqarilish shakllari

ADOLOKS haqida qo'llanma
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Левофлоксацинга ёки бошқа фторхинолонга, шунингдек препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик, тутқаноқ, илгари хинолинлар билан даволаш ўтказилганидаги пайларнинг шикастланиши, ҳомиладорлик, лактация даври, болалар ва ўсмирлар (18 ёшгача).
Эҳтиёткорлик билан: кексалик ёши (буйраклар фаолиятини йўлдош пасайишининг юқори эҳтимоли сабабли), глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги.
Farmakodinamikasi
Левофлоксацин – хинолонлар (фторхинолон) гуруҳидан бўлган кенг таъсир доирасига эга бактерицид антибиотик. Левофлоксацин офлоксациннинг чапга айланувчи изомери. Левофлоксацин ДНК – гираза (топоизомераза II) ва топоизомераза IV ни блоклайди, ДНКнинг суперспирилизациясини ва узилишларининг тикилишини бузади, ДНК синтезини ингибирлайди, микроорганизмларнинг цитоплазмасида, ҳужайра деворида ва мембранасида чуқур морфологик ўзгаришларни чақиради. Левофлоксацин in vitro ва in vivo шароитида микроорганизмларнинг кўпчилик штаммларига нисбатан фаол:
Аэроб граммусбат микроорганизмлар: Сorynebacterium diphtheriae; Enterococcus faecalis; Listeria monocytogenes; Staphylococcus spp. (коагуланегатив, метициллинга сезгир / метициллинга ўртача сезгир штаммлари), Staphylococcus aureus, epidermidis (метициллинга сезгир штаммлари), Streptococcus pyogenes, agalactiae, pneumoniae (пенициллинга сезгир / пенициллинга ўртача сезгир / пенициллинга-чидамли штаммлари), Streptococcus (С, G гуруҳлари) Viridans group streptococci (пенициллинга сезгир ва пенициллинга чидамли штаммлар).
Аэроб грамманфий бактериялар: Acinetobacter spp., шу жумладан Acinetobacter anitratus, baumanii, calcoaceticus; Acinobacillus actinomycetemcomitans; Bordetella pertussis; Citrobacter freundii, diversus; Eikenella corrodens; Enterobacter spp., шу жумладан Enterobacter aerogenes, agglomerans, cloacae, sakazakii; Escherichia coli, Gardenella vaginalis, Haemophilus ducreyi, influenzae (ампициллинга сезгир/ ампициллинга чидамли штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Helicobacter pylory; Klebsiella spp., шу жумладан Klebsiella oxytoca, pneumoniae; Moraxella catarrhalis, Morganella morganii; Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллин ишлаб чиқарувчи штаммлари), Neisseria meningitides, Pasteurella spp., шу жумладан Pasteurella canis, dogmatis, multocida; Proteus mirabilis, vulgaris; Providencia spp., шу жумладан Providencia rettgeri, stuartii; Pseudomonas spp., Pseudomonas aeruginosa, fluorescens; Salmonella spp.; Serratia spp. шу жумладан, Serratia marcescens;
Анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides fragilis; Bifidobacterium spp.; Clostridium perfringens; Fusobacterium spp.; Peptostreptococcus.; Propionibacterium spp.; Veillonella spp.;
Бошқа микроорганизмлар: Bartonella spp.; Chlamydia pneumoniae, psittaci, trachomatis; Legionella spp., шу жумладан, Legionella pneumophila; Mycobacterium spp., шу жумладан, Mycobacterium leprae, tuberculosis; Mycoplasma pneumoniae; Rickettsia spp.; Ureaplasma urealyticum.
Farmakokinetikasi
Ичга қабул қилинганида левофлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади (овқат қабул қилиш сўрилиш тезлигига ва тўлиқлигига кам таъсир қилади).
Биокираолишлиги - 99%. Плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти (ТСmах) -1-2 соат. 50 мг қабул қилинганида плазмадаги максимал концентрацияси (Сmах) 5,2 мкг/мл ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 30-40%. Левофлоксацинни ўртача кумуляцияси препарат 500 мг дозада кунига 2 марта қабул қилинганида учинчи куни кузатилади. Аъзолар ва тўқималарга яхши киради: ўпка, бронхларни шиллиқ қавати, балғам, сийдик-жинсий тизими аъзолари, полиморф-ядроли лейкоцитлар, альвеоляр микрофагалар. Бронхларнинг шиллиқ қаватида ва эпителиал қоплама суюқлигида 500 мг препаратни перорал қабул қилинганидан кейин Сmах мувофиқ -8,3 мкг/г ва 10,8 мкг/мл га қавариқларнинг суюқлигида левофлоксациннинг Сmах 4,0-6,7 мкг/мл, Тmах ҳолатида 2-4 соат, 500 мг препарат перорал қабул қилинганидан кейин ўпка тўқимасидаги Сmах-11,3 мкг/г; ТСmах эса -4-6 соат. Левофлоксацин оз миқдорда орқа мия суюқлигига киради. Суткада 500 мг левофлоксацин перорал қабул қилинганидан кейин даволашнинг учинчи куни препарат қабул қилинганидан кейин 2, 6 ва 24 соатдан кейин простата бези тўқимасида Сmах мувофиқ.-8,7 мкг/г, 8,2 мкг/г ва 2,0 мкг/г. Простата бези/плазма концентрация нисбати ўртача -1,84. 500 мг препарат қабул қилинганидан кейин сийдикдаги Сmах ўртача қиймати 8-12 соатдан кейин-200 мкг/л. Жигарда препаратни катта бўлмаган қисми оксидланади ва/ёки дезацетилланади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2)-6-8 соат. Организмдан асосан буйраклар орқали (қабул қилинган дозанинг тахминан 85%) калава фильтрацияси ва найчалар секрецияси йўли билан чиқарилади. Левофлоксациннинг ичга қабул қилинган дозасининг 4% ичак орқали 72 соат давомида чиқарилади. Буйраклар фаолиятининг бузилишларида ва буйрак клиренсини камайишида Т1/2 ошади. Клиник синовларда эркак ва аёлларда препаратнинг фармакокинетикасида фарқлар аниқланган.
Dozani oshirib yuborilishi
Белгилари: онгни чалкашиши, бош айланиши, онгни бузилиши, тиришишлар, кўнгил айниши, қусиш ва шиллиқ қаватларининг эрозив шикастланишлари. Текширишлар ўтказилганида левофлоксацин ўртача-терапевтикдан юқори дозаларда қўлланганида QT интервали узайиши мумкин.
Даволаш: зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади. Левофлоксацин гемодиализда, перитонеал диализда ва доимий перитониал диализда чиқарилмайди. Махсус антидоти йўқ.
Maxsus ko‘rsatmalari
Кўк йирингли таёқчаси (Pseudomonas aeruginosa) келтириб чиқарган госпитал инфекцияларни мажмуавий даволаш талаб қилиниши мумкин.
Тиришишлар ривожланишига мойиллиги бўлган пациентлар. Бошқа хинолонлар каби, левофлоксацинни ҳам тиришишларга мойиллиги бўлган пациентларда жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бундай пациентларга инсульт, оғир бош мия жароҳатлари каби илгари МНТ шикастланишларини олган пациентлар, фенбуфен ва бошқа унга ўхшаш НЯҚВ ёки теофиллин каби бош миянинг тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи препаратларни бир вақтда олган пациентлар кирадилар (“Ўзаро таъсири”га қаранг).
Сохта мембраноз колит. Левофлоксацин билан даволаш вақтида ёки даволашдан сўнг ривожланувчи диарея, айниқса оғир, кучли ва/ёки қонли диарея (Clostridium difficile) келтириб чиқарган сохта мембраноз колитни симптомлари бўлиши мумкин. Сохта мембраноз колит ривожланганлигига гумон қилинганида левофлоксацин билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва зудлик билан тегишли антибактериал даволашни (ванкомицин, тейкоплатин ёки метронидазол ичишга) бошлаш керак.
Тендинит. Хинолонлар, жумладан левофлоксацин қўлланганида кам кузатиладиган тендинит пайларни, жумладан ахилл пайини узилишига олиб келиши мумкин. Бу ножўя самара даволаш бошланганидан сўнг 48 соат давомида ривожланиши ва икки томонлама бўлиши мумкин. Кекса ёшдаги беморларда тендинитни ривожланишига мойиллик кўпроқ. Пайларни узилиш ҳавфи ГКС билан бир вақтда қабул қилинганида ошиши мумкин. Тендинитга гумон қилинганида Адолокс препарати билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва шикастланган пайни тегишли равишда даволашни бошлаш, масалан, уни етарлича иммобилизация қилиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг).
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. Левофлоксацин асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги сабабли, буйраклар фаолияти бузилган пациентларда буйраклар фаолиятини албатта назорат қилиш, шунингдек дозалаш тартибини тўғрилаш талаб қилинади (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг). Кекса ёшдаги беморларни даволашда бу гуруҳдаги пациентлар буйраклар фаолиятини бузилишлари билан тез-тез хасталанишларини инобатга олиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).
Ёруғликка сезувчанлик реакциялари ривожланишини бартараф қилиш. Левофлоксацин қўлланганида ёруғликка сезувчанлик жуда кам учраса-да, унинг ривожланишини бартараф қилиш учун пациентларга кучли қуёш нурлари ёки сунъий УБ нурлари (масалан, солярийга бориш) алоҳида эҳтиёжсиз қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Суперинфекция. Бошқа антибиотиклар қўллангандаги каби, левофлоксацинни ҳам айниқса узоқ вақт давомида қўллаш унга сезувчан бўлмаган микроорганизмларни кучли ўсишига олиб келиши мумкин, бу одамда меъёрида мавжуд бўлган микрофлорани (бактериялар ва замбуруғлар) ўзгаришини чақириши мумкин, бу эса суперинфекцияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун даволаш вақтида пациентнинг ҳолатини албатта қайтадан баҳолаш ва суперинфекция ривожланганида тегишли чораларни кўриш керак.
QT интервалини узайиши. Фторхинолонлар, жумладан левофлоксацин олган пациентларда жуда кам ҳолларда QT интервалини узайиши ҳақида маълумотлар берилган.
Фторхинолонлар, жумладан левофлоксацин қўлланганида QT интервалини узайиши ҳавф омиллари маълум бўлган пациентларда: кекса ёшдаги пациентларда; электролитларни бузилишлари (гипокалиемия, гипомагниемия бўлган) тўғриланмаган пациентларда; QT интервалини туғма узайиши синдроми; юрак касалликлари (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия) бўлган пациентларда; IA ва III синф антиаритмик воситалар, трициклик антидепрессантлар, макролидлар каби QT интервалини узайтиришга қодир бўлган ДВ (дори воситалар) бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентлар. Яширин ёки манифестацияланган глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларни хинолонлар билан даволашда уларда гемолитик реакцияларга мойиллик мавжуд, левофлоксацин билан даволашда буни инобатга олиш керак.
Гипогликемия. Перорал гипогликемик воситалар, масалан, глибенкламид ёки инсулин қабул қиладиган қандли диабети бўлган пациентларда хинолонлар қўлланганида гипогликемияни ривожланиш ҳавфи ошади. Қандли диабети бўлган бу пациентларда қонда глюкозанинг концентрациясини синчковлаб мониторинг қилиш талаб қилинади.
Периферик нейропатия. Фторхинолонлар, жумладан левофлоксацин қабул қилаётган пациентларда бошланиши тез бўлиши мумкин бўлган сенсор ва сенсор-мотор периферик нейропатия кузатилган. Агарда пациентда нейропатияни симптомлари намоён бўлса, левофлоксацин қўллашни тўхтатиш керак. Бу бўлиши мумкин қайтмас ўзгаришлар ривожланиш ҳавфини минималлаштиради.
Сохта паралитик миастенияни (myasthenia gravis) зўрайиши. Сохта паралитик миастенияси (myasthenia gravis) бўлган пациентларда левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (“Ножўя таъсирлари”га қаранг).Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Алюминий ва магний сақловчи антацидлар, сукральфат ва темир сақловчи препаратлар бир вақтда қўлланганида Левофлоксациннинг самарадорлиги аҳамиятли сусаяди. Шунинг учун бу дори воситаларининг қабуллари орасидаги интервал камида 2 соатни ташкил қилиши керак. Левофлоксацин билан тиришишга тайёргарлик бўсағасини камайтирувчи воситалар бирга мажмуавий қабул қилинганида тиришишга тайёргарлик бўсағасини аҳамиятли камайиши кузатилади. Бу бошқа хинолонларга ҳам тааллуқли.
Бўсағани пасайиши фенбуфен, теофиллин ва уларга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилганда ҳам кузатилади. Левофлоксацин пробеницид ва циметидин билан бирга қўлланганида, Левофлоксациннинг буйрак клиренсини пасайиши кузатилади. Клиник бу фақат пациентда буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган холларда намоён бўлиши мумкин (эҳтиёткорлик билан буюриш керак).
Пайларни узилиш хавфи, агарда пациент глюкокортикостероид воситаларни қабул қилаётган бўлса, сезиларли ошади. Агарда Левофлоксацин фонида пациент билвосита антикоагулянтларни қабул қилаётган бўлса, қоннинг ивиш кўрсаткичларини назорат қилиш керак. Левофлоксацин қабул қилинганида циклоспориннинг ярим чиқарилиш даври ошади.
Qo‘llash usuli va dozirovkasi
Левофлоксацинни ичга, овқатланиш вақтида ёки овқат қабуллари орасидаги танаффусда, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш керак.
Левофлоксацин препаратининг дозалари инфекцияни характери ва оғирлиги, шунингдек тахмин қилинган қўзғатувчининг сезгирлиги билан белгиланади. Буйраклар фаолияти меъёрий бўлган катталар учун (креатинин клиренси (КК) > 50 мг/мин тавсия қилинадиган доза:
Ўткир бактериал синуситда – 500 мг суткада 1 марта 10-14 кун давомида;
Сурункали бронхитнинг зўрайишида – 500 мг суткада 1 марта 7 кун давомида;
Касалхонадан ташқари пневмонияда – 500 мг суткада 1 ёки 2 марта 7-14 кун давомида;
Сийдик-чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида – 250 мг (1/2 таблетка) суткада 1 марта 7-10 кун давомида;
Бактериал простатитда – 500 мг суткада 1 марта 28 кун давомида;
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида – 250-500 мг суткада 1-2 марта 7-14 кун давомида.
Интраабдоминал инфекцияларда – 250 мг (1/2 таблетка) суткада 2 марта ёки 500 мг суткада 1 марта 7-14 кун давомида (анаэроб флорага таъсир қилувчи антибактериал препаратлар билан мажмуада);
Туберкулез – 500 мг суткада 1-2 марта, даволаш курси 3 ойгача.
Буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар учун (КК≤50 мл/мин):
|
Буйракларнинг меъёрий фаолиятида дозалаш тартиби, ҳар 24 соат |
Креатинин клиренси, мл/мин |
||
|
50-20 |
19-10 |
<10 (гемодиализни ва ДАПД* ҳам қўшиб) |
|
|
500 мг |
биринчи доза: 500 мг, сўнгра: ҳар 24 соатда 250 мг |
биринчи доза: 500 мг, сўнгра: ҳар 48 соатда 250 мг |
биринчи доза: 500 мг, сўнгра: ҳар 48 соатда 250 мг |
|
250 мг |
дозани тўғирлаш талаб қилинмайди |
250 мг дан ҳар 48 соатда, агарда сийдик-чиқариш йўлларини инфекциялари оғирлашмаса, у ҳолда дозани тўғирлаш талаб қилинмайди |
Дозани тўғирлаш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар йўқ |
* давомлий амбулатор перитонеал диализ.
Жигар фаолиятини бузилишида дозани махсус танлаш талаб қилинмайди, чунки левофлоксацин жигарда фақат аҳамиятсиз даражада метаболланади ва асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Агарда препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, иложи борича тезроқ, кейинги қабул қилиш вақти яқинлашгунича қабул қилиш керак. Кейин левофлоксацинни схема бўйича қабул қилишни давом эттириш керак.
Даволашнинг давомийлиги касалликнинг турига боғлиқ (юқорига қаранг). Барча ҳолларда даволашни касалликнинг белгилари йўқолганидан кейин 48 дан 72 соатгача давом эттириш керак.
- 1. Dori vositalari va tibbiy buyumlar Davlat reestri (O‘zbekiston Respublikasi)
- 2. Ishlab chiqaruvchining rasmiy yo‘riqnomasi
- 3. Anatomik-terapevtik-kimyoviy tasnif (ATX)
























