ADOLOKS analoglari


Dori analoglarini taqqoslash ADOLOKS

ADOLOKS Glevo Tavanik
Левофлоксацинга сезгир бактериялар билан инфекцияланиш натижасида ривожланган инфекцион- яллиғланиш касалликлари:

-       қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекциялари;

-       сурункали бронхитнинг зўрайиши;

-       касалхонадан ташқари пневмониялар;

-       простата безининг яллиғланиши;

-       ўткир синусит;

-       сийдик -чиқариш йўлларининг асоратсиз инфекциялари;

-       бактериемия/септицемия (қўлланишдаги таърифида келтирилганлар билан  ассоцияланган);

-       сийдик чиқариш йўлларининг асоратланган инфекциялари (шу жумладан  пиелонефрит ҳам);

-       юмшоқ тўқималар ва тери қопламаларииннг инфекцион касалликлари;

-       сил касаллиги (дориларга чидамли шаклларини мажмуавий даволаш).

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Retseptli Retseptli / Retsepsiz Retseptli / Retsepsiz
Kategoriya

Antibiotiklar

Antibiotiklar

Antibiotiklar

Nojo'ya ta'sirlar
Юрак томонидан: кам ҳолларда – синусли тахикардия; тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – QT интервалини узайиши (“Эҳтиёткорлик чоралари” ва “дозани ошириб юборилиши” бўлимларига қаранг);

Қон ва лимфа тизими томонидан: тез-тез эмас – лейкопения (периферик қонда лейкоцитлар миқдорини камайиши), эозонофилия (периферик қонда эозонофиллар миқдорини ошиши); кам ҳолларда – нейтропения (периферик қонда нейтрофиллар миқдорини камайиши), тромбоцитопения (периферик қонда тромбоцитлар миқдорини камайиши); тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – панцитопения (периферик қонда барча шаклли элементлар миқдорини камайиши), агранулоцитоз (периферик қонда гранулоцитлар миқдорини кескин камайиши ёки йўқлиги), гемолитик анемия.

Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши; тез-тез эмас – уйқучанлик, тремор, дисгевзия (таъм билишни бузилиши); кам ҳолларда – парестезия, тиришишлар; тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – периферик сенсор нейропатия, периферик сенсор-мотор нейропатия, дискинезия, экстрапирамид бузилишлар, таъм билишни йўқолиши, паросмия (ҳид билишни, айниқса объектив ҳид билиш мавжуд бўлмаган, субъектив ҳид билишни бузилиши), жумладан, ҳид билишни йўқолиши;

Кўриш аъзолари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўринаётган тасвирни ноаниқлиги каби, кўришни бузилиши;

Эшитиш ва лабиринт аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – вертиго (ўзининг танаси ёки атрофдаги жисмларни узоқлашиши ёки яқинлашиши); кам ҳолларда – қулоқларни шанғиллаши; тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – эшитишни пасайиши;

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: тез-тез эмас – ҳансираш, тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – бронхоспазм, аллергик пневмонит;

МИЙ томонидан: тез-тез – диарея, қусиш, кўнгил айнаши; тез-тез эмас – қорин оғриғи, диспепсия; тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – жуда кам ҳолларда энтероколит, жумладан сохта мембраноз колитни белгилари бўлиши мумкин бўлган геморрагик диарея;

Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас – қон зардобида креатининнинг концентрациясини ошиши; кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги (масалан, интерстициал нефрит ривожланиши оқибатида);

Тери ва тери ости тўқималар томонидан: тез-тез эмас – тошма, қичишиш, эшакеми; тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли экссудатив эритема, ёруғликка сезувчанлик реакциялари (қуёш ва ультрабинафша нурларига юқори сезувчанлик), лейкоцитокластик васкулит. Тери ва шиллиқ қаватлар томонидан кузатиладиган реакциялар ҳатто препаратнинг биринчи дозасини қабул қилгандан кейин ҳам ривожланиши мумкин;

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез эмас – артралгия, миалгия; кам ҳолларда – пайларни шикастланиши, жумладан тендинит (масалан, ахилл пайи), мушаклар кучсизлиги, сохта паралитик миастения (myasthenia gravis) си бўлган пациентларда айниқса ҳавфли бўлиши мумкин (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг); тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – рабдомиолиз, пайни узилиши (масалан, ахилл пайини). Бу ножўя самара даволаш бошлангандан сўнг 48 соат давомида кузатилиши ва икки томонлама характерга эга бўлиши мумкин (“Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг);

Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: тез-тез эмас – анорексия; кам ҳолларда – гипогликемия, айниқса қандли диабети бўлган беморларда (гипогликемияни кузатиладиган белгилари: “бўри” нинг иштаҳаси, асабийлик, кўп терлаш, титраш);

Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – замбуруғли инфекциялар, чидамли патоген микроорганизмларни ривожланиши;

Томирлар томонидан: кам ҳолларда – АБ пасайиши;

Умумий бузилишлар: тез-тез эмас – астения; кам ҳолларда – пирексия (тана ҳароратини кўтарилиши);

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – ангионевротик шиш; тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – анафилактик шок, анафилактоид реакциялар.

Баъзан анафилактик ва анафилактоид реакциялар препаратнинг ҳатто биринчи дозасини қабул қилгандан кейин ривожланиши мумкин;

Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: тез-тез – қонда “жигар” ферментлари (масалан, АЛТ, АСТ) нинг фаоллигини ошиши; тез-тез эмас – қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши; тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – оғир жигар етишмовчилиги, жумладан айниқса асосий касаллиги оғир бўлган пациентларда ўткир жигар етишмовчилигини ривожланиш ҳоллари (масалан, сепсисда); гепатит;

Руҳий томондан: тез-тез – уйқусизлик; тез-тез эмас – безовталик ҳисси, онгни чалкашиши; кам ҳолларда – руҳий бузилишлар (масалан, галлюцинациялар билан), депрессия, ажитация (қўзғалувчанлик), уйқуни бузилиши, тунги даҳшатлар; тез-тезлиги номаълум (постмаркетинг маълумотлар) – руҳиятни бузилиши ҳатти ҳаракатларни ўзига зарар етказиши билан бузилиши, жумладан суиқасдлик ғоялари ва суиқасдлик ҳаракатлари;

Барча фторхинолонларга тегишли бўлган бошқа мумкин нохуш самаралар: жуда кам ҳолларда – порфирия касаллиги билан аллақачон касалланган беморларда порфирия ҳуружлари (моддалар алмашинувини жуда кам учрайдиган касаллиги) кузатилиши мумкин.

 

Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Ma'lumot topilmadi
Batafsil
Narh
Qadoqda soni 10
Dozasi 500мг
Narh* 30 000 so'm

ADOLOKS bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Qadoqda soni -
Dozasi -
Narh* -
Qadoqda soni 5
Dozasi 500мг
Narh* 109 000 so'm

Tavanik bo'yicha barcha narxlarni ko'rish

Mavjud qadoq turlari
  • Tabletkalar
  • Tabletkalar
  • Tabletkalar
  • Eritma
Homiladorlik davrida qabul qilish
Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi Ma'lumot topilmadi
Bog'lik kasalliklarni davolash

Sistitdan

Sistitdan

Sistitdan

«ADOLOKS analoglar» dorisining ta'rifi Apteka.uz saytida qisqartilirlgan yoki rasmiy ko'rsatmalar bilan to'ldirilgan bo'lishi mumkin. Dorini sotib olishdan va ishlatishdan oldin siz shifokor bilan maslahatlashib, ishlab chiqaruvchi tomonidan tasdiqlangan izoh bilan tanishishingiz kerak.
×
×
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9